Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Download 33.16 Kb.
bet4/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Хламидиоз – жинсий йўл орқали юқадиган касаллик бўлиб, кўпинча симптомсиз кечади. Цервицит хламидиознинг энг кўп учрайдиган клиник аломати ҳисобланади.
Қўзғатувчиси: Chlamidia trachomatis
Ҳомиладорликда учраш частотаси ~ 15%.
Вертикал трансмиссия ҳомила олди сувлари, туғруқ даврида онанинг қин ажралмалари орқали содир бўлади.
Қуйидагиларнинг сабабчиси бўлиши мумкин:

    • муддатдан олдин туғруқлар – 50%;

    • ҳомила пардаларининг муддатидан олдин йиртилиши;

    • популяцияга нисбатан ҳомила ривожланишининг орқада қолиши 2,5 марта кўп;

    • туғруқдан кейинги эндометрит;

    • неонатал коньюнктивит – 30-40%;

    • неонатал зотилжам;

Хламидиоз бошқа генитал инфекциялар билан бирга келиши ва ВИЧ-инфекциянинг юқишига шароит яратиши мумкин.
70% инфекцияланган аёлларда клиник белгилар учрамайди. Бугунги кунда C. trachomatis диагностикаси учун оддий ва арзон лаборатор анализ мавжуд эмас. Серологик реакция ўткир хламидия инфекциясини аниқлашга имкон бермайди.
Ҳомиладор аёлларни симптомсиз хламидиоз учун анъанавий скринингдан ўтказиш лозим эмас, чунки унинг самарадорлиги ва иқтисодий мувофиқлиги исботланмаган.
Асоратланмаган генитал хламидиозни ҳомиладорлик даврида даволаш лозим:

    • эритромицин 500 мг суткасига 4 маҳал, 7 кун давомида, ёки

    • амоксициллин 500 мг суткасига 3 маҳал, 7 кун давомида.

    • шунингдек азитромицин ёки клиндомицин билан ҳам даволаш мумкин;

    • аёл госпитализatsiя ёки изоляцияга муҳтож эмас.

Рандомизatsiялашган назорат текширувлар шарҳи шуни кўрсатадики, хламидияга позитив экилган аёлларни антибиотиклар билан даволанганда, плацебога нисбатан 90% га камайган (Хатолик 0,06; 95%, ҲИ 0,03-0,12).
Кўкрак билан эмизиш ман этилмайди.
Бола онаси билан биргаликда бўлиши лозим.
Чақалоқларда хламиди инфекцияси эритромицин билан 14 кун давомида даволанади.
Хламидиоз профилактикаси худди бошқа специфик инфекциялардаги каби (захм, сўзак).
Чақалоқларда хламидияли коньюнктивит профилактикаси:

    • туғилгандан кейин 1 соат ичида боланинг иккала кўзига 0,5% эритромицин ёки 1% тетрatsiклин мазини суртиш универсал профилактикадир.

Кўпроқ учрайдиган микрофлора: Gardnerella vaginalis, Bacteroides, Mobiluncus and Mycoplasma hominis.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling