Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
босқинчилиги Гитлернинг нацист геостратегияси асосида
турарди. Унинг Евроосий (Ҳартланд)ни қўлга киритиш ва Германия давлатининг геосиѐсий томондан муҳим бўлган субминтақалар устидан тўла ҳукмронлигини таъминлаш, Шимолий Африкани ишғол этиб, уни Германия саноатининг хом ашѐ 84 базасига айлантириш, қуруқликнинг муайян районларида немис ҳарбий базаларини барпо этиш йўли билан рақибларининг мустамлака мулкларини босиб олишдан иборат геосиѐсий режалари ва шу кабиларнинг ҳаммаси муқаррар суратда давлатлар орасида жиддий тўқнашувга олиб келмай қолмасди. Гитлер Совет Иттифоқи билан ўзаро келишувга эришилган бир шароитда иттифоқчилари бўлган Япония ва Италия билан биргаликда асосий зарбасини Буюк Британия ва Францияга, шунингдек уларга қарашли мустамлакаларга қаратди. Ўша вақтдаги геосиѐсий ва геостратегик назария ва стратегиялар билан яхши таниш бўлган Гитлер Италия, Япония ва Россиянинг манфаатлари доирасини ажратиб олиш йўли билан Германия жаҳонга ҳукмрон бўлишга эришиши мумкин деб ўйлаган. У Япониянинг ҳудуд даъволарини уни Жануби-Шарқий Осиѐ ва Узоқ Шарққа йўналтириш йўли билан узоқ вақт мобайнида нейтрал ҳолга келтириш мумкин, Италия бўлса, Германия билан бирга унинг “ҳаѐтий макон”ларини кенгайтиришда иштирок этади, деб ҳисоблаган. 1939 йилда СССР билан 10 йил муддатга ҳужум қилмаслик тўғрисида Шартнома имзолангандан кейин Гитлер ва ташқи ишлар вазири Риббентроп Россияни Шарққа, яъни амалда Японияга қарши йўналтириш режасини тузадилар. Англияга “энди жаҳон саҳнасида ўрин қолмаганига” ишонч ҳосил қилган Гитлер Британия империяси қулаганидан кейин Германиянинг “қитъа” ва жаҳон ҳукмрони бўлишига ҳеч ким халақит бера олмайди, деб ҳисоблаган. У Форс кўрфази ва Арабистон денгизи орқали СССРнинг қишда музламайдиган Ҳинд океанига чиқишига имкон бериш, Туркияни Буюк Британия билан алоқани узишга мажбур қилиш йўли билан уни ўз таъсирига олишдан умидвор бўлган. Кейинчалик, бу минтақада Буюк Британияга қарашли бошқа мустамлакаларни босиб олгач, Гитлер Ҳартланднинг “Янги геосиѐсий ўқи”ни барпо этишни (янги “Берлин – Рим – Москва – Токио” геосиѐсий ўқини бунѐд этиш ғояси Гитлер геосиѐсий стратегиясининг К.Ҳаусҳофер стратегиясидан асосий фарқи бўлган) мўлжаллаган. Гитлер, шунингдек, Қора денгиз бўғозлари тўғрисидаги Дунай Конвенциясини (Босфор ва Дарданелл бўғозларидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида Дунай комиссияси томонидан 1854 йилда қабул қилинган ҳужжат) қайта кўриб чиқиш, СССРга бўғозларга йўл очадиган бўғозлар тўғрисида янги конвенцияни тайѐрлашни (бу 85 ишда Туркия, Италия ва СССР иштирок этиши лозим эди) ҳам ўз геостратегик дастурига киритган. Гитлернинг геостратегик мустамлака режаларига Хитой бевосита кирмаган. У жаҳонда аҳолиси энг кўп бўлган бу мамлакатга қаратилган ҳар қандай мустамлакачилик ҳаракати келажакда мағлубиятга маҳкум, деб ҳисоблаган. Шунинг учун ҳам у бу масалани ҳал қилишни бутунлай Япониянинг зиммасига юклаган. Гитлер ўз геостратегиясида АҚШга келажакда “қуруқлик ва денгиз кучларнинг қарама-қарши туриши” нуқтаи назаридан ѐндашиб, бу инглиз-саксон давлати билан фақат узоқ истиқболда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутган. Гитлер АҚШ 1980 йилларгача жаҳонга жиддий хавф туғдирмайди, деб ҳисоблаган. У Германия бошчилигидаги Европа Қитъаси 1980 йиллардан бошлаб АҚШга қарши кураш бошлайди, Сталин билан тузиладиган битим (СССР билан келишув) Европада ҳам, Евроосиѐда ҳам АҚШга ҳеч қандай имконият қолдирмайди, дея тахмин қилган. Кўриняптики, Гитлернинг дунѐга ҳоким бўлиш режаларида СССРга ҳам рақиб, ҳам иттифоқчи сифатида қаралган. Гитлер ҳозирги босқичда бу мамлакатга қарши туришдан кўра, арзимаган ѐн беришлар эвазига у билан ҳамкорликда ҳаракат қилган яхшироқ, чунки акс ҳолда у немисларга қўлга киритган нарсаларини бой бериш хавфини туғдиради, деб ҳисоблаган. Шунинг учун СССРнинг кўнглини олиш учун Гитлер 1939 йилда Болтиқбўйи давлатларини ва Финляндияни, 1940 йилда эса Болқонни “инъом” қилган. Бунинг устига СССР билан Учлар иттифоқи (Германия, Италия, Япония) ўртасида “Тўртомонлама пакт”нинг имзоланиши Россия тарихчилари даъво қилганидек, Сталиннинг ташаббуси билан эмас, балки айни Гитлернинг геостратегик режалари асосида тайѐрланган. Бу ҳужжатда Евроосиѐ ва Африкада таъсир доиралари тўғрисида музокараларда муҳокама этилган масалалар мустаҳкамлаб олинган, махфий протокол лойиҳасида келгусида АҚШга қарши меридианлараро кураш тамойиллари ўз аксини топган эди. Бундан ташқари ҳужжатда Қора денгиз бўғозлари масаласида янги Конвенцияни қабул қилиш, Совет Иттифоқининг бўғозлардан ўз ҳарбий-денгиз ва савдо кемаларини чекланмаган суратда олиб ўтиш ҳуқуқи, Ҳинд океани минтақасида янги мустамлакаларни босиб олиш режалари ва бошқалар ҳам ўз аксини 86 топган эди. Бўғозларда СССРнинг хавфсизлик манфаатларини таъмин этувчи ҳарбий базани ижарага олиш, Жанубий Кавказ ва Форс кўрфази ҳудуди ҳисобига кенгайиш каби ҳуқуқлари Учлар Иттифоқи томонидан қабул қилинадиган эди. Аммо буларнинг ҳаммаси аслида Гитлернинг келажакдаги ҳақиқий геостратегик режаларига мутлақо мос эмасди. Евроосиѐ – Ҳартланднинг қитъа ҳудудини ким биландир бўлишиб олишни у ҳатто хаѐлига ҳам келтирмаган. Шунинг учун ҳам Учлар Иттифоқи билан СССР ўртасида иттифоқ тузиш тўғрисида музокаралар бораѐтган бир паллада Гитлер немис стратегларига СССРга ҳужум қилиш учун “Барбаросса” режасини тайѐрлаш тўғрисида махфий топшириқ берди. Бу режага мувофиқ, Германия Британияни узил- кесил тор-мор қилишдан олдин қисқа муддат ичида СССРни яксон этиши ва “Волгадан Архангельскка” қадар бўлган ҳудудни ўз назоратига олиши лозим эди. Гитлернинг муҳим геосиѐсий режаларидан бири Европа ва мағлуб этилган СССРнинг Евроосиѐ ерларида “Европа интеграцияси” деб номланган стратегик доктринани амалга оширишдан иборат бўлган. Унинг режаларига кўра, маркази Берлинда жойлашган “Европа Иқтисодий Бирлашмаси”, “Европа Тижорат Иттифоқи” ва “Европа Марказий Банки” ташкил этилиши керак эди. Гитлер янги ҳудудларда замонавий нақлиѐт-коммуникация системасини, хом ашѐ ва ишчи кучи базаларини бунѐд этиш ва уларни ягона марказдан бошқаришга алоҳида эътибор берган. Голландиянинг Роттердам шаҳрига Европанинг марказий юк бандаргоҳи, Рейн – Майн – Дунай каналлар тизимига ички сув йўли роли кўзда тутилган. Янги стратегик тезкор автойўллар, сув ва темир йўллар Ҳартланднинг улкан ҳудуди ва шаҳарларини ўзаро боғлаб, иқтисодий бирлашма ичидаги алоқаларни мустаҳкамлаши ва шу билан Европа мамлакатларининг ички чегараларини барҳам топтириши керак эди. Кўриб чиқилаѐтган геоиқтисодий доктринада янги ҳудудларни бошқарув шакллари ва вазифалари ҳам аниқлаб берилган эди. Улардан баъзиларига саноат районлари, хом ашѐ, озиқ-овқат, ишчи ресурслари ва ҳоказоларнинг манбалари сифатида конкрет вазифа тақсимлаб қўйилганди. Бошқалари бўлса, чунончи Чехословакия ўз мустақиллигидан бутунлай маҳрум этилиши, Совет Иттифоқи (Россия)нинг қолдиқлари Уралортида Сибирда кичкина давлат 87 сифатида сақланиб қолиши керак эди. Унинг қолган ҳудуди бошқа номлар остида бевосита Германиянинг губерния ва вилоятларига айлантирилиши кўзда тутилган эди. Европа ва СССРни тубдан қайта қуриш бўйича гитлерча режа, сўзнинг туб маъносида, улкан ва фантастик геоиқтисодий, геостратегик ва геосиѐсий доктрина эди. Европа Иттифоқининг бугунги интеграцияси ва Гитлернинг “Европа интеграцияси” режаси ўртасидаги туб фарқ бу иттифоқ тўла ихтиѐрийликка асослангани, Иттифоқ аъзоларининг ҳуқуқларига риоя этилиши ва бошқарув тамойилларидадир. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling