Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Ҳомиладорликда ЦМВ инфекция диагностикаси ва даволаш


Download 33.16 Kb.
bet11/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Ҳомиладорликда ЦМВ инфекция диагностикаси ва даволаш

    • бирламчи ЦМВ инфекция, одатда, симптомсиз;

    • ҳомиладорлик даврида ЦМВга анъанавий скрининг тавсия этилмайди;

    • ЦМВ инфекциянинг самарали давоси йўқ;

    • Ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасигача тўхтатиш заруратини кўриб чиқиш лозим, агар:

    • Онада бирламчи инфекция тасдиқланган бўлса;

    • Носпецифик УТ-белгилар (туғма нуқсонлар, ривожланишдан орқада қолиш).

Аёл госпитализatsiя ва бошқа аёллардан ажратилишига муҳтож эмас.
Ҳозирги кунда аниқланган инфекцияни даовлашнинг самарали даволаш усули мавжуд эмаслигини ёдда тутиш лозим (ганцикловир – мутаген, тератоген ва канцероген препарат ҳисобланади).
ЦМВли онадан туғилган чақалоқни олиб бориш
Муддатига етмай туғилган болалар учун кўкрак билан эмизиш тавсия этилмайди.
Чақалоқ бошқа болалардан ажратилган бўлиши лозим (чунки вирус сийдик билан ажралади), бироқ онаси билан биргаликда қолиши ва стандарт ёрдам олиши лозим.
Бола билан мулоқатдан сўнг тиббиёт ходими қўлини яхшилаб ювиши шарт. Бу айниқса ҳомиладорлар учун муҳим.
ЦМВ инфекция профилактикаси
Ҳомиладорларда:

    • презервативлардан тўғри ва мунтазам фойдаланиш йўли билан ҳимояланмаган жинсий алоқадан сақланиш;

    • текширувдан ўтмаган қон қуйилишидан сақланиш;

    • қўлларни яхшилаб ювиш.

Ҳомила/чақалоқлар учун:

    • муддатига етмай туғилган чақалоқларни сунъий озиқлантириш;

    • болага қараётган ходимларни универсал эҳтиёт чораларига қатъий амал қилиши.

Қизилча.
Қўзғатувчиси: Rubella virus. Ҳаво-томчи йўл билан юқади. Туғиш ёшидаги аёлларнинг 5-20% қизилчага берилувчан. Ҳомилага плацента орқали ўтиши мумкин.
Қизилча онада ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасигача кузатилса, тератоген хусусиятга эга ва қуйидагиларга олиб келиши мумкин:

    • ҳомила ўлими;

    • кам вазнли боланинг туғилиши;

    • катаракта;

    • туғма ривожланиш нуқсони;

    • ақлий ривожланишнинг орқада қолиши;

    • карлик.


Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling