Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!
УМУМБАШАРИЙ ЦИВИЛИЗАЦИЯ: МАНБАЛАР
Download 4.03 Mb. Pdf ko'rish
|
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви
УМУМБАШАРИЙ ЦИВИЛИЗАЦИЯ: МАНБАЛАР
Умумбашарий цивилизация тушунчаси Ғарб цивилизациясининг ўзгача талқинидир. XIX асрда “оқ танлининг юки” ғояси ғарблик бўлмаганларнинг устидан ғарбнинг сиёсий, иқтисодий тарафлама ҳукмронлигини оқлашга кўмаклашган. Йигирманчи асрнинг охирида эса умумбашарий цивилизация тушунчаси ғарблик бўлмаганлар устидан маданий ҳукмронлигини ва ғарбга хос маданиятни бошқалар қабул қилиши лозимлигини оқлашда ёрдам бермоқда. Универсализм – бу ғарбликлар мафкурасининг ғарблик бўлмаганларга қарши турувчи усулидир. Бундай ҳолат ўз қарашларини ғарблаштирганлар билан ҳам тез-тез юз бериб туради. Найпаул, Фуад Ажами каби ягона тамаддун тарафдорлари бўлмиш ғарбга иммиграция қилган интеллигация вакилларига универсализм тушунчаси энг асосий савол бўлмиш “мен кимман?” деган сўроққа жавоб топиши мумкин. Бироқ “оқ танли негр” атамасини араб интеллегенциясининг бир вавкили шундай мигрантларга қарата қўллаган. Умумбашарий цивилизация ғояси бошқа цивилизацияларда катта қўллаб қувватлашга эришолмади. Ғарблик бўлмаганлар ғарбликлар нимани универсал деб билса шуни кўришади. Ғарбликлар халқаро оммавий ахборот воситаларининг тарқалиши каби безарар умуминсоний интеграция деб ҳисоблайдиган нарсалар бошқалар томонидан ғарбнинг разил империализмининг ёйилиши деб кўрилади. Ғарбликлар дунёни ягона бирлик деб кўриши бошқаларга таҳдиддек туюлади. Нима сабабдан умумий цивилизация масаласи кўндаланг қўйилаётганига келсак, учта фараз мазкур ҳолатни изоҳлаши мумкин. Дастлабки бобда кўриб чиққанимиздек, Совет Иттифоқининг қулаши муайян тарих тугаганини билдиради, ҳамда дунё бўйлаб умумий либерализмнинг ғалабасини англатади. Бу биринчи фараз бўлиши мумкин. Бу фаразнинг битта иштибоҳи бор. Унинг илдизи совуқ урушга бориб тақалади. У даврда коммунизмга муқобил тузум либерал демократия эди, биттасининг қулаши иккинчисининг ғалабасини англатарди. Аммо, биламизки, дунёда барқарор ҳукмронлик юритаётган авторитар, миллатчи, корпоратист ва бозор иқтисодиётига асосланган коммунизм (Хитой мисолида) тузумлари бор. Яна ҳам муҳимроқ аҳамият касб этадиган диний муқобиллар борки, улар дунёвийлик атрофида ётади. Бугунги кунимизда, дин одамларни жунбушга келтирадиган марказий куч дейишимиз мумкиндир, эҳтимол. Совет коммунизмининг қулаши - ғарб либерализмининг ғалабаси, ҳамда мусулмонлар, ҳиндлар ва хитойликлар гўёки либерализмдан бошқа муқобил мафкура йўқдек, қучоқ очиб ғарб либерализмини кутиб олади, дейиш ғирт аҳмоқона фикрлаш бўларди. Совуқ уруш туфайли содир бўлган тарафкашлик барҳам топди. Инсониятни миллатга, динга ва маданиятга қараб гуруҳлашлар эса ҳамон мавжуд, мавжуд бўлибгина қолмай халқлар орасидаги ихтилофларга асосий сабабчи ҳамдир. Иккинчидан, одамлар орасида шундай фараз борки, унга кўра халқлар ўртасидаги савдо, инвестиция, туризм, ОАВ, электрон ахборот умумий барчага хос бўлган маданиятни яратяпти. Дарҳақиқат, коммуникацион технлогиялардаги ўсиш маблағ, одамлар, товарлар, ғоялар ва расмларни дунё бўйлаб ҳаракатланишини осонроқ ва арзонроқ бўлишига туртки берди. Шубҳа йўқки, юқорида эслатилган нарсаларнинг ҳаракати ошган. Аммо савдо сотиқ ихтилофларни пайдо бўлишида қай даражада рол ўйнаши мавҳум масала. У халқлар орасидаги уруш хавфини камайтиради, деган фикр ҳали ўз исботини топган эмас, аксинча, улар урушга олиб келиши мумкинлиги ҳақида далиллар бор. Халқаро савдо сотиқ 1960-1970 йилларда ва совуқ урушдан кейинги ўн йилликда сезиларли ошди. Бироқ 1913 йилда халқаро савдо ўзининг энг юқори босқичида эди ва бир йил ўтар ўтмас, халқлар бир-бирларини мисли кўрилмаган даражада қирғинбарот қилишди. Агар халқаро савдо-сотиқ ўзининг энг юқори чўққисига чиқган даврда, урушнинг олдини ололмаган экан, унда қачон олдини олиши мумкин? Бундай мисоллар либерал ва халқаро фараз бўлмиш “савдо тинчлик олиб келади” деган қарашларни шубҳа остига қўйиши табиий. 1990 йилларда қилинган таҳлиллар музкур фикрга шубҳани ошириб юборди. Бир тадқиқотнинг хулосасига кўра “юқори даражадаги савдо халқаро сиёсат учун ҳал қилувчи куч бўлиши мумкин” ва “ халқаро тизимда савдо алоқаларининг ошишининг ўзи халқаро зиддиятларни енгиллатиши ва барқарорликни таъминлаши учун муҳим омил ҳисобланмайди.” Бошқа тадқиқотнинг аниқлашича, юқори даражадаги иқтисодий мустақиллик “савдо келажагидаги ниятга қараб ёки уруш қўзғовчи ёки тинчликни тикловчи бўлиши мумкин.” Иқтисодий ўзаро боғлиқлик фақатгина “юқори даражадаги савдо алоқалари яқин келажакда сақланиб қолишига кўзи етсагина” тинчликни таъминлаши мумкин. Агар ҳукуматлар юқори даражадаги ўзаро боғлиқ алоқалар сақланиб қолишига кўзи етмаса, уруш чиқиш хавфи ортади. Ўзаро савдо ва алоқаларни тинчлик ва умумий ҳиссиётни яратишдаги муваффақиятсизлиги ижтимоий фанларнинг тадқиқот хулосаларига мос келади. Ижтимоий психологияда “фарқлилик назарияси” деган тушунча бор. Унга кўра, муайян бир вазиятда одамлар ўзларини бошқалардан фарқлайдиган жиҳатларга эътибор беришади. “Инсон ўзини характер жиҳатидан бошқалардан фарқли томонини ҳисобга олиб англаб етади, айниқса ўзлари таниш бўлган маданият одамларидан.... ўнлаб аёллар ишлайдиган компанияда ишлайдиган психолог аёл, улар орасида ўзини психолог деб кўради; худди ўша аёл ўнлаб эркак психологлар орасида ўзини аёл деб кўради.” Одамлар ўзликларини ўхшамайдиган томонларига қараб белгилайдилар. Коммуникацион воситалар, савдо ва саёҳат маданиятлараро алоқани кучайтириб, одамларнинг ўз маданиятларига бўлган ҳурматини ошишига олиб келяпти. Иккита европалик бир француз ва бир немис ўзаро суҳбатлашса ўзларини немис ва фанцуз деб биладилар. Иккита европалик, бир француз ва бир немис иккита араб, бир саудиялик ва бир мисрлик ўзаро мулоқотга киришса, улар албатта ўзларини кенгроқ маънода европалик ва араб деб билишади. Францияда шимолий африкалик мигрантларга қарши норозилик кучайиши фонида католик Полшадан келувчиларга нисбатан илиқлик пайдо бўлмоқда. Америкаликлар Япония инвестициясига Канада ёки Европа инвестициясига қараганда салбий муносабатда бўлишади. Шунингдек, Доналд Ҳоровиц айтганидек, “Ибо халқига мансуб киши, балким Нигериянинг шарқий ҳудудида овери ибо ёки ониш ибодир, бироқ Лагосда у шунчаки ибо, Лондонда у шунчаки нигериялик, Ню-Йоркда у шунчаки африкалик. Жамиятшуносликда оммавийлаштириш назарияси бир хил хулосани кўрсатади: тобора оммалашган жаҳонда цивилизация, ижтимоий ва ўзаро боғлиқликнинг бошқа турлари ва кенг тарқалган тушунча: маданий, ижтимоий ва этник ўзини англаш тарихан алоҳида даражада тавсифланган. Оммавий диний тикланиш, «Иймонга қайтиш», инсонларнинг тушунишича, оламнинг «жой сифатида» ягоналигига жавобдир. ҒАРБ ВА МОДEРНИЗАЦИЯ Универсал цивилизация пайдо бўлишининг учинчи ва энг асосий сабаби - бу ХVIII асрдан бери давом этиб келаётган модернизациянинг йирик жараёни натижаси деб қаралади. Модернизация саноатлаштириш, урбанизация (шаҳарлаштириш), саводхонлик, ўқитиш, бойлик ва ижтимоий мобилизациянинг кўтарилаётган даражасини, нисбатан мураккаб ва турли хил касбга оид тузилмаларни ўз ичига олади. Бу ХVIII асрда илмий ва муҳандислик билимининг улкан ёйилиш маҳсулоти бўлиб, инсонларга мислсиз даражада тамомила атроф-муҳитни назорат қилиш ва унга шакл бериш имконини берди. Модернизация, ибтидоий жамиятдан маданиятлашган жамиятга силжиш билан таққослаш мумкин бўлган инқилобий жараён бўлиб, у тахминан милоддан аввалги 5000 йилда Дажла ва Фурот водийларида, Нилда ва Ҳинд дарёси бўйларида маданийлашганликнинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши билан бошланган. Замонавий жамият одамларининг муносабатлари, қадриятлари, илми ва маданияти анъанавий жамиятдан ниҳоятда фарқ қилади. Замонавийлашишга юз тутган биринчи цивилизация сифатида, замонавийлик маданиятини эгаллашда Ғарб етакчилик қилади. Бошқа жамиятлар ҳам бир хил ўқитиш, иш, бойлик ва синфий тузилма намуналарини эгаллашлари баҳсга чек қўяди. Бу замонавий Ғарбий маданият дунёнинг умумжаҳон маданиятига айланади. Замонавий ва анъанавий маданият ўртасида сезиларли фарқ мавжуд, бу ҳақда баҳслашмаса ҳам бўлади. Бу, албатта, изчил содир бўлмайди, бироқ анъанавий маданиятли жамиятдан кўра замонавий маданиятли жамиятлар бир-бирига кўпроқ ўхшашади. Шубҳасиз, жамиятлари замонавийлик даражаси таққосланадиган даражада юқори бўлган оламдан кўра баъзи жамиятлари ниҳоятда ривожланган, қолганлари эса ҳамон анъанавий бўлган дунё камроқ ўхшаш бўлади. Лекин барча жамиятлари анъанавий бўлган дунёчи? Бу дунё бир неча юз йил аввал мавжуд бўлган. У келажакдаги умумжаҳон замонавий дунё билан камроқ ўхшаш бўлганми? Эҳтимол, йўқ. Бродел ёзганидек, “Мао Цзе-Дун давридаги Хитой Бешинчи республика пайтидаги Франциясига таққослагандагидан кўра Минг сулоласи давридаги Хитой, шубҳасиз, Валуа давридаги Францияга яқинроқ бўлган.” Бундан ташқари, анъанавий жамиятдан кўра замонавий жамиятнинг бир-бирига ўхшай олганининг иккита сабаби бор. Биринчиси, замонавий жамиятлар ичида ривожланган ўзаро муносабат янги умумий маданиятни юзага келтира олмаслиги мумкин, лекин техника, кашфиёт ва амалиётни бир жамиятдан бошқасига тезлик ва анъанавий дунёда имконсиз бўлган даражада ўтказишга ёрдам беради. Иккинчидан, анъанавий жамият қишлоқ хўжалигига асосланган эди; замонавий жамият эса қўл меҳнатига асосланган касаначиликдан классик оғир саноатга, кейин билимга асосланган технолигиялар ва ишлаб чиқаришгача тараққий этиши мумкин бўлган саноатга асосланган. Хўжалик намуналари ва улар билан мослашган ижтимоий тузилма саноат намуналаридан кўра табиатга кўпроқ боғлиқ. Улар тупроқ ва иқлимни фарқлашади, шу йўсинда ер мулкдорлиги, ижтимоий тузилма ва ҳукуматнинг турли йўналишларига оширишни ҳукм қилишади. Умуман, Виттфогелнинг ирригацион тамаддун назарияси ҳар қанча олқишга лойиқ бўлмасин, марказлашган ва бюрократик сиёсий ҳокимиятини пайдо қилишга асос бўладиган қишлоқ хўжалик конструкция ва катта суғориш тизими операциясига боғлиқ. Бу аксинча бўлиши қийин. Унумдор тупроқ ва яхши иқлимнинг кенг кўламдаги плантация хўжалиги тараққиётини руҳлантириши эҳтимоли бор ва натижадаги ижтимоий тузилма бой ер эгаларидан иборат кичик гуруҳ, плантацияда ишлайдиган қуллар, ҳамда деҳқонлардан иборат катта гуруҳни ўз ичига олади. Кенг кўламда яшаш учун ноқулай бўлган шароит, мустақил фермерлар жамиятининг пайдо бўлишига туртки бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалик жамиятларида, қисқаси, ижтимоий тузилма география орқали шаклланган. Саноат, аксинча, маҳаллий табиий муҳитга анча камроқ тобе. Саноатлашган ташкилотдаги тафовутларнинг географиядан кўра маданият ва ижтимоий тузилмадаги фарқлардан келиб чиқиш эҳтимоли бор. Олдингилари битта нуқтада кесиша олган, кейингилари эса йўқ. Замонавий жамиятда шу йўсинда кўп умумийлик бор. Лекин улар бир турлиликка қўшилишадими? Улар кўрсатган сабаблар замонавий жамият якка ёзувда ажралиб туриши керак, деган тахминга таянади, Ғарбий ёзув, ўша замонавий цивилизация – бу Ғарбий цивилизация, Ғарбий цивилизация – бу замонавий цивилизация. Бироқ бу – буткул хато қараш. Ғарбий цивилизация VIII-IX асрларда пайдо бўлиб, кейинги асрларда ўзининг махсус хусусиятларини ривожлантирган. Бу ХVII-ХVIII асрларгача замонавийлашишни бошламаган. Ғарб замонавий бўлишидан анча олдин ҳам Ғарб бўлган. Ғарбнинг уни бошқа цивилизациялардан фарқлаб турадиган асосий фазилатлари Ғарб модернизациясининг эрта келганидир. Юзлаб йиллар мобайнида у замонавийлашишидан олдин Ғарбий жамиятнинг ажралиб турадиган фазилатлари нима эди? Турли билимдонлар бу саволга жавоб беришди, жавобларининг маълум жойларида фарқ бўлсада, улар тажриба, етакчи институт, ақида мантиқан Ғарбий цивилизациянинг ўзаги бўлганини тасдиқлашди. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади: Мумтоз мерос. Учинчи авлод цивилизацияси сифатида Ғарб аввалги цивилизациядан кўп нарсани мерос қилиб олди, айниқса, Мумтоз цивилизацияни ичига олган ҳолда. Ғарбнинг мумтоз цивилизациядан мерослари кўп, Юнон фалсафаси ва рационализм, Рим қонунлари, Лотин ва христианликни ўз ичига олади. Ислом ва Православ цивилизацияси ҳам мумтоз цивилизациядан мерос бўлиб қолган, лекин ҳеч қаерда Ғарб шу даражага яқин мерос қолдирмаган. Католиклик ва Протестантлик. Ғарбий христианлик, аввал Католиклик, кейин Католиклик ва Протестантлик ғарбий цивилизациянинг тарихан ягона энг муҳим характеристикасидир. Биринчи минг йиллик мобайнида, дарҳақиқат, ҳозир биз Ғарбий цивилизация деб билганимиз Ғарбий христианлар оламидеб аталган. Ғарбий Христиан одамлари ичида ақлан яхши ривожланган жамият яшаган ва улар турклар, мурлар, бизантинлар ва бошқалар бўлган. ХVI асрда ғарбликлар дунёни забт этиш учун йўлга чиқди ва бунинг барчаси Худо учун, қолаверса, олтин учун ҳам эди. Реформация, контр-реформация, ғарбий христиан оламининг шимолий протестантлик ва жанубий католикликка бўлиниши ҳам ғарбий тарихнинг ўзига хос хусусияти, шарқий проваславнинг мутлақо иштирок этмаганлиги ва маълум Лотин Америкасини бошидан кечирганлари ҳам. Европа тиллари. Тил диндан кейин одамларни бошқа маданиятдан эканлигини билдирадиган иккинчи омил. Ғарб тилларининг хилма-хиллиги билан бошқа цивилизациялардан фарқ қилади. Япон, ҳинд, мандарин (Хитой), рус ва ҳатто араб тили ҳам ўз цивилизациясининг ўзак тили деб эътироф қилинади. Ғарб лотин тилини ўзига мерос қилиб олди. Лекин турли миллатлар пайдо бўлди ва уларнинг тиллари улкан гуруҳларга: роман ва герман категорияларига бўлинди. ХVI асрдан бу тиллар ўз даврининг шаклини олди. Диний ва вақтинчалик ҳокимиятнинг бўлиниши. Ғарб тарихида мамлакатдан ташқари биринчи Черков, кейин кўплаб черковлар мавжуд бўлган. Худо ва яккаҳоким, давлат ва черков, диний ҳокимият ва муваққат ҳокимият, Ғарбий маданиятда дуализм ҳукмронлик қилиб келаётган эди. Фақат Ҳинд цивилизациясида дин, шунингдек, сиёсат яққол ажралиб турган. Исломда Худо – бу яккаҳоким; Хитой ва Японияда, яккаҳоким – бу Худо, Проваславияда Худо яккаҳокимнинг кичик шериги. Бошқа цивилизацияларда мавжуд бўлмаган мамлакат ва черков ўртасидаги ажрашув ва қайта тўқнашув ғарбий цивилизацияни гавдалантиради. Бу ҳокимият бўлиниши Ғарбда эркинлик ривожига беқиёс ҳисса қўшади. Қонун бошқаруви. Цивилизациялашган мавжудлик Римликлардан қонуннинг муҳимлик ғоясини мерос қилиб олган. Ўрта аср мутафаккирлари подшоҳлар ўз куч-қудратларини кўрсатиш керак деган фикрга таяниб табиий қонун ғояси ва умумий анъанавий Англияда ривожланган қонунни ишлаб чиққанлар. Абсолютизм даври мобайнида ( ХVI-ХVII асрлар) қонунга риоя қилишдан кўра қонуннинг бузилиши кўпроқ кузатилган, бироқ инсон ҳукмронлигининг қандайдир четдан келган чекловларга буйсуниши тўғрисидаги ғоя - «Non sub homine sed sub Deo et lege» яшашда давом этган. Бу қонун устуворлиги анъанаси асосида конституционализм ва инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ётарди, у мулк ҳуқуқи ва зўравон кучларга қарши курашишни ўз ичига олган. Бошқа кўплаб цивилизацияларда фикр ва хулқ шаклланишида қонуннинг аҳамияти анча камроқ эди. Ижтимоий плюрализм. Тарихан ғарбий жамият ниҳоятда плюралист бўлган. Немис қайдномаларида айтилганидек, Ғарб учун асосийси – бу «Ўсиш ва қонли қариндошлик ва никоҳга асосланмаган турли автоном гуруҳлардан сақланиш». VI-VII аср бошларида, бу гуруҳлар дастлаб монастирлар ва монастир тартибларини ўз ичига олди, лекин кейин кўплаб Европа ерларини, турли ассоциация ва жамиятларни қамраб олиш мақсадида ёйилди. Ассоциациал плюрализм классик – мумтоз плюрализм томонидан мукаммаллаштирилган эди. Аксар Ғарбий Европа жамиятлари нисбатан кучли ва автоном аристократия, катта миқдорда деҳқончилик ва кичик, лекин сезиларли деҳқонлар ва савдогарлар гуруҳини ўз ичига оларди. Феодал аристократиянинг қудрати, айниқса, масофаси чекланганда сезиларли эди, яъни абсолютизм кўплаб Европа халқларида мустаҳкам илдиз отишга қодир эди. Бу Европа плюрализми бир вақтнинг ўзида Россия, Хитой, Оттоман ерларида ва бошқа Ғарбий бўлмаган жамиятларда мавжуд бўлган фуқаролик жамиятининг ночорлиги, аристократиянинг кучсизлиги ва марказлашган бюрократик империянинг қудрати билан кескин фарқ қилади. Табақага оид гуруҳлар. Ижтимоий плюрализм ҳудудлар, парламентлар ва бошқа муассасаларга аристократия, руҳонийлик, савдогарлик ва бошқа гуруҳларнинг манфаатларини тасвирлаш учун барвақт ўсиш берди.Бу гуруҳлар модернизация курсини ва замонавий демократия институтларида ривожланган ваколат тузилмасини тақдим қилишди. Абсолютизм даврида баъзи масалаларда гуруҳларнинг ваколати бекор қилинган ёки қаттиқ чеклаб қўйилган. Бироқ, ҳатто бу воқеа содир бўлганда ҳам улар Франциядаги каби тиклана олишган ва кенгайган сиёсий иштирок учун восита бўла олишган. Бошқа замонавий цивилизацияда делегат гуруҳларнинг 10 асрга узайтирилган таққосланадиган мероси йўқ. Шунингдек, маҳаллий даражада, тахминан, IX асрнинг бошларида ўз-ўзини бошқариш органлари пайдо бўла бошлаган, аввалига улар Италия шаҳарларида ривожланган ва шимол тарафга тарқалган. Епископлар, маҳаллий баронлар ва бошқа зодагон табақа вакилларини фуқаролар билан ҳокимиятни тақсимлашга мажбур қилган ва охирида ҳаммаси таслим бўлишига тўғри келган. Миллий даражадаги вакиллик, шу йўсинда, дунёнинг бошқа ҳудудларида учрамайдиган маҳаллий даражадаги сезиларли автономия билан тўлдириб борилган. Download 4.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling