Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet29/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Амалий-аудиториявий иш


Биринчи машқ: Меҳнат қилаётган эркак киши тасвирланган бир фигурали композиция ишлаш. Бунда бир фигурали композициянинг асосий хусусиятлари қисқа очерк шаклида қурилиши, қаҳрамоннинг ички кечинмадаги холати, гўёки томошабин қаршисидаги унинг «монологи» дек кўрсатилади. Унда юз мимикасининг ифодавийлиги, фигуранинг ҳаракати, қўлнинг ҳаракатчанлиги кабилар билан инсоннниг психологик ҳолатини акс эттириш назарда тутилади. (Шу ўринда Н.И.Крамскойнинг «Изтиробли дард», Р.Аҳмедовнинг «Чўпон», Р.Абдуллаевнинг «Назарали Ниёзов портрети» асарларини ёдга олиш ўринли бўлади)
Иккинчи машқ: Меҳнат қилаётган аёл киши тасвирланган бир фигурали композиция ишлаш. Бунда энг аввало аёл фаолиятининг бир холати танланади, унда чизилувчининг ташқи ўхшашлиги орқали маълум бир фаолиятидаги аёлнинг ўрни, унинг яратувчанлик билан гўзаллиги ортиши (ёки номувофиқ меҳнат билан унинг қадрини пасайтириш) кабилар акс эттириш назарда тутилади. Асосий фигуранинг рассом томонидан топилган мимика, турли, динамик ва пластик холатлар қўшимча деталлар билан мустаҳкамланади. Деталларни иштирокида унинг ўрнини ўз жойига қўйиш катта аҳамият касб этади.
Учинчи машқ: Эркин мавзуда бир фигурали композиция бажариш. Бунда танланган фигура - инсоннин ёши, жинси, касби, яшаган замони чекланмайди. Талабага ихтиёрий эркин ижодий композиция яратиш топширилади. Ўлчам, материл танлаш ҳам иҳтиёрий, изланишлар маълум бир қолипга тушгач, форматни танлаш мақсадга мувофиқдир.


Уй вазифалари



Биринчи топшириқ: Эркаклар меҳнати тасвирланган касб-корликка оид композиция ишлаш. Бунда албатта касбий белгилар ифода этишга ҳаракат қилинади.
Иккинчи топшириқ: Аёл кишилар иштирок этувчи меҳнат билан банд ёки бирор машғулот билан шуғулланаётган холатидаги композиция ишлаш.
Учинчи топшириқ: Юқоридаги эркин мавзули композицияни мукаммаллаштиришга ҳаракат қилиш. Бунда асосий эътибор, талабанинг мавзу танлаш, композицион ифода топиш изланишлари, унинг алоҳида услуб билан ишлашига уринишлари ва бунга нечоғли эришганлиги назарга олинади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling