Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


менга ҳосдир. Кимки, менинг бу сифатларим устида мен


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

менга ҳосдир. Кимки, менинг бу сифатларим устида мен 
билан талашса, уни азобимга гирифтор қиламан» деди, 
Имом Муслим ривоятлари. 
Кибр, мутакаббирлик, яъни 
ҳаммадан ўзини катта тутиш ва буюклик фақат Аллоҳ 
таолога хосдир. 
39. АЛ-ҲАФИЙЗ
(
ُُظيِّفَحْلَا
)
 
«Ал-Ҳафийз» – ҳар бир нарсани комил муҳофаза 
қилувчи. 
Икки буюк исм «Ал-Ҳафийз» ва «Ал-Ҳофийз» 
сифатлари Аллоҳ таоло муҳофаза, яъни сақлаш билан 
маҳсуф эканлигига далолат қилади. Аллоҳ таолонинг 
бандаларини сақлаши икки турли бўлади. «Умумий» ва 
«хусусий». «Умумий» сақлаш – Аллоҳ таоло бандаларига 
таом, шароб ва ҳавони енгиллатиб етиштириб бериш билан 
уларнинг манфаатлари, заруратлари ва ҳожатларига йўллаб 
қўйиш орқали улардан ёмонликлар, зарарлар, турли 
ёқимсиз нарсаларни даф қилиш билан сақлайди. Бу 
сақлашда яхши ҳам, ёмон ҳам, ҳайвонотлар ва бошқа 
нарсалар ҳам муштаракдир. Аллоҳ таоло баний одамни 
сақлашлари учун фаришталарни бириктириб қўйган. Яъни 
фаришталар ҳар қандай зарарларни Аллоҳнинг буйруғи 
билан улардан даф қилиб туришади.
Хос сақлаш – бу билан Аллоҳ таоло юқоридаги сўзга 
қўшимча ўлароқ ўз авлиёлари ва дўстларини сақлайди. 
Уларнинг иймонларини адаштирувчи шубҳалардан, 
фитналардан ва ҳалокатга олиб келувчи шаҳватлардан 
сақлайди. Уларга бу каби фитналардан офият беради. 
Уларни инсу-жинлардан бўлган душманлардан сақлайди. 
Бу душманларга қарши ғалаба беради. Сен Аллоҳ таоло 
қўйган чегара, ҳад-ҳудудларга тажовуз қилмаслик,
Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан қайтиш ва буюрган 
буйруқларни бажариш билан Аллоҳни муҳофаза қилгин. 
Шунда Аллоҳ таоло жонингни ҳам, динингни ҳам, 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
147
молингни ҳам, бола-чақангни ҳам муҳофаза қилиб 
сақлайди. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling