Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

63. АЛ-ҲАЙЙ
(
ُ يَحلَا
)
 
«Ал-Ҳайй» – тирик. У ҳамиша тирикдир. У ўлмайди, 
яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир. Ўлим ила йўқ бўлмас. 
Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалий. Олдин йўқ бўлган 
эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги ўзигагина хос алоҳида 
ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа мастардан 
берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Ибтидоси ҳам, 
интиҳоси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан 
бандаларининг ҳаётига ўхшамайди.
Аллоҳнинг «Ал-Ҳайй» исмининг маъноси боқий 
қолувчи ва барҳаёт деганидир. Агар Аллоҳ ҳаёт десак, уни 
доимий барҳаёт эканини англаймиз. Агар фалончи ҳаёт 
десак, уни вақтинча тирик эканини англаймиз.
Аллоҳнинг «Ал-Ҳайй» сифати ўзининг зотидаги боқий 
тирикликдир. У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқ. Аммо 
махлуқотнинг тириклиги ўз зотида бўлмай, балки 
Аллоҳниниг ёрдамига муҳтождир. Агар Аллоҳ ёрдамини 
узиб қўйса, махлуқот жонсиз бир мурдага айланади. Махлуқ 
мингга яқин сабаблар билан тирик туради. Агар Аллоҳ 
бирортасини ишлатмай қўйса, масалан, юрагини тўхтатиб 
қўйса, ҳаёти барҳам топади.
64. АЛ-ҚОЙЮМ 
 (
ُُمو يَقلَا
)
 
«Ал-Қойюм» – ўзи Қойюм бўлган ва бошқаларни 
Қойюм қилган Зот. Аллоҳнинг Қойюмлик сифатининг 
маъноси Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолонинг ҳар бир нарса 
устида турувчи экани ва ҳар бир турувчи нарса унинг 
сабабидангина туришини англатади. Шу билан Аллоҳнинг 
Қойюмлиги бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.
Ал-Қойюм деб бошқарувчига айтилади. Аллоҳ таоло 
ўзини ҳамда махлуқотларни ҳам бошқаради. Бизлар 
барчамиз Аллоҳ таолонинг бошқаруви остидамиз. Аллоҳ 
таоло ўзини ҳамда махлуқотларни ҳам бошқаради. Бизлар 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
164
барчамиз Аллоҳ таолонинг бошқаруви остидамиз. Аллоҳ 
бизга ҳаёт бериб бошқариб туради. Жигар шу даражадаги 
жумбоқ аъзоки, унинг ўзига беш минг вазифа юклатилган. 
Агар Аллоҳ ундан қўллаб-қувватлашни узиб қўйса, худди 
бозорларда сотилаётган бир ҳайвоннинг жигарига ўхшаш 
тўқима, гўштсимон нарсага айланиб қолади. Кўз, қулоқ, 
тил, юрак, ўпкалар ҳам Аллоҳ таолонинг бошқаруви 
асосида ишлаб туради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling