Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

 
30. АЛ-АДЛ
(
ُُلْدَعْلَا

 
«Ал-Адл» – Мутлақ адолат қилувчи. Аллоҳ таоло 
бандалари орасида дунё ва охиратда адолат билан ҳукм 
қилади. Зарра мисқолича ҳеч кимга зулм қилмайди. Ҳеч бир 
кишига бошқа бировнинг гуноҳини юкламайди. Банданинг 
гуноҳидан кўпроқ жазога тортмайди. Ҳақларни ўз эгаларига 
қайтариш билан ҳукм қилади.
 
31. АЛ-ЛАТИЙФ
(
ُُفْيِّطَّللَا
)
 
«Ал-Латийф» – Латифнинг икки маъноси бор.
Биринчи маъноси – барча нарсаларни нозик ва дақиқ 
жойларигача билувчи, яъни жуда ҳам нозик нарсаларни 
биладиган, ҳатто сирларни, қалблар ичидаги ва махфий 
нарсаларни билишдир.
Иккинчи маъноси – ўта лутф кўрсатувчи, яъни 
бандаларига турли манфаатларни, ўзининг лутфи ва эҳсони 
билан улар билмайдиган йўллар орқали етказишни 
англатади. Масалан, Юсуф алайҳисаломнинг ҳолатлари, 
Мусо алайҳисаломнинг ҳолатлари бунга мисол бўлади. Бу 
икки қиссада ҳам ишлар ўта махфийлик ва латифлик билан 
ривож топган ва охир оқибат Аллоҳ таолонинг марҳамати 
мўмин бандаларига етган.
32. АЛ-ХОБИЙР
(
ُُرْيِّبَخْلَا
)
 
«Ал-Хобийр» – ҳамма нарсадан ўта хабардор, яъни 
унинг илми махфий нарсаларни, сирларни ҳам, қалбларнинг 
ичида яширинган нарсаларни ҳам, донларнинг ичидаги 
махфий нарсаларни ҳам, зарраларни ҳам идрок қиладиган 
ҳамда нозик томонларни билиб, нафис ишлардан хабардор 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
143
бўлган зотдир. Бу исм ғоят нозик, нафис, ўта кичкина ва 
жуда ҳам махфий нарсаларни билишга боғлиқ.
33. АЛ-ҲАЛИЙМ
(
ُُميِّلَحْلَا
)
 
«Ал-Ҳалийм» – ғазаби қўзимайдиган ва иқоб қилишга 
шошилмайдиган деган маънодадир. У бандаларига Ҳалийм 
зот. Аллоҳ таоло итоаткор бандаларига ибодат ва савобни 
кўпайтиришлари учун муҳлат қўяди. Гуноҳкор бандаларига 
эса шояд тоат-ибодат ва савоб амалларига қайтишлари учун 
ҳам муҳлат қўяди. Агар бандаларига жазони тезлаштирса, 
бирор киши иқобдан омон қолмайди. Лекин Аллоҳ таоло 
Ҳалийм – кечиримли ва муҳлат қўйиб шошмайдиган 
сифатга эга зотдир. Демак, Ҳалиймлиги сабаб кофирларни 
жазолашни кечиктиради. Фазли билан мўминларнинг 
савобини ҳам кечиктиради. Хулоса қилиб айтиладиган 
бўлса, Ҳалийм сифатига эга зот азоб ва уқубатни 
кечиктиради. Ҳам бандаларига гуноҳлари сабабли фазли ва 
инъомини тўхтатиб қўймайди. Балки итоаткорларга ризқ 
бергани каби осийларга ҳам ризқ бераверади. Гарчи 
ораларида ҳикмат тақозосига кўра фарқ бўлса ҳам. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling