Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

 
40. АЛ-МУҚИЙТ
(
ُُتْيِّقُمْلَا
)
 
«Ал-Муқийт» – барча моддий ва руҳий ризқларни 
яратувчи. Муқийт кифоя қилувчи, сақловчи, ризқ ато 
қилувчи, насибасини берувчи, қодир қилувчи маъноларида 
келади. Ушбу исм ана шу маъноларнинг ҳаммасини ўзида 
мужассам қилган. Демак, у Зот бандаларнинг ҳолатларини 
ва улар муҳтож бўлган нарсаларни қамраб олган. У ҳамма 
нарсага қодир. Халқи ичидан хоҳлаган кишининг қалбини 
илм ва иймон билан бойитган.
«Ал-Муқийт» – моддий ва маънавий ризқларни 
яратувчи, бандаларни озиқлантирувчи, парвариш этувчи 
Зот. Руҳга ва баданга қувват бўлувчи озуқаларни у яратган. 
Шунинг учун борлиқдаги барча жонзотларнинг ризқларини 
ҳам ёлғиз ўзи беради. У инсонларнинг ризқ-насиба топиш 
сабабларини ҳам яратиб, эҳтиёжларни таъмин этиш учун 
ҳаммани тўғри ва покиза сабабларга мурожаат этишга 
буюрган.
Бундан ташқари «Ал-Муқийт» – кўнгилларни тажалли 
нурлари ила чароғон қилувчи, маънавий озуқа бахш этувчи 
Зот демакдир.
 
41. АЛ-ҲАСИЙБ
(
ُُبْيِّسَحْلَا
)
 
«Ал-Ҳасийб» – кифоя қилувчи ва қиёматда 
бандаларнинг 
ҳисобини 
қилувчи. 
Аллоҳ 
мутлақ 
кифоячидир. Ушбу сифатга фақат Аллоҳ лойиқдир. Қайси 
инсон бирор нарса тақдим қилса, яна бошқа нарсага муҳтож 
бўлиб тураверасан. Лекин Аллоҳ сен учун омонликни, 
ҳикмат ва илмни, соғлик ва саломатликни, оила неъматини, 
солиҳ фарзандларни, ҳожатингдан ортиқ нарсани, нафсий 
роҳатни, розиликни, фаровон ҳаёт тарзини, ёқимли моддий 
ҳаётни тақдим қилса, унинг тақдим қилган моддий ва 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
148
маънавий жабҳалар ҳар томонга кифоя қилади. Демак, 
бандалар Аллоҳга ёлвориб ундан ёрдам сўрашса ва унга 
суянишса, албатта, у Зот кифоя қилур. Унинг кифоя бўлиши 
инсонларга ўхшаб баъзи қисмлар учун эмас, балки у Зот 
ўша нарсанинг борлиғи, давомийлиги ва комиллиги билан 
кифоя 
қилувчидир.
Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар: «Ал-Ҳасийб» – кифоя 
қилувчидир. Аллоҳ ким учун кифоячи бўлса ўша кифоя 
қилур. Гоҳида бирор инсон сенга хизмат қилади, аммо шу 
билан бирга сен ундан ҳам каттароқ хизматга муҳтож бўлиб 
қоласан. Сенга кўмак беради, аммо энди шифо олишга 
муҳтож бўлиб қоласан. Аллоҳ ишингни қўлга олса ундай 
эмас. Сен Аллоҳ билан бирга бўл, албатта, унинг тасдиғини 
кўрасан.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling