Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

(
ي ِّصْحُملَا
)
 
«Ал-Муҳсий» – барча нарсанинг ҳисобини олувчи Зот.
«Ал-Муҳсий» барча нарсани батафсил ҳолда қамровчи 
бўлиб, ерда ҳам, осмонда ҳам унга бирор нарса махфий 
бўлмайди.
«Ал-Муҳсий» зоҳирда олган нафасингни, ботинда ҳис-
туйғуларингни ҳисобини олади. «Ал-Муҳсий» тоат-
ибодатларингни инсонини сақлаб, жамийки ҳолатингдан 
хабардордир. Аллоҳ таоло амалларингни сарҳисоб қилиб, 
йўлиқиш кунига тайёрлаб қўяди. Масалан, инсон неча кун 
яшаган, қанча пайт сайр қилган, қанча сўз гапирганини 
санаб адоғига етишнинг имкони йўқ. Лекин Аллоҳ таоло 
амалларингни нозик жиҳати, тафсилоти, муносабати
туртки бўлган сабаби ва мақсадини билади. Сен Қиёмат 
куни кўрадиган барча нарсаларинг Аллоҳ ҳисоблаб қўйган 
нарсасидир.
«Ал-Муҳсий» ишларнинг нозик жиҳатини ҳисобга 
олувчи, сирларни билувчи, зоҳирини кўрувчи ва ботинидан 
хабардор Зот. У Зот тоат-ибодатни, халойиқни олган 
нафасини ҳисоблаб, яширган нарсалардан хабардор бўлиб, 
жамийки мавжудотни, унинг ҳаракатланишини, сонини ва 
ҳолатини билувчидир. Агар инсон ҳар бир ҳаракати, олган 
нафаси, амали, қалбга яширган нияти ва мақсадларини 
Аллоҳ таоло ҳисоблаб турибди дея ишонса, унинг Аллоҳ 
билан бўладиган алоқаси яхши томонга ўзгаради.
59. АЛ-МУБДИЪ
(
ُُءىِّدْبُمْلَا
)
 
«Ал-Мубдиъ» – барча нарсаларни аввал бошидан бор 
қилган Зот.
«Ал-Мубдиъ» нарсаларни олдинги намуналарига 
қарамасдан, йўқдан бор қилувчи деганидир. Аммо инсон 
бирор нарсани ихтиро қилса, ўша нарсанинг аслидан 
кўчирма қилиши аниқ. Масалан, ғаввосликни денгиз 
остидаги балиқларни кўриб ихтиро қилган, муҳандис ҳам 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
160
бинонинг қуришидан олдин зеҳнида уч ёки тўрт хилдаги 
намуна айланади. Лекин Аллоҳ таоло коинотни яратганида 
ҳеч қандай намунага мурожаат қилмай, йўқдан борлиқни 
яратган. Баъзи орифлар «Ал-Мубдиъ» бандасининг қалбига 
нурни жўнатган ва у нур сабабли қалби нурафшон бўлган 
дея айтишган. Чунки ўша инсон нур берилишидан олдин 
дангаса, ялқов бўлиб ном-нишонсиз кимса эди. Аллоҳ унинг 
қалбига йўқ жойдан нур сочгач, у энди номаълум шахсдан 
ҳурматли кимсага айланган. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling