Ijtimoiy fanlar fakulteti Maktabgacha ta’lim yo’nalishi, sirtqi ta’lim 3-kurs 311-guruh talabasi Aliyeva Nargiza Fan nomi: matematik tasavvurlarni shakllantirish nazariyalari va metodikasi fanidan mustaqil ta’lim taqdimoti
Болаларда сон саноқ ҳақидаги билимларни шакллантириш, санашга ўргатиш РЕЖА 4.1. Сон-саноқ бўйича тасаввурларни шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш 4.2. Кичик гуруҳда сон-саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш 4.3. Ўрта гуруҳда сон-саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш 4.4. Катта гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш 4.5. Тайѐрлов гуруҳда сон-саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш 4.1. Сон-саноқ бўйича тасаввурларни шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш 4.1. Сон-саноқ бўйича тасаввурларни шакллантириш ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш Сон-саноқ. Мактабгача таълим ѐшидаги болаларни ўқитишнинг муҳим вазифаси математик абстрактлашлар билан аниқ борлиқ орасидаги боғлиқликни таъминлайдиган билим ва ҳаракатларнинг оралиқ савиясини шакллантиришдан иборат бўлиши керак. Мактабгача ѐшдаги болаларга математика ўқитишда ўтиш савияси мазмуни
1
|
Шундай фаолият ва масалаларни ўзлаштириш керакки, уларда математик операцияларни қўллашнинг зарурлиги болаларга яққол кўриниб туради.
Бу бир томондан, боланинг амалий фаолияти билан бевосита боғлиқ (тенглаштириш, таққослашга оид) масалалар.
Иккинчи томондан, уларга шундай шартлар киритиладики, бунда мазкур масалаларни математик воситалардан фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб кўйилган икки тўпламни амалда тенглаштириш) амалга ошириш мумкин бўлмайди.
|
2
|
Муҳитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, бу муносабатларни қўлланиш болага конкрет буюмлардан математик объектларга ўтиш (масалан, буюмларни маълум белгилари бўйича гуруҳга киритиш ва шу асосда тўплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик муносабатларини, қисм-бутун муносабатларини ҳосил қилиш) имконини беради.
Улар бундай машғулотларга катта қизиқиш билан ѐндашадилар, худди шу ернинг ўзида ўзлаштирганлари (тенглик, қисм-бутун ва ҳоказо муносабатлари)ни ўйинларга кўчирадилар, турмушда амалий ишлар қилишда фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва тайѐрлов гуруҳи болалари) шунга ўхшаш масалаларни таклиф қиладилар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |