Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


IV БОБ  ХХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ ВА ҲОЗИРГИ


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

IV БОБ 
ХХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ ВА ҲОЗИРГИ 
ДАВРДА 
 
ҒАРБ 
МАМЛАКАТЛАРИНИНГ 
ГЕОСИЁСАТИ 
4.1. Европа континентал геосиѐсати: характеристикаси 
ва асосий концепциялари 
 
Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан кейинги ўн йилликда жаҳон 
геосиѐсий мактаблари асосан инглиз-америка ва совет геосиѐсий 
назариялари таъсири остига тушди. Айни чоғда Европанинг улкан 
классик геосиѐсий мактаби, айтиш мумкинки, бутунлай эътибордан 
тушди. Бу шу билан боғлиқ эдики, уруш вақтида немис 
геосиѐсатчиси Ҳаусҳофернинг нацист режим билан ҳамкорлик 
қилгани ва умуман, Гитлернинг мафкурачиси сифатида майдонга 
чиққани Германия геосиѐсий фанини ѐмон отлиқ қилибгина 
қолмай, Европадаги барча геосиѐсий мактабларнинг нуфузига 
жиддий зарба берди.
Бундан ташқари, Европа қитъасининг етакчи мактаблари 
вакиллари – Германия, Италия ва Франциянинг олимлари уруш 
давомида душман лагерларда бўлгани учун бир-бирига қарши 
курашдилар. Швейцария ва Бельгия олимлари бўлса, мумкин қадар 
бетараф қолиш учун ўз ижодини “музлатиб” қўйишди. Шундай 
қилиб, Европа геосиѐсатчилари уруш вақтида Континенталь 
геосиѐсат оғир зарба олиб, амалда инқирозга учрагани сабабли
барбод этилган обрўсини тиклаш ва ўз статусини қайтариш учун 
кўп йиллар мобайнида жиддий илмий куч-ғайрат сарфлашга 
мажбур бўлди. 
1950 йиллардан бошлаб Европанинг баъзи мамлакатларида аста-
секин геосиѐсий тадқиқотларга қўл урилди. Хусусан, Франция, 
ГФР, Италия, Бельгия ва бошқа мамлакатларда олдинги ва 
замонавий континентал ва атлантик назариялардан жиддий 
равишда фарқ қиладиган асарлар чоп этила бошланди. Кўп ўтмай 
Франция ва Ғарбий Германия жамоатчилиги янги геосиѐсий 
мақсадлар, хусусан Европани бирлаштириш ғояси ҳақида сўзлай 
бошлади, бу эса янги континентал геосиѐсий марказлар ва оқимлар 
фаолиятига туртки берди. 


99 
ХХ асрнинг 50-йилларида Бельгия, ГФРда, айниқса,ашаддий 
“континенталчи” Шарль де Голль президент (1958-1969) этиб 
сайлангач, Францияда геосиѐсий тадқиқотлар юксалиш даврига 
қадам қўйди. 
Де Голль Америка геосиѐсатчиларининг атлантизм ғоясига ва 
шу асосда АҚШнинг Европада ўтказаѐтган сиѐсатига қарши бир 
қанча амалий одимлар отди. Франция АҚШ мутлақ ҳукмронлик 
қилаѐтган НАТОдан чиқди ва барча йўналишларда ўз стратегик 
мудофаасини таъмин қилган махсус геосиѐсий доктринасини 
ишлаб чиқди. Франция СССР билан муносабатларини қайта кўриб 
чиқди ва яхшилади. Франция–Германия ҳамкорлиги кучайди. 
Истиқболда “Атлантикадан Уралгача Европа” барпо этиш 
тўғрисидаги геосиѐсий режалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалар 
жамоатчилик орасига кенг ѐйилди. 
Де Голль Европани тўла суверен стратегик қитъа ҳудуди, бу 
ердаги 
давлатларни 
бўлса, 
ягона 
блок 
таркибида 
деб 
биларди.Унинг би фикри кейинчалик геосиѐсий адабиѐтларда 
“Европа континентализми” геосиѐсий концепцияси деган ном олди. 
Шу концепцияга мувофиқ, 60- йилларда Франция билан Ғарбий 
Германия ўртасида сиѐсий, иқтисодий, молиявий иттифоқ тузилди. 
50-60-йилларда европалик геосиѐсатчилар АҚШнинг тадқиқот 
лойиҳаларига борган сари кўпроқ жалб этила бошлади. Геосиѐсий 
мактаблар орасида уруш оқибатида узилиб қолган алоқалар 
тикланди. Европа олимларининг геосиѐсий тушунчалари инглиз-
саксон ѐндашувининг мажбурий нормаларидан аста-секин озод 
бўла бошлади ва, моҳият эътибори билан, АҚШни у ѐки бу 
даражада Европа геосиѐсий концепциялари муаллифлари билан 
ҳисоблашишга мажбур қилди. 
К.Ҳаусҳофернинг ўғли, тадқиқотчи олим Альбрехт Ҳаусҳофер 
урушдан кейин отасининг илмий фаолияти билан гитлерчи режим 
орасида фарқ борлигини исботлаш, унинг номини, немис ва умуман 
Европа геосиѐсат фани олдидаги хизматларини оқлаш учун кўп 
меҳнат сарфлади. Вафотидан сўнг нашр этилган “Умумий сиѐсий 
география ва геосиѐсати” асарида Альбрехт Ҳаусҳофер отаси ҳам 
мурожаат қилган “географик детерминизм” ғоясини жиддий танқид 
қилиб, бу назария янги шароитда яроқсиз бўлиб қолганини 
исботлаш учун кўп ҳаракат қилди. 
А.Ҳаусҳофер бу асарида антропологик геосиѐсат методини 
биринчи бўлиб қўллаган ҳолда, классик геосиѐсат макон 


100 
назариясининг: географик муҳит, инсон ва ташқи сиѐсатдан иборат 
янги схемасини таклиф қилди. Бу, энг аввало, геосиѐсатни “уруш 
доктринаси” статусидан халос этишга йўналтирилган мутлақо янги 
методологик ѐндашув эди. Муаллиф геосиѐсатни гуманистик фан 
сифатида кўрсатиш учун антропологик омилларга мурожаат қилиш 
ѐрдамида уни инсонга яқинлаштиришга, инсонга хизмат 
қилдиришга ҳаракат қилди. 
Альбрехт Ҳаусҳофердан кейин Европа геосиѐсатчиларининг 
бир қанчаси – К.Вовинкель, Э.Обст, А.Грабовски ва шу 
сингарилар бу ғояга мурожаат қилдилар ва гуманистик 
континентал геосиѐсатни ривожлантиришга салмоқли ҳисса 
қўшдилар. 
Агар “Европа континенталчилари” урушгача бўлган даврда 
геосиѐсатнинг чегараларини макон эҳтиѐжлари доирасида 
давлатларнинг кенгайиш зарурияти билан боғлаган бўлсалар, уруш 
тугаганидан сўнг – бу қаторга антропологик ва социологик 
омилларни ҳам қўшиб, инсон ва унинг эҳтиѐжларини 
геосиѐсатнинг асосий омили сифатида баҳолай бошладилар.
Кўряпмизки, немис геосиѐсатининг бу янги йўналиши олдинги 
классик назариялардан тубдан фарқ қилади. 
Мазкур даврда геосиѐсатнинг янги йўналиши яратувчиларидан 
бири, немис геосиѐсатчиси Г.Флейг Европада “геосиѐсий мерос” 
деб номланган янги назарияни таклиф қилди. Муаллиф 1953 йилда 
чоп этилган “Ғолибларнинг геосиѐсий мероси” номли мақоласида 
илгари сурган ғояга кўра, инсон табиатан шундай яратилганки, у 
ҳамиша атрофидаги “бўш ерларга” эгалик қилгиси келади ва бу 
ерларга жойлашишга интилади. Бу фикрни у шу билан 
асослайдики, Германия мағлуб бўлиб Марказий Европа ерларидан 
чиқиб кетганидан сўнг, бу ерларга Ғарбнинг бошқа ғолиб ўлкалари 
эга чиқди, Гитлер ва милитарист Япониянинг таъсири остида 
бўлган ҳудудларни ўз таъсири остига олди. Бошқа томондан, жаҳон 
социалистик системаси СССР раҳбарлигида “бўшаб қолган 
ерлар”ни эгаллаб, бу ерларда социалистик режимни барпо этди
1

Шундай қилиб, урушдан кейин континентал геосиѐсат мактаби 
йўқотган обрўсини тиклаш мақсадида классик геосиѐсатчиларнинг 
босқинчиларга хизмат қилган “макон сиѐсатидан” воз кечди ва ўз 
эътиборини инсон ва унинг эҳтиѐжларига қаратди. 
1
Василенко И.А. Ўша асар, 101-бет. 


101 
ХХ асрнинг 60-70-йилларида бу мактаб вакиллари давлатнинг 
ривожи учун мутлақо макон зарурлиги ҳақида энди ҳеч сўзламай 
қўйдилар, балки инсон эҳтиѐжлари, унинг руҳий қуввати, макон ва 
жамият орасидаги ички алоқаларнинг сиѐсий ва ижтимоий 
манфаатларидан келиб чиқа бошладилар. Чунончи, немис олими 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling