«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг Валийлари, яъни
дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар»
(Юнус сураси, 62-оят).
57. АЛ-ҲАМИЙД
(
ُُدْيِّمَحلَا
)
«Ал-Ҳамийд» – барча мақтовлар ила мақталган Зот.
«Ал-Ҳамийд» сўзи Қуръони Каримнинг 17 жойида
келган. Ал-Ҳамд сўзи 40 дан кўпроқ ўринда келган.
Ҳамдларнинг барчаси Аллоҳ учундир. У сифатлари,
феъллари, қадарларнинг барчасида мақтовлидир. Ҳамд
мақтовларнинг энг улкани ва энг кенгидир. Ҳамд икки
турли бўлади.
Биринчи – Аллоҳ берган неъматларга ҳамд айтиш, яъни
бандаларга нисабатан қилган яхшиликка шукр қилиш.
Иккинчи – Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзига нисбатан
бериб айтган ҳамд. Имом Ғазоллий шундай дейдилар
«Ал-Ҳамийд» мақталган деганидир. Аллоҳ таоло ўзига
халойиқни яратишдан олдин азалда ҳамдни нисбат қилган.
Халойиқни яратгач, халқи унга ҳамд айтди. Аллоҳга ҳамд
бўлсин! Чунки у Зот ризқ, ақл, мол-дунё, оила, соғлик,
омонлик ва Ислом неъматини ато қилди. Ким Роббини «Ал-
Ҳамийд» сифати билан таниса, Роббига ҳамд ва сано айтиш
билан кифояланиб, одамларнинг мақтовига муҳтож
бўлмайди. Агар ҳамд айтиш нафсининг қаридан отилиб
чиқмаса, тилинг Аллоҳга сано айтишга қизиқмаса, сен тўла
маънодаги мўмин бўла олмайсан. Чунки сен ҳар куни
«Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн» (Оламлар Роббиси
Аллоҳга ҳамд бўлсин) дея 40 мартага яқин ўқийсан. Ахир
Аллоҳ сени Ислом неъмати билан баҳраманд қилди-ку.
Баъзи ўлкаларда инсонлар мол, каламуш ва бошқа
ҳайвонларга ибодат қилмоқда-ку. Устингда Аллоҳнинг
неъмати сон-саноқсиз, ушбу неъматларни ато қилган Аллоҳ
таолога мақтовларнинг энг мукаммали бўлсин!
Аллоҳнинг гўзал исмлари
159
58. АЛ-МУҲСИЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |