Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Николас
Спайкмен (1893-1943) Мэҳэннинг “прагматик геосиѐсат” назариясининг изчил давомчиларидан бири бўлди. У геосиѐсатга табиий муҳитнинг давлат ҳаѐтига, рельефнинг миллий характерга таъсирини ўрганувчи фан сифатида қарашга қарши чиқди ва “давлатга самарали халқаро сиѐсат стратегиясини тайѐрлашга имкон берувчи аналитик метод ва амалий тафаккур сифатида” қарайдиган прагматик ѐндашув тарафдори бўлди. Шу концепцияга мувофиқ, унинг барча тадқиқотлари соф прагматик характерда бўлди. Спайкмен давлат сиѐсий қудратининг ўнта асосий мезонини таъкидлаган эди. Булар: - ҳудуд сатҳи; - чегаралар; - аҳоли сони; - фойдали қазилмаларнинг мавжудлиги; 1 Бу стратегиядан 1861-1865 йиллардаги Фуқаролар уруши вақтида генерал Мак-Келлан фойдаланган. Унинг моҳияти шундан ибоартки, душман ҳудуди қирғоқ бўйлаб денгиз қамалига олинган. Бу қамал анаконда илони ўз ўлжасини ҳалқа-ҳалқа бўлиб бўғиб ўлдиришига ўхшайди. Мак-Келлан мана шундай ҳаракатлар билан аста-секин имкониятларни торайтириб борган, бу эса рақибнинг стратегик жиҳатдан тинкаси қуришига ва ҳалокатига олиб борган. 79 - иқтисодий ва технологик тараққиѐт даражаси; - ижтимоий интеграциянинг даражаси; - молия қудрати; - этник бирлик; - сиѐсий барқарорлик; - миллий руҳдан иборат эди. Муаллифнинг фикрича, агар давлатнинг геосиѐсий имкониятларининг қиймати бу мезонларга жавоб бермаса, у ҳолда бу давлат ўз суверенитетининг бир қисмидан воз кечишга мажбур бўлади. Спайкмен доктринасининг амалий моҳияти АҚШ томонидан Евроосиѐ: Европа, араб мамлакатлари, Ҳиндистон, Хитой, Жануби- Шарқий Осиѐ ва шу кабилар ҳудудининг соҳил бўйларини қаттиқ назоратга олишини ташкил қилишдан иборат. Унинг айтишича, бу муҳим минтақани қаттиқ назорат қилишгина қитъа ва денгиз кучлари курашида узил-кесил ғалабага олиб келади. Евроосиѐ қитъасининг ғарбидан шарқига узанган “ҳошия ичи яримойи” минтақасини Спайкмен Евроосиѐ “Римланди” (“римланд” – инглизча сўз бўлиб, “рим” – “чегара”, “чекка”, “ланд” – “ер”, “мамлакат” демакдир) деб атади. Англиядан Япониягача, Шимолий қутбдан Жанубий қутбгача узанган қуруқликдан иборат бу улкан ҳудудни Спайкмен жаҳоннинг буюк денгиз йўлларини назорат этишга имкон берадиган геостратегик макон деб баҳолаган 1 . Cпайкмен ўзидан олдинги салафлари сингари, жаҳонни геосиѐсий томондан икки қисмга – “Ҳартланд” ва “Римланд”га бўлди. Бироқ, Спайкменнинг фикрича, жаҳонга ҳукмронликка эришишда, Макиндер айтганидай, “Ҳартланд” эмас, айни “Римланд” ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шундай қилиб, Спайкмен Макиндернинг “Ҳартланд”нинг роли тўғрисидаги назарияси ва формуласини ўзининг “Римланд” формуласи билан алмаштирган: “Ким Римландга ҳоким бўлса, у Евроосиѐда ҳукмронлик қилади, ким Евроосиѐда ҳукмрон бўлса, жаҳон тақдири унинг қўлида бўлади” 2 . Спайкмен Макиндер кўчманчиларнинг тарихдаги ролини ҳаддан ташқари ошириб юборган, деб ҳисоблаган. У “ички яримой”, Макиндер даъво қилганидек, “қуруқликдаги кўчманчиларнинг 1 Spykman N. America`s Strategy World Politiks. Hamdem, 1942, p.41. 2 Дугин А.Г. Основы геополитики. Геополитические будущее России.М., 2000, с.62-63. 80 босими натижасида эмас, балки соҳил зоналарининг ўз мусбат турткиси натижасида шаклланган ва ривожланган” деган. Шу тариқа Спайкмен геосиѐсий доираларда “Римланд” концепциясининг асосчиси сифатида танилди. Америкалик геосиѐсатчи кейинчалик геосиѐсий адабиѐтларда “атлантизм” деб ном олган геосиѐсий концепциянинг етакчи мафкурачиларидан бири ҳам бўлди. У геосиѐсий асарларида жаҳон қудратининг учта марказини ажратиб кўрсатган: - Шимолий Американинг Атлантика океани қирғоқлари; - Европа соҳиллари; - Евроосиѐнинг Узоқ Шарқи. Спайкмен келгусида жаҳонда “Атлантика блоки” (АҚШ ва Европа мамлакатларининг бирлиги) ҳал қилувчи роль ўйнайди, деб ҳисоблаган. Айни чоғда у Ҳиндистон жаҳон геосиѐсатининг тўртинчи марказига айланиши мумкинлигини тахмин қилган. Спайкмен геосиѐсий адабиѐтга биринчи бўлиб “Марказий океан” тушунчасини олиб кирди. Муаллифнинг айтишича, агар Қадимги дунѐ ва ўрта асрларда Ўртаер денгизи марказий океан ролини ўйнаган бўлса, ҳозирги вақтда бу ролни янги геосиѐсий реаллик бўлган Атлантик океани ва “Атлантика қитъаси”, яъни АҚШ ва Ғарбий Европа ўйнамоқда. Спайкмен жаҳонга ҳукмронлик учун кураш жараѐнида Европани АҚШнинг иқтисодий, ҳарбий, интеллектуал қўшимтаси деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, АҚШ кучайган сари геосиѐсий жараѐнларда Европанинг роли, Европа давлатларининг сиѐсий суверенитети пасая боради. Қитъада ҳокимият аста-секин бутун “атлантика макони” йўлбошчиларини бирлаштирган алоҳида тузилма қўлига ўтади. Бу тузилмада асосий ролни АҚШ ўйнайди. Спайкмен, шунингдек, бутун сайѐра миқѐсида “анаконда” сиѐсатини амалга ошириш зарурлиги ғоясини биринчи бўлиб илгари сурди, бу сиѐсат ѐрдамида Африка, Осиѐнинг соҳил бўйи ҳудудларини, араб мамлакатлари, Ҳиндистон ва Хитойни назорат этиш ва бўғиш кераклигини асослашга уринди. Умуман, Спайкмен халқаро муносабатларда куч ишлатиш тарафдори бўлган. Унинг фикрича, жаҳон геосиѐсатида куч ҳар қандай сиѐсий тартибнинг зарурий таркибий қисмидир. Халқаро иерархия дунѐсида ташқи сиѐсатнинг мақсади, энг аввало, давлатнинг қиѐсий куч-қудрат позициясини яхшилашга ѐки, ҳеч бўлмаганда, сақлаб қолишга қаратилмоғи даркор. Муаллифнинг айтишича, давлатнинг кучи, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling