Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Ален де Бенуа ва бельгиялик геосиѐсатчи Жан Тириар бу
йўналишнинг раҳбарлари эдилар. Бенуанинг фикрича, классик геосиѐсатнинг “давлат-миллат” тушунчаси тарихан ўз умрини яшаб бўлди ва жаҳон геосиѐсий харитасида ўз ўрнини “турли миллатлар ва гуруҳларни” бирлаштирадиган “Катта макон” категориясига бўшатиб берди. Бенуанинг айтишича, давлатларнинг бундан кейинги истиқболи турли халқлар ва миллатлар, этник бирликлардан ташкил топган улкан “Федерал империя”га тенг асосларда киришидадир. У “Ягона Европа – юзта миллий байроқ” моделини келажакдаги жаҳоний давлатни бунѐд этишнинг асосий формуласи, деб ҳисоблайди 2 . Инглиз-америка атлантизм геосиѐсий ғоясига очиқ қарши чиқиши “янги ўнглар”нинг энг характерли хусусиятларидан биридир. Улар ягона Европа таркибида минтақавий бирлик шаклидаги ташкилотларнинг барпо этилишини рағбатлантирадилар, Америка геосиѐстчиларининг “мегаполис бирлик” формуласини рад қиладилар. “Янги ўнглар” “Ўрта 1 Нартов Н.А. Ўша асар, 110-112-бетлар. 2 Ўша жойда, 107-108-бетлар. 106 Европа”ни, яъни бирлашган Франция ва Германияни Ягона Европанинг асоси деб билардилар. “Дублиндан Владивостоккача Европа империяси” лойиҳаси “янги ўнглар”нинг атлантизмга қарши позициясининг энг муҳим ва энг изчил ифодаси бўлди. Бу лойиҳани Жан Тириар илгари сурди. Тириар АҚШнинг Европадаги гегемонлигига қарши ХХ асрнинг энг улкан лойиҳасини – “Катта Европа”ни барпо этишни таклиф этди. Тириар европаликларни Америкага қарамликдан халос этишнинг хийла оригинал йўлларини таклиф этиш билан бирга, Европа фуқаролиги ҳақида орзу қилаѐтган русларни шу йўл билан бахтиѐр қилиш мумкин, деб даъво қилди. “Янги ўнглар”нинг миллатчи-большевик қаноти атлантизмга қарши чиқишда Бенуа ва Тириардан ҳам ўтиб кетди. Улар АҚШ билан иттифоқ тузгандан кўра, Хитой ва Ҳиндистон билан стратегик иттифоқ тузган авлороқ, деган шиорни ўртага ташладилар. Бу ҳаракат тарафдорлари Америкага қарши “Биринчи навбатда Европа ва ҳатто Шарқ билан иттифоқ Ғарб билан иттифоқдан янада яхшироқдир” деган тезис остида фаолият олиб бордилар. Айтилганлардан кўриниб турибдики, Бенуа ва Тириарнинг, шунингдек “ўнг миллатчиларнинг” шиорлари, маълум маънода, К.Ҳаусҳофернинг “Берлин – Москва – Токио” континентал геосиѐсий доктринасининг бироз замонавийлаштирилган ва гуманистлаштирилган вариантидир. Австрия олими Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling