Аллоҳнинг гўзал исмлари
183
жазо ариши учун Аллоҳнинг раҳм айлаши керак бўлади.
Агар тавба қилсалар, Мен уларнинг дўстиман, агар тавба
қилмасалар, Мен уларнинг табибиман кўринишида бўлади.
«Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан»
(Ҳашир сураси, 10-оят).
Мулоҳаза қилинса, мана шу Ар-Роъуф ва Ар-Роҳийм
исмлари биргаликда келади.
Чунки бу иккиси бир хил
табиатлидир. Бири олдини олиб сақланиш, иккинчиси эса
муолажа учун келади.
Биринчиси қаттиқроқ, иккинчиси эса ундан озроқдир.
Ушбу исмдан одобланиш шуки, биз ушбу исмни Аллоҳни
севиш учун кўп зикр қилишимиз керак. Чунки Аллоҳнинг
барча гўзал исм ва сифатлари фазилатли бўлиб, уларни зикр
қилганимиз сари қалбимиз у Зотга мойил ва йўлиқишга
ошиқ бўлиб қолади.
Ушбу исмдан хулқланмоқчи бўлсак,
одамларнинг
гуноҳга ботишларига тўсқинлик қилмоғимиздир. Биз бунда
муолажани эмас, балки касалликнинг олдини олишга
киришмоғимиз лозим. Айниқса,
фарзандларимизда уни
қўллашимиз муҳим. Фарзанд муаммога йўлиқгач, ота ёрдам
қўлини чўзишдан олдин ушбу муаммога дучор бўлишнинг
олдини олмоқ керак. Олдини олишга қаратилган тарбия
айнан ушбу исм билан хулқланишни англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: