Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 100 фоиз миқдорида пластик карточкага ўтказиб берилади
VIII. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ.
КАФОЛАТ ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ 8.1. Ходимларга тўланадиган иш ҳақи миқдори меҳнат шартномасида ва тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланади ҳамда кўрсатилган пулли хизматлардан ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа манбалардан олинган маблағлардан тўланади. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг разрядлари бўйича амалга оширилади. Ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич разряд биринчи разряд ҳисобланади. Миллий кутубхонада иш ҳақи тўловлари Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаслиги кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 31-декабрдаги ПҚ-4939-сон Қарорига биноан, Касаба уюшмаси қўмитаси ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаб, уларнинг малака даражасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади. 8.2. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари янада такомиллаштирилганда, базавий лавозим маошлари миқдорларини ҳам кўриб чиқиш Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда, иш берувчи томонидан амалга оширилади. Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 281-, 286-моддаларининг тегишли қисмларида назарда тутилган кафолатли тўловлар, кафолатли қўшимча тўловлар, компенсация тўловларидан ташқари Тармоқ келишуви ва мазкур Шартнома билан белгиланган бошқа кафолатли тўловларни, кафолатли қўшимча тўловларни, компенсация тўловларини ҳам тўлаши шарт. 8.3. Иш берувчи белгиланган тартибда ҳар ярим ойда камида бир марта ходимларга иш ҳақи тўлашни ўз зиммасига олади: - ойнинг биринчи ярми учун ҳар ойнинг 15 (санасигача); - ойнинг иккинчи ярми учун кейинги ойнинг 5 (санасигача). Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Ҳар бир ходим тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида хабардор қилинади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан, Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. 8.4. Кутубхона ходимларига умумжамоа меҳнат ютуқларига ҳар бир ходим қўшган ҳиссасини, шунингдек ҳақиқий меҳнат қилган кунлари назарга олиниб, мукофотлар, иш доирасининг кўлами ортганлигини инобатга олган ҳолда шахсий қўшимча ҳақлар тўлашни, Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда, ишлаб чиқилган Низомлар асосида амалга оширишни Иш берувчи ўз зиммасига олади (5-илова). 8.5. Ходимларнинг иш ҳақи 100 фоиз миқдорида пластик карточкага ўтказиб берилади. 8.6. Ходимларнинг хизмат доираси кенгайганлиги, бирор хорижий тилни билиши, компьютер технологияларини яхши билишини инобатга олиб, уларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг томонлар ўртасидаги келишувига биноан лавозим маошининг 25 фоизидан 75 фоиз миқдоригача (Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низоми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 4-апрелдаги 98-сон Қарори 4-иловаси) белгиланади. 8.7. Ходимларни мукофотлаш, кутубхонанинг мукофотлаш Қоидасига асосан амалга оширилади (5-илова). 8.8. Иш берувчи устамалар ҳажмини ҳар бир ходимнинг бажараётган иш сифати ва қўшаётган ҳиссасига қараб белгилаб, иш сифати сусайган ҳолда барча устамаларни бекор қилишга ҳақли. (“Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан белгиланган устамалар бундан мустасно). 8.9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида белгиланган нормативлар асосида амалга оширилади. 8.10. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарлари учун тўланадиган компенсациялар (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2015-йил 19-октябрда 92-сон билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015-йил 19-ноябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2730) “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” биноан амалга оширилади. 8.11. 11-ноябр “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” арафасида Миллий кутубхона касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдоридан 1 – 10 баробари миқдорида рағбатлантирилиши мумкин. 8.12. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш иш берувчи томонидан меҳнатнинг аниқ ташкилий-технологик шароитларида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши учун меҳнат сарфларини таҳлил этиш асосида амалга оширилади. Меҳнат нормаларини жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Меҳнат нормаларининг жорий этилиши, алмаштирилиши ва қайта кўриб чиқилиши тўғрисида ходим улар жорий этиладиган, алмаштириладиган, қайта кўриб чиқиладиган кундан камида икки ой олдин огоҳлантирилган бўлиши керак. Айрим ходимлар ёки уларнинг жамоавий тузилмалари (бригадалари) томонидан ўз ташаббуси билан меҳнатнинг янги йўллари ва усуллари қўлланилиши ҳамда иш ўринларини такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) юқори даражасига эришиш илгари белгиланган меҳнат нормаларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўла олмайди. 8.13. Иш берувчи қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт: а) иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш чоғида бундай бекор туриб қолиш давом этган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган, тариф ставкасининг (маошнинг) камида учдан икки қисмини тўлаши; б) иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ходим томонидан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда ходимнинг амалда ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошнинг) камида учдан икки қисмини сақлаб қолиши. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 281-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатли қўшимча тўловлардан ташқари иш берувчи ходимларга иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling