Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet6/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

VII. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ

7.1. Ходимнинг нормал иш вақти муддати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ва иш берувчининг ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ нормал меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги таъминланади.


7.2. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
а) 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун – 6 кунлик иш ҳафтасида 6 соатдан,
5 кунлик иш ҳафтасида 7 соату 30 дақиқадан ортиқ кетмаган, меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда;
б) I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар учун кунлик ишнинг давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссийсининг тавсияларига мувофиқ белгиланади лекин
6 кунлик иш ҳафтасида 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида 7 соату 30 дақиқадан ортиқ кетмаган, меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда;
в) уч ёшгача тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда (ЎР МК 397-модда).
7.3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 186-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда ходимнинг илтимосига кўра унга тўлиқсиз иш вақти белгилаб қўйилиши шарт:
а) оила аъзоларидан бирининг бетоблигида (тиббий хулосага биноан);
б) профилактик даволаниш заруриятида (тиббий хулосага биноан);
в) фарзандини мактаб ёшигача тарбиялаш муассасасига берувчи ёлғиз оналарга оилавий шароитига кўра;
г) 14 ёшгача фарзанди бор ёлғиз ота ёки онага.
Бундай ҳолатларда ходимга ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланиши буйруқ билан расмийлаштирилиши лозим.
Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ҳақ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда, лекин Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди ставкасидан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
7.4. Ходимларга иш куни давомида (смена) иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилади.
7.5. Танаффус бериш вақти ва унинг қанча давом этиши кутубхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикаларида белгиланади.
7.6. Йиллик асосий таътил (қонун ҳужжатларига биноан асосий узайтирилган таътиллар ўрнатилган ходимлардан ташқари) барча ходимлар учун 21 календар кунидан иборат этиб белгиланади.
7.7. Қуйидаги ҳолларда қўшимча йиллик меҳнат таътиллари берилади:
а) раҳбар ва мутахассис ходимларга 8-иловада келтирилган лавозимлар рўйхатига биноан.
Ҳар йиллик асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календар кунидан кам бўлмаслиги таъминланади.
7.8. Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб қилишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:
- табиий офат, авария;
- фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш зарурияти бўлса;
- ҳукумат қарорларига асосан.
7.9. Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.
Дам олиш ва байрам кунларида, кечки ва тунги вақтда ишлашга ҳамда меъёрдан ортиқ ишларга истисно ҳолларда фақат ходимнинг ёзма розилиги ва касаба уюшмаси қўмитаси билан олдиндан келишилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 396-, 417-, 428-моддаларининг биринчи қисмида белгиланган чекланишларга риоя қилган ҳолда йўл қўйилади.
Иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилинади ёки тариф ставкасининг камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
7.10. Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади, яъни фақат байрам кунидан бир кун олдин назарда тутилган.
Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Отгул бериш муддати ходим ва иш берувчи ўртасида келишиб ҳал этилади.
7.11. Биринчи иш йили учун йиллик асосий таътил 6 ой тамом бўлгандан кейин берилади. Иккинчи ва кейинги йил учун йиллик асосий таътил ходимнинг ишлаган даврига қараб ва таътил жадвалига мувофиқ йилнинг исталган вақтида берилади.
7.12. Йиллик таътилларни бериш муддати кейинги тақвим йили бошлангунига қадар ходимнинг ишлаган даврига қараб ва тасдиқланадиган жадвалига мувофиқ Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда Иш берувчи томонидан белгиланади.
Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календар кунларид ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳар йилги меҳнат таътилида болъган вақт учун ходимга ўртача иш ҳақи сақланиши кафолатланади.
Йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қўшимча равишда муддати икки ҳафтадан 4 ҳафтагача бўлган иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътиллар ҳам киритилади.
7.13. Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади:
1941 – 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга – ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – ҳар йили ўн тўрт календар кунгача;
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) – ҳар йили ўн тўрт календар кунгача.
7.14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 208-моддасида кўрсатиб ўтилган дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.
7.15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 227-моддасида назарда тутилган ходимлар тоифаларига қўшимча равишда, олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга биринчи иш йили учун меҳнат таътили берилади:
аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
1941 – 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа.
Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.
7.16. Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан 15 кун олдин хабардор этилади.
7.17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 228-моддасида назарда тутилган ходимлар тоифаларига қўшимча равишда ходимнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак:
аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу таътилдан олдин ёки кейин;
ўн тўрт ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ нафар болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
1941 – 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга.
7.18. Табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг розилигисиз унинг вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишига ёки ўтказилишига йўл қўйилади.
Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, башарти у меҳнат нормаларини ва меҳнат вазифаларини бажарса, ходимнинг базавий лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорида ҳақ тўланади.
7.19. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 202-моддасида назарда тутилган даврлардан ташқари, ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг қуйидаги даврлари ҳам дам олиш вақтига кирмайди.
7.19.1. Касаба уюшмаларининг сайлаб қўйиладиган органлари ишида, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар фаолиятида иштирок этиш;
7.19.2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари билан тузилган комиссиялар ишида иштирок этиш;
7.19.3. Касаба уюшмалари томонидан ташкил этиладиган таълим, маданий-маърифий ва спорт тадбирларида иштирок этиш.
7.20. Жадвалда белгиланган таътилдан фойдаланиш вақти ходим ва Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин.
7.21. Ходим хоҳишига биноан унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлиш мумкин. Бунда таътилнинг бир қисми камида 14 календар кун бўлиши керак.
7.22. Ходимнинг розилиги билангина таътилдан чақириб олиши мумкин. Шу сабабли фойдаланилмаган таътилнинг бир қисми ушбу йил давомида бошқа вақтда берилиши керак.
7.23. Меҳнат таътилларини бериш тартиби ва таътил кунлари сони (21+3=24, 21+9=30 календар кун) 8-илова асосида белгиланади. Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади (МК 220-модда).
7.24. 12 ёшдан кичик 2 ёки ундан кўп фарзанди бўлган аёлга, 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлга ҳар йили камида 4 календар кунлик қўшимча ҳақ тўланадиган таътил берилади. (МК 401-модда)
7.25. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган ижтимоий таътиллар бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиришни ўз зиммасига олади:
- ходимнинг яқин қариндошлари вафот этса (отаси-онаси, қайнота-қайнонаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи, ўғли, қизи) – 5 иш кунгача;
- никоҳ тузилганлиги муносабати билан (ходим ёки унинг фарзандининг тўйи бўлса) – 5 иш кунгача;
- бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига – 3 иш кунгача.
7.26. Ҳар кунлик иш (смена) муддати, иш бошланадиган ва тугайдиган вақт, танаффус вақти, бир суткадаги сменалар сони, иш куни ва ишламайдиган кунларни алмаштириш, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби Қонун ҳужжатлари ва Миллий кутубхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ўрнатилади.
7.27. Ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 205-моддасида назарда тутилган танаффуслардан ташқари иш куни (смена) давомида иш вақтига киритиладиган қуйидаги қўшимча танаффуслар берилади:
а) чанқоқни қондириш учун;
б) табиий эҳтиёжларни қондириш учун;
в) дори воситаларини қабул қилиш учун.
7.28. Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтаси қўлланилганда Кутубхонада умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади. Беш кунлик иш ҳафтасида иккинчи дам олиш куни деб шанба белгиланади.
7.29. Ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларнинг рўйхати жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади.
а) юқори турувчи ташкилотнинг, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз ваколатлари доирасида берган кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажариш;
б) ходим умумхалқ хайрия ҳашарларида ихтиёрий равишда иштирок этиш хоҳишини билдирганда;
в) Хизмат раҳбарининг розилиги билан Кутубхонанинг иш режими смена тартибида йўлга қўйилганлиги инобатга олиниб (1-илова), касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан тасдиқланган график асосида шанба ва якшанба кунлари ишга жалб қилиниади (дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин).
7.30. Ходимга тармоқ (соҳа)да ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
Иш берувчи томонидан ишга таклиф қилинган мутахассисларнинг (ҳуқуқшунос, бухгалтер, иқтисодчи, ҳайдовчи, кадрлар бўйича мутахассис ва бошқ.), шунингдек, соҳа ташкилотларида эмас, балки бошқа ташкилотларда ишлаган малакали мутахасислар ишга жойлашганида, уларнинг меҳнат стажлари умумий узлуксиз меҳнат стажи ҳисобга олиниши мумкин.
7.31. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 226-моддасида назарда тутилган вақт даврларидан ташқари, йиллик асосий таътил ҳуқуқини берувчи иш стажига ва бир ташкилот ёки тармоқдаги ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига қуйидагилар киради:
а) ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти;
б) илгари вақтинча бошқа иш берувчига бир календар йилдан кам муддатга хизмат сафарига юборилган ходим билан меҳнат шартномаси тикланганда, агар унга вақтинча бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилган ташкилотда таътил берилмаган бўлса;
в) ушбу Шартномага мувофиқ тақдим этилган ижтимоий таътиллар вақти.
7.32. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 229-моддасида назарда тутилган ходимлар тоифаларига қўшимча равишда ходимлар қуйидаги ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилини бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:
а) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
б) ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда;
в) ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
г) давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, агар қонунчиликда бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса;
д) ходимнинг санаторий ёки дам олиш уйига пули тўланган йўлланмаси мавжуд бўлса;
э) яқин қариндошлари вафот этган тақдирда;
ж) ходимнинг ўзи ёки унинг фарзандларининг тўй маросимлари пайтида;
з) янги уйга кўчиб ўтиш муносабати билан.
Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. (МК 230-модда).
Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.
7.33. Ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил берилиши мумкин, бундай таътилнинг календар йил давомидаги энг кўп давомийлиги камида қирқ календарь кунга тенгдир.
Олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида ўттиз календар кун, коллеж ва техникумларда – камида йигирма календарь кун, олий, техникум ва коллежларда сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
Ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.
7.34. Қуйидаги ҳолларда иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт:
Алоҳида ҳоллар (иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда, уни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган даврда иш вақти тўлиқ ишлаб берилмаганда, ушбу даврда иш ҳақи бўлмаганда ва бошқа ҳолларда) учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
7.35. Ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлганида қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори унинг ўртача иш ҳақининг 100 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақи қисман сақланадиган таътил вақти қўшилади.
Бунда ходимнинг сақланиб қоладиган иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.
7.36. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилида ундан фойдаланилиши шарт билан кўчирилиши мумкин.
7.37. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Меҳнат Кодексининг 232-модасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230-, 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир:
1 январ – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март - Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябр – Мустақиллик куни;
1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling