Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Европа Озодлик Фронти”
Йордис
фон Лоҳаузен “миллатчи- большевиклар”нинг кўзга кўринган намояндаси ва Ҳаусҳофер геосиѐсий ғояларининг давомчиси эди. Лоҳаузеннинг айтишича, сиѐсий ҳокимият раҳнамолари глобал тафаккурга эга бўлган, геосиѐсий даврлар ва маконларни олдиндан кўра олган, яъни “минг йиллар ва қитъалар”ни башорат қилган тақдирдагина сиѐсий ҳокимиятнинг умри узоқ ва барқарор бўлиши мумкин. Лоҳаузен “Мардона ҳукм сурмоқ. Континенталчасига фикрламоқ” номли машҳур китобида қайд қиладики, глобал ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маданий жараѐнлар узоқ истиқбол равшан тасаввур этилган вақтдагина тушунарли бўлади. Лоҳаузен ҳеч ким ва ҳеч нарса “юз йиллик табиий ва маданий босқичлар давомида, халқларнинг минг йиллик тарихи мобайнида яратилган асосий қонуниятлар ва категорияларни бекор қила олмайди”, деб ѐзди. Муаллиф, энг аввало, макон, этнос ва унинг 107 тили, табиий ресурслари (янада кенгроқ маънода: географик муҳитини) ва бошқаларни ана шу қонуниятлар сирасига киритади. Лоҳаузен давлатнинг куч-қудрати жойлашган маконига тенг, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, Европа вақтинча талассократия таъсири ва назорати остига тушган қитъадир. Европа ўз тақдирини ўзгартириш учун жуда муҳим қадамлар ташлаши лозим. Бунинг учун, даставвал, бир неча мамлакат орасида бўлинган Пруссиянинг ҳудудий бутунлигини тиклаш даркор. У Пруссияни Германиянинг энг континентал, “евроосиѐ” қисми деб ҳисоблаган эди. Лоҳаузен агар Берлин эмас, Кенигсберг Германиянинг пойтахти бўлганида инглиз-саксон талссократиясига қарши у муқаррар суратда Россия билан иттифоқ тузган бўлар эди, дейди. Муаллифнинг фикрича, на Россия, на Германия якка-ѐлғиз ҳолда инглиз-саксон мамлакатларининг таъсирига қарши кураша олади. Чунки геосиѐсий жиҳатдан уларнинг ҳудуд тузилмалари ҳали тугалланмаган. Шунинг учун ҳам улар айрим-айрим ҳолда қулайроқ геосиѐсий шароитлар ва ҳудуд характеристикасига эга бўлган Қўшма Штатларга қарши чиқа олмайдилар. Шу боисдан, деган эди у, кўрсатилган сабабларга кўра муайян вақт ичида АҚШнинг қудрати СССРнинг қудратини орқада қолдириб кетади. Муаллиф бу даврни (ХХ асрнинг 70-80-йиллари) Континенталь Европа геосиѐсий тараққиѐтининг янги, “евроосиѐ” босқичи, деб тасаввур қилган. Ҳозирги вақтда Европада “янги ўнглар”нинг ғояларини янги миллатчи-болшевистик оқим ҳисобланадиган “Европа Озодлик Фронти” ривожлантирмоқда. Бу оқим намояндалари йўл-йўлакай рус янги евроосиѐчиси А.Дугиннинг назарий ғоялари билан қуролланган ҳолда, Тириарнинг геосиѐсий концепциясини давом эттиришга уринмоқдалар. Кейинги 60 йил ичида, айниқса, 1950-1990 йилларда Италия Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling