Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

3.2. Япониянинг геосиѐсати 
 
Иккинчи Жаҳон урушида Япония Гитлернинг фашистик 
коалициясида асосий иттифоқчиси эди. Япония 1868 йилдан 
бошлаб ўз иқтисодиѐтини жиддий равишда замонавийлаштиришга 
киришди ва Европа, Американинг ривожланган давлатларига ўз 
эшикларини кенг очиб қўйди. Мэйдзининг “Маърифатли бошқарув 
режими” даврида мамлакат қисқа вақт ичида иқтисодий ва ҳарбий-
саноат жиҳатидан Жануби-Шарқий Осиѐнинг энг кучли давлатига 
айланди ва минтақада ўз геосиѐсий мавқеини кенгайтиришга 
киришди. 
Кўп ўтмай япон империализми ва йирик капиталистик 
корхоналарнинг тобора ортаѐтган эҳтиѐжлари, янги хом ашѐ 
манбалари ва мустамлакаларни қўлга киритиш ҳаракатлари Узоқ 
Шарқ, Жануби-Шарқий Осиѐ ва Жануб денгизлари минтақасида 
Японияни Буюк Британия ва АҚШга ҳам, маҳаллий давлатлар ва 
халқларга ҳам қарама-қарши қўйди. 
Япония империалистик давлатларнинг Жануби-Шарқий Осиѐни 
бўлиб олиш мақсадида 1894-1904 йилларда биргаликда амалга 
оширган ҳарбий босқинчилиги натижасида тузилган шартноманинг 
Японияга қарши оқибатларини бартараф этишга, бу минтақада 
йўқотган мавқени ва барбод этилган манфаатларини тиклашга неча 
йиллардан буѐн ҳаракат қилаѐтган эди. Тадқиқотчилар Япониянинг 
бу йўналишда амалга оширган фаолиятини Осиѐчилик деб 
атайдилар ва уни мазкур мамлакатнинг иккита асосий геосиѐсий 
вазифасидан бири сифатида баҳолайдилар. 
Мамлакатнинг иккинчи асосий геосиѐсий вазифаси Хитой, 
СССРнинг баъзи ҳудудларини, шунингдек Ғарб мамлакатларининг 


88 
Жануби-Шарқий Осиѐдаги, шу жумладан Узоқ Шарқдаги 
мустамлакаларини қўлга киритиб, бу минтақанинг ягона ҳокимига 
айланишдан иборат эди
Япония геостратегиясини Германия геосиѐсатига боғлиқлигига 
ва мустақиллигига қараб шартли равишда иккига ажратиш мумкин. 
Улардан бири мустақил ҳисобланган Киото геосиѐсий мактаби 
эди. Бу назария “Япон геосиѐсатининг манифести” асарининг 
муаллифи С.Камакининг раҳбарлиги остида Киото Императорлик 
университетида ишлаб чиқилди ва у Биринчи Жаҳон урушига қадар 
Япониянинг етакчи назарияларидан бири ҳисобланар эди. 
Феодал Японияга 1603-1870 йилларда – икки юз йил кўпроқ вақт 
мобайнида ҳукмронлик қилган сѐгунлар сулоласининг охирги 
императорларидан бўлган Токугава ХХ асрнинг биринчи ярмида 
Япония иқтисодиѐтини замонавийлаштиришга муваффақ бўлди. 
Токугаванинг миллий тараққиѐт ҳақидаги геосиѐсий фикрларини 
назарда тутган ва унинг геостратегик ҳаракат режаларини 
тайѐрлаган Киото мактабининг олимлари Камаки раҳбарлигида 
мамлакатни минтақа ва жаҳоннинг буюк давлатига айлантириш ва 
унинг Осиѐда ҳукмрон бўлиши доктринасини ҳозирлашга 
киришдилар. Тез орада Япония Жануби-Шарқий Осиѐ ва жаҳонда 
янги-янги геосиѐсий даъволар билан чиқа бошлади. 
Киото геосиѐсий доктринасининг асосий мақсади Япониянинг 
бирлигини таъминлаш, бутун Жануби-Шарқий Осиѐга япон 
халқининг миллий устунлигини қабул қилдириш (немис национал-
шовинизмининг ўзига хос япон варианти), шу асосда “Буюк 
Жануби-Шарқ Япон Империясини” барпо этишдан иборат эди. 
Киото 
олимлари 
Жануби-Шарқий 
Осиѐда 
ғарблашиш 
(вестернизация)ни камайтириш, японлаштиришни кучайтириш ва 
шу асосда бу минтақада япон гегемониясини таъминлашга ҳаракат 
қилдилар. 
Япониянинг иккинчи асосий геостратегик назарияси немисларга 
боғлиқ “немисча геосиѐсат”дир. Бу геосиѐсатнинг биринчи 
йўналишини мустақил геосиѐсий назария деб баҳолаш мумкин, 
иккинчиси эса, номидан кўриниб турганидек, немислар таъсири 
остида шаклланди ва мамлакатнинг расмий геостратегик 
доктринасига айланди.
Бу йўналиш тарафдорлари Швеция олими Р.Челленнинг “Давлат 
ҳаѐт шакли сифатида” китобидаги фикрлардан ва немис 
геосиѐсатчиси К.Ҳаусҳофернинг геосиѐсий ғояларига суяниб, 


89 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling