Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
3.3. СССРнинг геосиѐсати
Иккинчи Жаҳон уруши ва урушдан кейинги ўн йилликларнинг энг йирик геостратегларидан бири Иосиф (Жугашвили) Сталин (1879-1953) бўлган. У 1922 йилдан вафотига қадар Коммунистик партияга раҳбарлик қилди, 1941 йилдан эса Совет ҳукуматини бошқарди ва мамлакатда энг кучли диктаторлик режимини барпо этишга муваффақ бўлди. Сталин иродали, ишчан, кенг геосиѐсий тафаккурга эга эга бўлган атоқли сиѐсат ва давлат арбоби эди. Ғайрирус бўлишига 1 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Геополитика и политическая география. М., 2005, с.79-80. 92 қарамай, у рус давлатчилигининг чинакам ватанпарвари бўлган ва бутун умрини унинг манфаатларини ҳимоя этишга, шу асосда бунѐд этилган СССРни кучайтириш ва кенгайтиришга бағишлаган. Сталин геосиѐсий фикрининг моҳияти бутун жаҳонда пролетариат диктатурасига асосланган социалистик давлатлар барпо этиш, уларни ягона тизимга бирлаштириш ва СССРни бу системанинг ғоявий-сиѐсий марказига айлантиришдан иборат эди. Евроосиѐда, энг аввало, собиқ Россия империясининг барча ҳудудида социализм қуриш, СССРни ташкил этиш, уни Шарқ ва Ғарбга томон кенгайтиришда, капиталистик мамлакатларнинг 1918- 1933 йилларда СССРни яккалаб қўйиш сиѐсатининг барбод бўлишида ва Совет Иттифоқининг халқаро майдонда эътироф этилишида Сталиннинг роли асосий ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Сталин, шунингдек, Иккинчи Жаҳон урушида СССРнинг ғалабасидан сўнг Шарқий Европада вужудга келган социалистик мамлакатларни ягона геосиѐсий ва Ғарбга қарши йўналтирилган ҳарбий блокка бирлаштириш ғоясининг муаллифи ва сиѐсатининг асосчиси эди. Сталин ҳамда АҚШ ва Буюк Британиянинг ўша вақтдаги раҳбарлари “Ялта-Потсдам геосиѐсий даврининг асосларини” бунѐд этган жаҳон раҳнамолари сифатида тарихга кирдилар. Сталин, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан сўнг жаҳонда синфий ва мафкуравий қарама-қаршилик ташаббускори ва илҳомчиларидан бири ҳам бўлди. Бундан ташқари, айни Сталин ва у раҳбарлик қилган СССР икки қарама-қарши блок – НАТО ва Варшава Шартномаси Ташкилотининг “совуқ уруш” йиллари бошланган ва инсоният бошига 50 йилдан кўпроқ вақт мобайнида хавф солиб турган термоядро ихтилофининг бир қанотига раҳбарлик қилди. СССР ва Сталин даврида вужудга келган жаҳон социалистик системаси эллик йилга яқин башариятга синфий асосда таҳдид солиб турди ва “совуқ уруш”да мағлуб бўлиб, 1991 йилда тарих саҳифасидан чиқиб кетди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling