Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

44. АР-РОҚИЙБ
(
ُُبْيِّقَّرَا
)
 
«Ар-Роқийб» – ҳеч бир заррани ҳам қўймай текшириб 
турувчи. 
Агар мўмин банда ушбу исмга иймон келтирса, унинг 
иймонида, хулқи ва сийратида бунинг таъсири ўз асоратини 
очиқ-ойдин кўрсатади. Модомики кузатилаётганингни ҳис 
қилсанг, бу ўзингни тўғирлаб тартибга солиб олишингнинг 
чораси. Ахир инсон ердан туриб ўзига ўхшаган инсон 
томонидан кузатилаётганини ҳис қилганида интизомли 
бўлиб қолади-ку. Энди одамлар Робби томонидан 
кузатилаётганини ҳис қилса, қандай бўларкан.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
150
«Ар-Роқийб» – бандалар ҳолатини, уларнинг юз тутиб 
орқа ўгирган, ҳасад қилган, ёмон кўриб нафратлангани, 
соғлом ниятли бўлгани, бошқаларни яхши кўриши, 
бошқалардан ўзини баланд тутиши, бошқаларга ҳийла 
қилиш каби амалларни кузатиб туради. Демак, инсон бирор 
сўз гапирса, ичида бирор нарсани ўйласа ва бирор хатти-
ҳаракат қилса, албатта уни кузатиб, билиб туради.
45. АЛ-МУЖИЙБ
(
ُُبْي ِّجُمْلَا
)
 
«Ал-Мужийб» – дуоларни ижобат қилувчи.
«Ал-Мужийб» сўраганни сўровини, дуо қилувчини 
дуосини ижобат қилиб мажбур бўлиб қолганнинг зарур 
нарсаларини ато қилади. Аллоҳ таоло инсон ўз ҳожатини 
сўрашдан олдин буни билади. Лекин ўша киши Аллоҳга 
яқин эканини ҳис қилдириши учун сўрашга ундайди.
«Ал-Мужийб» ўзининг дўстлари бўлмиш валийлардан 
ёмонликни аритади. Яхши кўрганларидан балони кўтаради. 
Унинг ижобат қилиши сабабидан катта бало ва улкан 
муаммолар бартараф бўлади. Ҳатто зарар беришини кутиб 
турган душманни ҳам йўқ қилиб юборади. Барча 
халойиқнинг Ундан сўрашга эҳтиёжи бор. Усиз ҳаёт 
бардавом бўлмайди. «Ал-Мужийб» сўраганни ижобат 
қилади. Дуо қилганни қабул айлайди ва изтиробга тушган 
киши нидо қилса, унга ёрдам беради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling