Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

геосиѐсат” деб ном олган яна бир йўналиш пайдо бўлди. Бу 
йўналиш таркибида ўз методологияси ва татбиқий методларига эга 
бўлган бир нечта мактаб бор эди. Француз олими Ив Лакостнинг 
“ички геосиѐсат” мактаби бу оқимда етакчи роль ўйнади. 
Лакост 
қарашларининг моҳияти шундан иборатки, 
у 
геосиѐсатнинг тарихий жараѐнлар ривожини континенталь кўриш
ҳамда маданий-географик дуализм асосида яратилган, фундаментал 
жаҳоний тафаккурга асосланган фан эканини инкор этади. Бошқача 
қилиб айтганда, Лакост методининг моҳияти геосиѐсатнинг глобал 
тушунча воситаси эканига шубҳа билан қараб, унга билишнинг 
маҳдуд ва локал таҳлилий воситаси деб қарашдан иборат. У буни
“ички геосиѐсат” деб атаган
2

Кўряпмизки, “ички” геосиѐсатчилар геосиѐсатнинг фақат улкан 
геостратегик масалаларни ўрганувчи фан сифатида тақдим 
этилишига қарши чиқиб, бу илм давлатнинг ички масалаларини 
тадқиқ этишини таъкидлаганлар. 
Бунинг устига улар геосиѐсат асосчилари бўлган Ратцель, 
Челлен, Макиндер, Мэҳен ва Ҳаусҳофер томонидан илгари 
сурилган дуализм, қуруқлик ва денгиз ўртасидаги доимий кураш ва 
бошқа геосиѐсий қонунлар янги шароитда яроқсиз бўлиб қолганига 
ишора қилиб, геосиѐсат давлатлараро муносабатларни инсоний 
нуқтаи назардан яхшилашга, этник ихтилофлар ва демографик 
жараѐнларни ҳал этишга йўналтирилган амалий фан экани, ички 
1
Василенко И.А. Ўша асар, 101-102-бетлар. 
2
Нартов Н.А. Ўша асар,110-111-бетлар. 


103 
сиѐсий сайловларни тадқиқ, таҳлил этиш ва тавсифлашда унинг 
имкониятларидан 
фойдаланиш 
ва 
ҳоказолар 
тўғрисидаги 
тасаввурларни жамоатчилик фикрига сингдира бошладилар. 
Кейинчалик ички геосиѐсатнинг кўрсатиб ўтилган ғоялари 
асосида Европада “Цивилизация геосиѐсати” номли либерал 
геосиѐсий оқим шаклланди. Ўз вақтида АҚШ президенти 
В.Вильсон томонидан илгари сурилган либерал давлатлараро 
муносабатлар ғояси Европа либераллари томонидан қўллаб-
қувватлана бошлади. 
Либерал ва адолатли дунѐ тўғрисидаги ғоялар кейинги 
даврларда таниқли француз олимлари: Видаль де ла Блаш, Альберт 
Деманжон, Ив Лакост ва Мишель Фуше томонидан қўллаб-
қувватланди. 
Кейинги вақтларда Ғарбнинг баъзи мамлкатларида халқаро 
муносабатларда маънавий қадриятларни сақлаш, давлатлараро 
муносабатларни тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш, юзага 
келадиган конфликтларни сулҳ йўли билан ҳал этиш мақсадида бир 
қанча махсус институтлар ташкил этилди. Илмий адабиѐтларда 
иренологик ва полимологик назария деб ном олган бу йўналиш 
тарафдорлари 1959 йилда Ослода Жаҳон Сулҳ Жараѐнлари 
Тадқиқотлари Институтини, Стокгольм Сулҳ Институтини ва Вена 
Халқаро Сулҳ Институтини барпо этдилар. Бу марказларда либерал 
халқаро муносабатлар кенг тадқиқ этилмоқда. АҚШдаги 
иренологик марказлар орасида С.Медловиц раҳбарлиги остида 
ташкил 
этилган 
Жаҳон 
Тартиботи 
Институти 
нуфузли 
ҳисобланади. Бу институт жаҳон сиѐсатининг либераллашуви ва 
байналмилаллашуви масалалари билан шуғулланади. 
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Лакостнинг юқорида айтиб 
ўтилган ѐндашуви ҳали ХХ аср бошида француз олими Андре 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling