Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Ҳомиладорликда сўзакни ташхислаш ва даволаш


Download 33.16 Kb.
bet3/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Ҳомиладорликда сўзакни ташхислаш ва даволаш

    • сўзак бўлган 80% аёлларда клиник бедгилар кузатилмайди;

    • сўзак кенг тарқалган ҳудудларда скрининг самарали бўлиши мумкин;

    • диагностика қин ажралмаларини бактериологик текшириш орқали ўтказилади;

    • Грам бўйича бўялган қин суртмаларининг микроскопияси самарасиз бўлиб, тавсия этилмайди;

    • даволаш ушбу ҳудудда қўзғатувчининг антибиотикка нисбатан сезгирлигига боғлиқ;

    • пенициллин ёки 3-авлод цефалоспоринлари мақбул вариант ҳисобланади;

    • аёлни госпитализatsiя ёки изоляция қилиш шарт эмас.

Сўзак билан касалланган онадан туғилган чақалоқни олиб бориш.

  1. Асосий клиник белгиси коньюнктивит ҳисобланади:

    • бактериологик текширув ва антибиотикларга сезгирликни аниқлаш учун кўздан йирингли ажралмалар йиғилади;

    • 50 мг/кг ҳисобидан мушак орасига цефтриаксоннинг 1 маротабалик дозаси юборилади;

    • антибактериал кўз мази қўлланилишининг зарурати йўқ;

    • кўзлар физиологик эритма ёки қайнатиб совутилган сув билан кунига 4 маҳал то соғайгунча ювилади.

  1. Кўкрак билан эмизиш ман этилмайди.

  2. Бола онаси билан биргаликда бўлиши лозим.

Сўзак профилактикасининг энг яхши усули – юқишдан эҳтиёт бўлиш.
Сўзак юқишининг бирламчи профилактика усули бўлиши лозим.

Ўз вақтида аниқлаш ва самарали даволаш ҳам сўзак профилактикаси ҳисобланади. Бу нафақат инфицирланган одамда асоратларнинг юзага келиши хавфини камайтиради, балки вертикал юқишни ўз ичига олган ҳолда бошқа одамларга юқишни олдини олади.
Сўзак қанчалик эрта аниқланиб, даволанса у билан бошқаларнинг касалланиш хавфи шунчалик паст бўлади.
Тетрatsiклин, эритромицин ва пенициллин самарадорлигига оид когорт изланишлар шундан далолат берадики, ушбу антибиотиклар осон қабул қилинади ва кумуш нитратга нисбатан анча самарали профилактик восита ҳисобланиб, ундан ташқари улар хламидиоз давосига ҳам самарали.
Чақалоқларда сўзак коньюнктивити профилактикаси бўйича ЖССТ тавсиялари:
Туғилгандан кейин 1 соат ичида чақалоқнинг кўзларига микробга қарши восита билан ишлов бериш.
Қуйидаги микробга қарши воситаларни қўллаш мумкин: 1% ли кумуш нитратнинг сувли эритмаси, 2,5% йод эритмасининг спиртли бўлмаган томчилари ёки 1% тетрatsiклиннинг кўз мази.
Микробга қарши воситани ювиб юбормаслик лозим.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling