Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

афва, фаъфу аънна (Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв 
қилишни яхши кўрасан, бизни афв қил) деб айтишга 
буюрганлар. 
83. АР-РОУФ
(
ُُف ْوُؤَّرْلَا
)
 
«Ар-Роъуф» – ўта шафқатли ва меҳрибон.
Раҳм қилишнинг охирги даражаси деган маънодадир. 
Баъзилар Аллоҳни Ар-Роҳийм, яъни раҳм қилувчи исми 
билан Ар-Роъуф, яъни меҳрибон исми орасида фарқ нима 
дея сўраши мумкин.
Жавоб шуки, агар мусибат етса, Аллоҳ таоло ушбу 
инсонга раҳм қилади. Аммо меҳрибонлиги ўша кимсани 
мусибат 
тушишидан олдин барча ёмонликлардан 
йироқлаштиришидир. Гоҳида Ар-Роъуф исми ҳимоя ва 
ёмонликни олдини олиш учун, Ар-Роҳийм исми эса 
муолажа учун келади. Аллоҳ таоло қаттиқ раҳм қилиши 
меҳрибонлиги сабаблидир.
Меҳрибонлиги учун бандани гуноҳга йўлиқишидан 
олдин тавбага чорлайди. Мободо у гуноҳга дучор бўлса, 
унга жазо лойиқ бўлиб қолади. Ана шу пайтда инсондан 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
183
жазо ариши учун Аллоҳнинг раҳм айлаши керак бўлади. 
Агар тавба қилсалар, Мен уларнинг дўстиман, агар тавба 
қилмасалар, Мен уларнинг табибиман кўринишида бўлади.
«Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан» 
(Ҳашир сураси, 10-оят). 
Мулоҳаза қилинса, мана шу Ар-Роъуф ва Ар-Роҳийм 
исмлари биргаликда келади. Чунки бу иккиси бир хил 
табиатлидир. Бири олдини олиб сақланиш, иккинчиси эса 
муолажа учун келади.
Биринчиси қаттиқроқ, иккинчиси эса ундан озроқдир. 
Ушбу исмдан одобланиш шуки, биз ушбу исмни Аллоҳни 
севиш учун кўп зикр қилишимиз керак. Чунки Аллоҳнинг 
барча гўзал исм ва сифатлари фазилатли бўлиб, уларни зикр 
қилганимиз сари қалбимиз у Зотга мойил ва йўлиқишга 
ошиқ бўлиб қолади.
Ушбу исмдан хулқланмоқчи бўлсак, одамларнинг 
гуноҳга ботишларига тўсқинлик қилмоғимиздир. Биз бунда 
муолажани эмас, балки касалликнинг олдини олишга 
киришмоғимиз лозим. Айниқса, фарзандларимизда уни 
қўллашимиз муҳим. Фарзанд муаммога йўлиқгач, ота ёрдам 
қўлини чўзишдан олдин ушбу муаммога дучор бўлишнинг 
олдини олмоқ керак. Олдини олишга қаратилган тарбия 
айнан ушбу исм билан хулқланишни англатади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling