Алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana29.01.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1138057
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
andaniiazova dr lingvopoetika onomasticheskikh edinits v khu

Тадқиқотнинг 
диссертация 
бажарилаѐтган 
илмий-тадқиқот 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация тадқиқоти Ўзбек тили, адабиѐти ва фольклори институти 
илмий-тадқиқот режаси ҳамда ФА-Ф1-ГО41 «Ўзбек тили лексикаси ва 
терминологиясининг мустақиллик даври тараққиѐтини тадқиқ этиш» (2012–
2016 йй.), ФА-ИЗ-Г009 «Ономастик бирликларнинг лингвопоэтик тадқиқи» 
китобини нашрга тайѐрлаш ва чоп этиш» (2015–2016 йй.) лойиҳалари 
асосида бажарилган. 
 Тадқиқотнинг мақсади бадиий матндаги ономастик бирликларни 
лингвопоэтик тамойиллар асосида тасниф ва тавсиф қилиш ҳамда уларнинг 
поэтик актуаллашувини аниқлашдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
филологияда ономапоэтика йўналишининг пайдо бўлиши ва унинг 
тараққиѐт босқичларини аниқлаш; 
ономастик бирликлар эстетик вазифасининг намоѐн бўлиш 
механизмларини аниқлаш, шу асосда уларнинг лингвопоэтик қимматини 
очиб бериш; 
антропоэтонимларнинг бадиий матндаги вазифаларини аниқлаш;
топопоэтонимларнинг лингвопоэтик хусусиятларини аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти бадиий матнда муайян лингвопоэтик мақсад 
билан қўлланган ономастик бирликлардан иборат. 
 Тадқиқотнинг 
предмети сифатида ономастик бирликларнинг 
лингвопоэтик хусусиятлари танланган. 
 Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ѐритишда таснифлаш
тавсифлаш, контекстуал таҳлил, синхрон ва диахрон ѐндашув ҳамда 
лингвопоэтик таҳлил усулларидан фойдаланилди. 
 Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ономастик бирликларнинг бадиий матнда муайян объект номини атаб 
келиш билан бирга ижодкорнинг турли бадиий ниятларига ҳам хизмат 
қилиши аниқланган; 
тилшунослигининг долзарб масалалари. Илмий-назарий анжуман материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 
12-17;
Яқуббекова М.М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари: Филол. фан. д-ри ... дисс. – 
Тошкент, 2005;
Йўлдошев М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати: Филол. фан. номз. … дисс. автореф. – 
Тошкент, 2000; Шу муаллиф. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фан. д-ри ... дисс. – Тошкент, 
2009.
5
Каримов Қ. «Қутадғу билиг» асарида учрайдиган шахс номлари // Ўзбек тили ва адабиѐти. – Тошкент, 
1967. – № 2. – Б.42; Қиличев Э. Айний асарларидаги антропонимларнинг стилистик хусусиятлари // Ўзбек 
тили ва адабиѐти. – Тошкент, 1978. – № 4. – Б. 22; Ёқубов Ш. Навоий асарлари ономастикаси: Филол. фан. 
номз. ... дисс. автореф. – Тошкент, 1994; Рашидова М. Ўзбек тилидаги лақабларнинг лексик-семантик ва 
услубий хусусиятлари. – Тошкент: Иқтисод-молия, 2008; Ҳусанов Н. Ўзбек антропонимлари тарихи. – 
Тошкент: Наврўз, 2014. 



ономапоэтикада турли шаклларда қўлланаѐтган терминларни тартибга 
солиш юзасидан аниқ хулосалар илгари сурилган ҳамда мазкур соҳанинг 
терминологик аппарати шакллантирилган; 
ўзбек 
тилшунослигида 
илк 
марта 
ономастик 
бирликлар 
лингвопоэтикасининг тадқиқи билан боғлиқ «поэтоним», «антропоэтоним», 
«топопоэтоним», «зоопоэтоним», «ономастик метафора», «сўзловчи ном» 
каби терминларнинг моҳияти ѐритиб берилган; 
антропоним ва топонимларнинг ономастик метафора, аллюзив ном, 
«сўзловчи» ном каби лингвопоэтик вазифалари аниқланган; 
ономастик бирликларда ўзбек миллати менталитетига хос жиҳатлар, 
унинг тафаккур тарзи ўз аксини топиши фактик материаллар асосида 
далилланган; 
метафоранинг ономастик бирликлар воситасида ҳосил бўлувчи 
кўриниши – ономастик метафоранинг ўзбек тилидаги бадиий матнларда 
лингвопоэтик восита сифатида воқеланиши мисоллар асосида очиб берилган
аллюзив ва «сўзловчи» номларнинг бадиий матндаги ўрни ва аҳамияти 
асосланган. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling