Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Америка Қўшма Штатларининг геосиѐсати


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

3.5. Америка Қўшма Штатларининг геосиѐсати
Ўз даврининг ақлли ва иддаоли давлат арбоби, теран 
геостратегик тафаккур эгаси бўлган ҳарбий стратег АҚШ 
президенти Франклин Рузвельт (1882-1945) уруш даврининг 
асосий сиймоларидан бири ҳисобланади. 
Рузвельт том маънода буюк давлат арбоби ва АҚШ тарихида 
тўрт марта мамлакат президенти этиб сайланган ягона киши 
бўлган. 
Ҳарвард университетини тамомлаган Рузвельт АҚШга раҳбарлик 
қилган йиллари ўз атрофида кенг ва теран миқѐсда фикрловчи 
стратег-интеллектуалларни тўплади, мамлакатни жаҳонда биринчи 
давлатга айлантирди ва унинг Европа билан стратегик иттифоқи 
тузишига, қитъа устидан изчил таъсир ўрнатишига эришди. 
Рузвельтнинг “Янги йўл” деб ном олган ислоҳотлари ижтимоий 
ҳаѐтнинг кенг соҳаларини қамраб олиб, АҚШда давлат ва 
иқтисодий муносабатларнинг шунчалик прогрессив шаклларини 
барпо этдики, булар қисқа вақт ичида Американи жаҳоннинг энг 
ривожланган давлатига айлантирди. 
Бундан ташқари, Рузвельт АҚШ классик геосиѐсатчиларининг 
“яккалаб 
қўйиш 
йўли 
билан 
хавфсизликка 
эришиш” 
геостратегиясидан воз кечиб, эркин рақобат
1
шароитида “ҳарбий 
жиҳатдан жаҳонни назорат қилиш” тактикасини қабул қилди ва 
амалга оширди. 
Рузвельт АҚШнинг 28-президенти Вудро Вильсон томонидан 
Биринчи Жаҳон урушидан кейин илгари сурилган либерал ташқи 
сиѐсат йўлини кун тартибига қайтарибгина қолмай, уни 1930 
йиллардан кейин расмий дипломатик йўлга айлантирди.
1
Либерал халқаро муносабатлар назариясини Вудро Вильсон (1856-1924) илгари сурган. Вильсон Биринчи 
Жаҳон урушини башариятнинг охирги жаҳон қарама-қаршилиги деб ҳисоблаб, “демократия учун жаҳонни 
қутқариш”ни ўз мақсади деб эълон қилган. 1919 йилги Париж конференциясида Вильсон ўзининг машҳур 
“Ўн тўрт модда”сини ўртага ташлади ва инсониятга давлатлараро муносабатларнинг янги либерал моделини 
таклиф қилди. Бу таклифлар – очиқ дипломатия, эркин денгиз кемачилиги, умумий қуролсизланиш, савдо 
тўсиқларини олиб ташлаш, мустамлака баҳсларини сулҳ йўли билан ҳал этиш,Бельгияни қайта тиклаш, 
Совет Россияси ҳудудидан чет эл қўшинларини олиб чиқиб кетиш, Миллатлар Лигасини ташкил этиш, 
миллатларга “ўз тақдирини ўзи ҳал этиш” ҳуқуқини бериш ва шу каби либерал ғоялардан иборат эди. 


95 
Вильсоннинг либерал-байналмилалчи ғояларини америка олими, 
ўша вақтнинг таниқли геосиѐсатчиси Исайя Боумен (1878-1950) 
давом эттирди
1

Боумен ўзининг “Янги дунѐ” (1921) китобида Вильсоннинг “Ўн 
тўрт модда” таклифидан келиб чиққан ҳолда 
либерал 
байналмилалчилик доктринасини таърифлаб берди, инсоният 
тарихида босқинчиликка чек қўйишга чақирди ва либерал 
муносабатлар, эркин тижорат ва иқтисодий мусобақа даври 
келганини баѐн этди. Унинг асосий ғояларидан бири АҚШни 
яккаланиш концепциясидан воз кечтириш заруриятига асосланар 
эди. У АҚШни Европа ва бутун жаҳонга очилишга, Европа, Осиѐ, 
Тинч ва Атлантика океанлари соҳилида жойлашган барча давлатлар 
билан ҳар томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатишга ва 
бошқа шу сингари либерал фаолиятга ундади. 
Рузвельт Вильсон ва Боуменнинг либерал ташқи сиѐсат 
назариясини қабул қилди ва уни амалга оширишга киришди. 1933 
йилда СССРнинг тан олиниши ва у билан дипломатик 
муносабатлар ўрнатилиши ҳам ана шу либерал ташқи сиѐсат ва 
президент Рузвельтнинг иродасининг натижаси бўлди. 
Рузвельт геосиѐсий доктринаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини 
кучайтириш йўли билан жаҳон океанларига чиқишга эришиш, 
қуруқликдаги ва денгиз соҳилидаги бошқа йирик давлатлар яқинида 
ҳарбий ва савдо базаларини барпо этишга ҳамда бу ҳудудларда 
АҚШнинг таъсирини кучайтиришга асосланган эди. 
Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз мамлакатининг ҳарбий-
географик ва геостратегик жойлашуви хусусиятларини ҳисобга 
олган Рузвельт мамлакатни ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлиги 
ҳақида эмас (ўша вақтда америкаликлар тўрт томондан денгиз ва 
океанлар томонидан ўралган АҚШ ҳудудига ҳужум бўлиши 
эҳтимолини ҳатто хаѐлларига ҳам келтирмас эдилар), балки бошқа 
ҳудудларда денгиз базаларини бунѐд этиш, жаҳоннинг энг муҳим 
минтақаларида 
ҳарбий 
иштирокининг 
таъминланиши 
ва 
кенгайтирилиши воситасида АҚШ таъсирини таъминлаш устида 
кўпроқ бош қотирган. 
1
Бу олим 1917-1950 йилларда АҚШ Ташқи алоқалар кенгашининг директори эди. У президент 
Вильсоннинг “Ўн тўрт модда” таклифнинг муаллифларидан бири, шунингдек АҚШнинг барча 
президентларига етакчи маслаҳатчиси бўлган. 


96 
“Монро доктринаси”
1
асосида Шимолий ва Жанубий Американи 
бирлаштиришни, Латин Америкаси мамлакатлари билан яхши 
қўшничилик муносабатлари ўрнатишни, Ғарбий ярим куррада 
АҚШ таъсирини кучайтиришни Рузвельт ўз мамлакатининг 
асосий геосиѐсий мақсади деб ҳисоблаган. 
Гарчи Рузвельтнинг СССРни тан олиши ва у билан бирга 
антигитлерчи 
коалицияга 
қўшилиши, 
шунингдек 
Ялта 
конференциясида СССРга Шарқий Европа масаласида ѐн бериши 
туфайли рақибларининг унга ҳужум қилишига баҳона бўлган 
бўлса-да, шунга қарамай, АҚШнинг Ғарбий Европага таъсирини 
сақлаб қолиш ва кенгайтириш (ленд-лиз дастури доирасида) 
борасида ўйнаган роли унга катта шуҳрат келтирди. Унинг даврида 
бошланган ва кейинги президентлар давом эттирган Атлантизм 
геосиѐсий концепцияси АҚШни жаҳоннинг энг кучли давлатига 
айлантирибгина қолмай, балки уни бутун капиталистик дунѐ 
манфаатларининг ифодачисига ҳам айлантирди. 
Рузвельт, 
моҳият эътибори билан, Америка геосиѐсий 
стратегиясининг 1933-1945 йиллардаги асосий йўналишларини 
белгилаб берди. Боуменнинг либерал ташқи сиѐсатни тан олиш, 
анъанавий америка яккаланишидан чиқиш ва мамлакатни жаҳоний 
давлатга айлантириш бу йўлнинг йўналишларидан бири бўлди. 
Ҳозирги техника тараққиѐти даврида фақат Мэҳэн таклиф этган 
ҳарбий-денгиз қучи билангина жаҳонда мустаҳкамланиб қолиш 
мумкин эмаслигини англаган ҳолда ҳарбий авиацияни яратиш 
борасида жиддий одимлар отиш яна бир йўналиш эди. 
Америка геосиѐсатини ишлаб чиқишда Рузвельт Боумендан 
ташқари Г.Уайджерт, Г.Страус-Хюппе, В.Стефансон, О.Латимор, 
Д.Уилси ва бошқаларнинг назарий ва амалий ишларидан ҳам 
фойдаланган. 
Рузвельт ўзининг янги геосиѐсий йўлида, моҳият эътибори 
билан, 1930-1940 йилларнинг атоқли стратеги, Йелл университети 
халқаро муносабатлар институтининг директори Н.Спайкменнинг 
Римланд назариясидан ҳам фойдаланган. Хусусан, Спайкменнинг 
1942 йилда ѐзган ва жаҳон сиѐсатида Американинг роли масаласига 
бағишланган “Жаҳон сиѐсатида Америка стратегияси: АҚШ ва 
1
Монро доктринаси – бу геостратегик режа АҚШ президенти Монронинг 1823 йил 2 декабрда Конгрессга 
йўллаган мактубида ўз ифодасини топган. Мазкур доктринага мувофиқ жаҳон меридианлар бўйлаб Европа 
ва АҚШнинг таъсир доираларига бўлинади. Муаллифнинг фикрига кўра, АҚШ қитъада ҳам, жаҳонда ҳам 
европаликларнинг ишларига аралашмаслиги, бунинг эвазига европаликлар ғарбий ярим курранинг ишларига 
аралашмасликлари лозим эди. 


97 
кучлар мувозанати” ҳамда 1944 йилда нашр эттирган “Жаҳон 
географияси” асарлари уруш вақтида ва урушдан кейин 
Рузвельтнинг ҳам, унинг ўрнига 1945 йилда президент этиб 
сайланган Г.Трумэннинг фаолиятида ҳам назарий асос бўлиб 
хизмат қилди. 
Урушдан кейин юзага келадиган вазиятни таҳлил этган Рузвельт 
Германиянинг мағлубиятидан сўнгра АҚШ ва СССР ўртасида 
зиддият муаммоси келиб чиқишини олдиндан кўра олди. Шунинг 
учун ҳам урушдан кейин Германия ва Япониянинг ҳарбий 
қудратини сақлаб қолишни, СССР ва Хитойнинг эҳтимол тутилган 
иттифоқига қарши улардан фойдаланишни, урушдан сўнг 
Бирлашган Европани АҚШ назорати остида идора қилишни ва 
бошқа геосиѐсий вазифаларни у мамлакатнинг келгусидаги 
геостратегик фаолияти асоси сифатида илгари сурган эди.


98 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling