Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Ҳомиладорликда захм диагностикаси ва даволаш


Download 33.16 Kb.
bet2/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Ҳомиладорликда захм диагностикаси ва даволаш.
1.Диагностика учун Вассерман реакциясига тест қўлланилади.
- Оддий, қулай, арзон.
2. 100% скрининг тавсия этилган.
- Аёллар маслаҳатхонасига биринчи бор мурожаат қилинганда .
- Ҳомиладорликнинг учинчи триместрида қайта (имконият бўлса) ўтказилади.
3. Даволаш учун 2,4 млн Бирлик пенициллин бензатини мускул орасига бир маротаба қўлланилади ёки пенициллинга аллергия кузатилганда – 15 кун давомида эритромицин per os қўлланилади.
Аёлни госпитализatsiя ёки изоляция қилиш шарт эмас.
Захм – самарали даволаш ва бунинг натижасида ҳомиладорликка салбий таъсирини камайтириш мумкин бўлган инфекциянинг классик намунаси:

    • Ишончли ва арзон диагностика усули.

    • Захмга скрининг ўтказиш кўпгина давлатларда тавсия этилади.

    • Самарали, арзон ва қулай даволаш усули.

    • Диагностика ва даво инфекцияни организмга салбий таъсирини камайтиради.

Захм билан касалланган аёллар бошқа ЖЙОЮИ учраши мумкин бўлган юқори хавф гуруҳига кириб, ўз навбатида уларга ЖЙОЮИ текширувдан ўтиш тавсия этилади.

    • Кўкрак билан эмизиш қарши кўрсатилмаган.

    • Бола онаси билан биргаликда бўлиши лозим.

Захм профилактикасининг энг яхши усули – юқишдан эҳтиёт бўлиш.
Захм юқишининг бирламчи профилактика усули бўлиши лозим.

Ўз вақтида аниқлаш ва самарали даволаш ҳам захм профилактикаси ҳисобланади. Бу нафақат инфицирланган одамда асоратларнинг юзага келиши хавфини камайтиради, балки вертикал юқишни ўз ичига олган ҳолда бошқа одамларга юқишни олдини олади.
Захм қанчалик эрта аниқланиб, даволанса у билан бошқаларнинг касалланиш хавфи шунчалик паст бўлади.
Чақалоқларда захм профилактикаси.

Сўзак – жинсий йўл орқали юқадиган касаллик.
Қўзғатувчиси: Neisseria gonorrhoea
Ҳомиладорликда учраш частотаси – 1-2%.
Вертикал трансмиссия туғруқ вақтида онанинг қин ажралмалари орқали содир бўлади.
Сўзак ҳомиладорлик даврида хориоамнионит, ҳомила пардаларининг вақтидан олдин йиртилиши ва муддатидан олдинги туғруқ каби ножоиз ҳолатлар билан ассоциatsiяланади.
Перинатал даврда ҳомилаг инфекция юқиши кучли намоён бўлган коньюнктивитга олиб келиши ва кўрлик хавфини туғдириши мумкин.
Пенициллинга чидамли, сўзак кенг тарқалган ҳудудларда даволашда цефалоспорин гуруҳининг учинчи авлодига мансуб антибиотикларни қўллаш тавсия этилади.
Сўзак касаллиги кўпинча хламидиоз билан ёндош келганлиги боис, сўзак аниқланган ҳолларда бир вақтнинг ўзида хламидиозга ҳам даво берилади. Аёлни стatsiонар шароитида даволашга ҳожатйўқ, аммо даво якунлангач, албатта такрорий бактериологик текширув ўтказиш ва инфекция даволанганлигини тасдиқлаш лозим.
Даво курсини ўтган аёлни бошқа аёллардан чегаралаш шарт эмас, шунингдек, жинсий ҳамроҳи орқали қайт касалланмаган шароитда боласи учун ҳам хавф туғдирмайди.
Шу сабабли жинсий ҳамроҳини текширувдан ўтказиш ва адекват даволаш муҳим аҳамиятга эга.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling