Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Бирлашган Европа”
- “янги ҳаѐтий маконлар”
- “ички” ѐки “татбиқий
Р.Ҳицдер ҳозирги геосиѐсат инсон ҳуқуқлари ва эҳтиѐжларининг
гуманитар концепцияси сифатида ривожланишга майл кўрсатмоқда, деб ѐзди. У қайд қилдики, ҳозирга вақтда Ғарбда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари аста-секин марказий геосиѐсий шиорга, жамият ҳаѐтида асосий омилга айланмоқда ва ҳам Ғарб, ҳам Шарқда кенг ѐйилиб бормоқда. ХХ асрнинг 70-йилларида “Бирлашган Европа” концепцияси Европада энг кенг тарқалган геосиѐсий ғоя бўлди.Бутун Европада кенг тарқалган бу ғоя Американинг атлантизм концепциясининг альтернативасига ва Европадаги қатор мамлакатлар расмий геосиѐсатининг мақсадига айланди. Ўша йиллари бу йўналишда, ҳатто, баъзи амалий қадамлар ҳам ташланди. Шуни таъкидлаш керакки, бу борада рўй берган жараѐнлар Европа геосиѐсий тафаккурининг ривожига, уни қайта қуриш ва кенгайтиришга ижобий таъсир ўтказди. 60-70-йилларда Европа қитъаси геосиѐсатида яна бир назарий йўналиш очиқ-ойдин намоѐн бўлди. Бу йўналиш тарафдорлари К.Ҳаусҳофернинг “зарурий ҳаѐтий макон” классик геосиѐсий назариясини янги – Африка йўналишига йўналтирдилар ва келгусидаги Ягона Европанинг ҳудудий ва хом ашѐ эҳтиѐжларини айни шу қитъа қондира олиши мумкин, дея даъво қила бошладилар. Бу назариянинг асосий моҳияти шундан иборатки, энди Европа кимларнингдир ерларини босиб олиши керак эмас, балки Африканинг бўш, лекин хом ашѐ манбаларига бой ҳудудини ўзлаштириш, унинг арзон ишчи кучи ва табиий заҳираларидан фойдаланиш йўналишида режали тарзда ҳаракат қилиши керак холос. Бу мактаб тарафдорлари Европанинг иқтисодий интеграцияси ва жадал ривожланишини Африка шимолидаги “янги ҳаѐтий маконлар”ни ўз қўлига киритиши билан боғлашга уринган эдилар. Немис олими А.Цишка “Африка. Умумевропанинг энг биринчи вазифаси” мақоласида Бирлашган Европа ўзининг келажакдаги тараққиѐтини таъминлаш учун Африка билан бирга умумий уюшма ташкил этиши лозим, деб ѐзган. У: “Европага энди Шарқ эшиги 102 тақа-тақ ѐпиқ. Ғарбга томон ҳаракат аллақачон чегарага бориб тўхтаган. Бинобарин, бизга фақат Жануб, фақат Африка қолди холос”, деб қайд қилган эди. Муаллифнинг айтишича, Европа тропик Африка билан бирлашган тақдирдагина қитъа ўзининг табиий чегараларига ва тараққиѐт учун керакли ҳудудга эга бўлади. Кўриняптики, Цишка Африкани асосий геосиѐсий манфаатлар тўқнашадиган, Ғарб ва Шарқнинг ишғолчи кучлари учун геосиѐсий марра ролини ўйнайдиган жой, деб билган ва европаликларни бу қитъани тезроқ эгаллашга чақирган 1 . Шундай қилиб, 60-йилларда Европа континентал геосиѐсий мактаблари фаолияти аста-секин тикланди ва мустақил тадқиқот марказлари сифатида ривожлана бошлади. ХХ асрнинг 70-йилларида Европада “ички” ѐки “татбиқий Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling