Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!
-расм. Цивилизациялар глобал сиёсати: иттифоқларнинг пайдо
Download 4.03 Mb. Pdf ko'rish
|
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви
9.1-расм. Цивилизациялар глобал сиёсати: иттифоқларнинг пайдо бўлиши ЎТИШ ДАВРИ УРУШИДАН БЎЛИНИШ ЧИЗИҒИ УРУШИГА Ўтиш давридаги урушлар: Афғонистон ва Форс кўрфази Таниқли марокашлик олим Маҳди Элманджра Форс кўрфази урушини "La premiere guerre civilisationnelle" (таржимон изоҳи: франс. Биринчи цивизациялараро уруш) деб атаган эди 19 . Аслида бу уруш иккинчиси эди. Биринчиси 1979-1989 йилларда юз берган Совет-Афғон уруши бўлган. Иккала уруш ҳам бир мамлакатнинг бошқаси томонидан тўғридан-тўғри босиб олиниши натижасида бошланди, аммо цивилизациялараро урушга айлангач, улар айнан шундай тавсиф этила бошланди. Бу турли цивилизацияларга мансуб гуруҳлар ўртасидаги этник низолар ва бўлиниш чизиғидаги урушлар ҳукм сурувчи эрага ўтиш давридаги урушлар эди. Афғон уруши Совет Иттифоқининг сунъий йўлдош режимини ўрнатишга уриниши натижасида бошланди. АҚШ мазкур ҳодисага қатъий муносабат билдириб, Совет кучларига қаршилик кўрсатган афғон қўзғолонларини маблағ ҳамда қурол-яроғ билан таъминлагач, бу зиддият Совуқ урушга айланди. Америкаликлар наздида коммунистик режимларга қуролли қаршилик кўрсатиш тўғрисидаги Рейган доктринаси Совет мағлубияти орқали ўз тасдиғини топганди ва бу АҚШ Ветнамда бошдан кечирган хўрликлар учун Советларга муносиб жавоб бўлди. Мағлубият Совет жамияти ҳамда унинг сиёсий тузумига сезиларли таъсир кўрсатди ва Совет империясининг парчаланишига катта туртки бўлди. Америкаликлар ва умуман ғарбликлар учун Афғонистон Совуқ урушнинг сўнгги, ҳал қилувчи ғалабаси - ўзига хос Ватерлоси бўлди. Советларга қарши курашганлар учун эса Афғон уруши бошқа нарсани англатарди. Бу "хорижий босқинчи кучларга кўрсатилган илк муваффақиятли қаршилик бўлди" 20 , дейди ғарблик олимлардан бири, "у на миллатчилик, на социалистик тамойилларга асосланмади", балки жиҳод сифатида олиб борилиб, Исломнинг ўзига бўлган ишончи ҳамда куч-қудратини оширган Исломий 19 David C. Rapoport, "Comparing Militant Fundamentalist Groups," in Martin E. Marty and R. Scott Appleby, eds., Fundamentalisms and the State: Remaking Polities, Economies, and Militance, (Chicago: University of Chicago Press, 1993), p. 445. 20 David C. Rapoport, "Comparing Militant Fundamentalist Groups," in Martin E. Marty and R. Scott Appleby, eds., Fundamentalisms and the State: Remaking Polities, Economies, and Militance, (Chicago: University of Chicago Press, 1993), p. 445. тамойилларига асосланди. Японларнинг 1905 йил руслар устидан қозонган ғалабаси Шарқ оламига қанчалар катта таъсир кўрсатган бўлса, Афғон урушининг ислом оламига таъсири ҳам худди шундай бўлди. Ғарб эркин дунё ғалабаси деб билган ҳодисани мусулмонлар Ислом ғалабаси сифатида қабул қилди. Америка долларлари ва ракеталарисиз Советларни мағлуб этиб бўлмасди. Аммо бунда Ислом дунёсининг умумий саъй-ҳаракатлари ҳам бирдек муҳим эдики, турли ҳукуматлар ва гуруҳлар Советларни мағлубиятга учратиш ва бу орқали ўз манфаатларига хизмат қилувчи ғалабани таъминлаш учун бир-бири билан рақобатлашдилар. Мусулмон давлатлардан уруш учун молиявий кўмак асосан Саудия Арабистонидан келган. 1984-1986 йиллар оралиғида саудияликлар ҳарбий ҳаракатга 525 миллион доллар ажратди; 1989 йилда умумий қиймати 715 миллион долларга тенг молиявий кўмакнинг 61 фоизини, яъни 436 миллион долларни улар, қолганини эса АҚШ ажратишига келишдилар. 1993 йилда улар Афғонистон ҳукуматига 193 миллион доллар ёрдам кўрсатди. Уруш давомида саудияликлар қўшган умумий маблағ камида Америка Қўшма Штатлари сарфлаган 3-3,3 миллиард доллар атрофида, эҳтимол ундан ҳам кўп бўлган. Уруш пайтида мусулмон олами, биринчи навбатда араб мамлакатларидан келган 25 мингга яқин кўнгиллилар жангари ҳаракатларда қатнашдилар. Бу кўнгиллиларнинг кўпчилиги Иорданияда ёлланган бўлиб, Покистоннинг идоралараро ҳарбий разведка бошқармаси томонидан тайёргарликдан ўтказилган. Покистон, шунингдек, қаршилик ҳаракати учун зарур ташқи база вазифасини ўтаган, моддий-техник ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатган. Бундан ташқари, Покистон Америка пулларини ўтказиш учун воситачи бўлган ва у мазкур маблағнинг 75 фоизини мақсадли равишда фундаменталист исломий гуруҳларга йўналтирган ва уларнинг 50 фоизи Гулбиддин Ҳикматяр бошчилигидаги ашаддий сунний фундаменталистик фракцияга жўнатган. Советларга қарши курашган бўлишса-да, урушнинг араб иштирокчилари ҳаддан ташқари Ғарбга қарши кайфиятда бўлиб, Ғарб ташкилотларидан келган гуманитар ёрдамни фосиқлик ва Исломга путур етказувчи ҳаракат деб баҳоладилар. Охир-оқибат, Советлар самарали равишда қаршилик кўрсатолмаган учта омил туфайли мағлубиятга учрадилар: Америка технологияси, Саудия пуллари ҳамда мусулмонлар демографияси ва мутаассиблиги. 21 Уруш оқибатида Исломни мусулмон бўлмаган кучларга қарши қайрашга қатъий киришган исломий ташкилотлар иттифоқи шаклланди. Урушдан, шунингдек, яхши тайёргарликдан ўтган тажрибали жангчилар, ҳарбий лагерлар, полигонлар, моддий-техник таъминот, шахсий ва ташкилот даражасидаги муносабатларнинг транс-исломий тармоқлари, улкан миқдордаги ҳарбий қурол-яроғлар, жумладан, 300 тадан 500 тагача Стингер ракеталари ва, энг муҳими, эришилган ютуқдан ифтихор, ўзига ишонч, куч-қудрат ҳисси ҳамда янги ғалабаларга интилиш иштиёқи мерос бўлиб қолди. Афғонистонлик кўнгиллиларнинг «жиҳод билан боғлиқ диний ва сиёсий малакаси», 1994 йил АҚШ расмийларидан бири айтганидек, «таҳсинга лойиқ. Улар дунёнинг икки қудратли давлатидан бирини мағлуб қилди ва энди навбат иккинчисига келди». 22 Афғон уруши цивилизациялар урушига айланди, сабаби дунё мусулмонлари уни шундай талқин қилдилар ва Совет Иттифоқига қарши бирлашдилар. Форс Кўрфази уруши цивилизациялар урушига айланди, чунки ғарб мусулмонлар можаросига ҳарбий аралашувни амалга оширди. Ғарбликларнинг аксарияти бу аралашувни ёқлаб чиқди, мусулмон олами эса буни ўзларига қарши уруш деб қабул қилдилар ва ғарб империализмининг яна бир намунаси бўлган мазкур ҳаракатга қарши курашиш мақсадида бирлашдилар. Аввалига араб ва мусулмон давлатлар уруш борасида якдил фикрга эга эмас эдилар. Саддам Ҳусайн чегаралар дахлсизлигини бузди ва 1990 йил августида Араб давлатлари лигаси кўпчиликнинг овози билан (ўн тўрттаси ёқлаган, иккитаси қарши чиққан ва беш киши бош тортган ёки овоз бермаган) Ироқ ҳаракатларини қоралади. АҚШ томонидан ташкил этилган Ироққа қарши коалициянинг ҳарбий ҳаракатлари учун Миср ва Сурия кўп сонли аскарларни сафарбар этишга, Покистон, Марокаш ва 21 Ted Galen Carpenter, "The Unintended Consequences of Afghanistan," World Policy Journal, 11 (Spring 1994), 78-79, 81, 82; Anthony Hyman, "Arab Involvementin the Afghan War," Beirut Review, 7 (Spring 1994), 78, 82; Mary Anne Weaver,"Letter from Pakistan: Children of the Jihad," New Yorker, 12 June 1995, pp. 44-45; Washington Post, 24 July 1995, p. Al; New York Times, 20 March 1995, p. 1; 28 March 1993, p. 14. 22 Tim Weiner, "Blowback from the Afghan Battlefield," New York Times Magazine, 13 March 1994, p. 54. Бангладеш эса кичикроқ армия жўнатишга келишиб олдилар. Туркия Ироқдан Ўрта ер денгизига ўзининг ҳудуди орқали ўтувчи нефт қувурини тўсиб қўйди ва коалицияга ўз ҳаво базаларидан фойдаланишга рухсат берди. Бунинг эвазига Туркия Европага кириш даъвосини қатъий асослай бошлади; Покистон ва Марокаш Саудия Арабистони билан яқин ҳамкорликни яна бир бор тасдиқладилар; Миср қарзларини бекор қилишга эришди; Сурия Ливанни қўлга киритди. Мазкур давлатлардан фарқли ўлароқ, Эрон, Иордания, Ливия, Мавритания, Яман, Судан ва Тунис ҳукуматлари, шунингдек, Фаластин Озодлик Ташкилоти, Ҳамас ва Ислом нажот фронти каби ташкилотлар Саудия Арабистонидан кўп молиявий ёрдам олганига қарамай, Ироқни қўллаб-қувватлаб, Ғарбнинг аралашувини қораладилар. Индонезия сингари бошқа мусулмон мамлакатлар ҳукуматлари эса, муроса йўлини танладилар ёки қатъий муносабат билдирмасликка ҳаракат қилдилар. Мусулмон ҳукуматлари дастлаб бир ёқадан бош чиқаролмаган бўлса-да, араблар ва мусулмонларнинг кўпчилиги бошиданоқ ғарбга қарши фикрда эдилар. "Араб дунёси," дейди Яман, Сурия, Миср, Иордания ва Саудия Арабистонига ташриф буюрган Америкалик шарҳловчилардан бириҚувайт босиб олинганидан уч ҳафта ўтгач, "... АҚШдан қаттиқ дарғазаб. Улар ер юзидаги энг қудратли давлатга қарши чиқиш учун жасорат топган араб етакчиси пайдо бўлганидан қувончини ичига яширолмаяпти”. 23 Марокашдан Хитойгача тарқалган миллионлаб мусулмонлар Саддам Ҳусайнни қўллаб-қувватлаб, "уни мусулмон қаҳрамон деб эътироф этдилар” 24 . Демократия парадокси "мазкур зиддиятнинг улкан парадокси"да ўз аксини топди: очиқ сиёсат олиб борилган ва сўз эркинлиги нисбатан кам чекланган араб мамлакатларида Саддам Ҳусайнни "янада қизғин ва кенг миқёсда" қўллаб- қувватлашди. 25 Марокаш, Покистон, Иордания, Индонезия ва бошқа мамлакатлардаги оммавий намойишлар Ғарбнинг хатти-ҳаракатларини ҳамда Ғарбнинг малайлари деб ҳисобланган қирол Ҳассан, Беназир Бхутто, Суҳарто каби 23 Harrison J. Goldin, New York Times, 28 August 1992, p. A25. 24 James Piscatori, "Religion and Realpolitik: Islamic Responses to the Gulf War," in James Piscatori, ed., Islamic Fundamentalisms and the Gulf Download 4.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling