Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Download 33.16 Kb.
bet6/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

В гуруҳ стрептококки – 30% ҳомиладор аёлларнинг жинсий йўлларида топиш мумкин.
Қўзғатувчиси: Streptococcus agalactiae.
Жинсий ва фекал-орал йўл билан юқади.
Вертикал транмиссия содир бўлади:

    • плацента орқали (баъзан);

    • туғруқ йўллари орқали ўтганда.

Қуйидагиларнинг сабабчиси бўлиши мумкин:

    • сийдик айириш йўллари инфекциялари (симптомсиз бактериурия);

    • хориоамнионит;

    • туғруқдан кейинги эндометрит;

    • неонатал сепсис.

В гуруҳ стрептококки неонатал сепсис ва ўлимнмнг асосий сабабчиси:
- 1000 та чақалоққа 0,5-3% ҳолат;
- даво ўтказилмаганда ўлим ҳолати – 50%;
- тирик қолган болаларнинг 50%да асоратлар ривожланади.
Хавф омили мавжуд бўлган аёлларда туғруқ пайтида антибиотиклар билан даво ўтказиш лозим:

    • эрта туғруқлар;

    • туғруқда тана ҳароратининг кўтарилиши;

    • сувсизлик даври 18 соатдан кўп;

    • аввалги боласи В гуруҳ стрептококки билан касалланган, ва

    • ушбу ҳомиладорликда В гуруҳ стрептококки, бактериурия.

Туғруқ пайтида В гуруҳ стрептококкини даволашга турли ёндашувлар мавжуд.
Аллергия кузатилмаганда:

    • Тавсия этиладиган даво: пенициллин G – венага 5 млн Бирлик; сўнг бола туғилгунга қадар ҳар 4 соатда венага 2,5 млн Бирлик.

    • Альтернатив даво: ампициллин – венага 2г, сўнг бола туғилгунга қадар ҳар 4 соатда венага 1г.

Аллергия мавжуд бўлганда:

    • клиндамицин (Клеоцин): бола туғилгунга қадар ҳар 8 соатда венага 90мг, ёки

    • эритромицин: бола туғилгунга қадар ҳар 6 соатда венага 500мг.

Аёлда В гуруҳ стрептококкини топилиши кўкрак билан эмизишга асло таъсир қилмаслиги ва шунингдек, она ва болани ажратилишига сабабчи бўлмаслиги лозим.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling