Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

48. АЛ-ВАДУД
(
ُُد ْوُد َوْلَا
)
 
«Ал-Вадуд» – барчага яхшиликни раво кўрувчи. 
Аллоҳ таоло солиҳ бандаларига яхшиликни раво 
кўради. Уларни севади, уларни ўзига яқинлаштиради ва 
улардан рози бўлади. Аллоҳ таолонинг «Ал-Вадуд» сифати 
яхши кўрувчи, яқинлаштирувчи, эшитувчи ва ижобат 
қилувчи деган маънони англатади. Ушбу исм Қуръони 
Каримда икки ўринда келган.
يمََّر ّهبِ َر ذن
ِ
ا
دوُدَو
«Албатта, Роббим раҳмли ва шафқатли Зотдир» (Ҳуд 
сураси, 90-оят) ва
ملا ُروُاَفملا َوُهَو
ُدوُدَو
«У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр Зотдир» 
(Буруж сураси, 14-оят). Агар банда ушбу исмнинг 
маъносини ҳақиқий маънода билса, унинг асорати ўша 
банданинг ақидаси, тафаккури, сулуки ва ҳаётининг барча 
жабҳасида намоён бўлади. Аллоҳ бандаларига яхшиликни 
раво кўришини инсон ҳис қилгач, ҳаётини бахтли ўтказади. 
Аллоҳнинг барча махлуқотларига муҳаббат пайдо бўлади. 
Иймонда бўлмаганларнинг ҳидоят топишини, гуноҳ қилиб 
юрганларнинг тавба қилишини истайди. Демак, инсон учун 
нима буйсундириб қўйилган бўлса, мана шу Аллоҳнинг 
«Ал-Вадуд» сифати билан яхшиликни раво кўргани 
туфайлидир.
 
49. АЛ-МАЖИЙД
(
ُُدْي ِّجَمْلَا
)
 
«Ал-Мажийд» – шон-шарафи ва қадри беҳад юксак.
«Ал-Мажид» ва «Ал-Мажийд» сўзлари шараф, 
олийлик, юқорилик ва камолотнинг ниҳояси деган маънони 
англатади. «Ал-Мажийд» исми Аллоҳ таоло ҳақида 
қўлланганда камолот ва азизликнинг энг охирги даражаси 
тушунилади. Инсон камолотни яхши кўради. Шунинг учун 
инсон нафси фақат Аллоҳ маърифати билан тўлади, холос. 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
153
Агар у Аллоҳдан бошқани танласа изтиробда қолиб роҳатни 
ҳис қилмайди. Инсон ҳаёти бир неча ҳолатларни босиб 
ўтади. Масалан, инсон мол-дунё йиғиб мақсад қилган 
моддий нарсаларга эришиб бўлгач, кўз ўнгида унинг қадри 
тушиб, арзимас нарса бўлиб қолаверади. Аммо Аллоҳни 
қидирса, қидиришда ҳар қанча тер тўкса ҳам бахтиёр ҳолда 
қолаверади. Чунки Аллоҳнинг охирига етиш имконсиздир. 
У Зот бениҳоя бўлиб, унинг комиллиги мутлақдир. Ким 
Аллоҳнинг «Ал-Мажийд» сифати билан хулқланса, барча 
ҳолатда сахий бўлиши лозим. Мўмин кишининг бахил 
бўлиши асло мумкин эмас.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling