Амалий машғулот №8 Мавзу: Ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида инфекция. Инфекциянинг олдини олишда скрининг дастур


Download 33.16 Kb.
bet8/16
Sana10.11.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1763240
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
8-amaliy mashgulot

Листериоз: профилактика.
Умумий тавсиялар: чала пишган гўшт маҳсулотларини сабзавотлардан, шунингдек термик қайта ишланган ва истеъмолга тайёр маҳсулотлардан алоҳида сақланг.
Хом маҳсулотларга ишлов берилгач, қўл, пичоқ ва тахтакачларни ювиш.
Тез бузиладиган ва истеъмолга тайёр маҳсулотларни иложи борича тезроқ истеъмол қилиш.
Ҳомиладорлик даврида инфекция юзага келганда, ҳомиладорга ўз вақтида бошланган антибиотикотерапия кўпинча ҳомила ёки чақалоқ зарарланишининг олдини олиши мумкин.
Ҳомиладорларда:
Ҳайвон маҳсулотлари: мол ва чўчқа гўштини, уй паррандаси, тухумни обдон пишириш;
Истеъмол қилишдан олдин сабзавотларни яхшилаб ювиш;
Қайнатилмаган сут ва ундан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилишдан сақланиш;
Ҳомилада/чақалоқда:
Ҳомиладорлик даврида антибиотикотерапия ўтказиш ҳомила/чақалоқларда зарарланишни бартараф қилади.
Сил – микобактериал касаллик бўлиб, дунёнинг кўпгина давлатларида ўлимнинг асосий сабабчисидир.
Қўзғатувчиси: Mycobacterium tuberculosis
Дунё бўйича касалланиш жадал суръатлар билан ўсмоқда.
- Эндемик ҳудудларда ҳомиладор аёллар орасида сил билан касалланиш 0,1% га етиши мумкин.
Ҳаво-томчи йўл билан юқади.
Вертикал трансмиссия содир бўлади:

    • плацента ва ҳомила сувлари орқали;

    • туғруқ вақтида зарарланган ҳомила олди сувларини аспирatsiяси натижасида.

Қуйидагиларнинг сабабчиси бўлиши мумкин:

    • эрта туғруқлар;

    • кам вазнли боланинг туғилиши;

    • туғма сил.

Ҳомиладорликда сил диагностикаси ва даволаш
Силга юқори хавф бўлган барча ҳомиладорларга биринчи бор антенатал мурожаат қилганда Манту синамасини ўтказиш йўли билан скрининг қилиш кўрсатма ҳисобланади.
Агар Манту синамаси мусбат бўлса ўтказиш лозим:

Аёлга ўтказилиши лозим, агар:

    • Манту синамаси мусбат, ва

    • Силнинг рентгенологик кўриниш ёки балғамда микобактериялар бўлса.

Аёл стatsiонарга ётқизилиши лозим, ва фақат фаол сил кузатилсагина алоҳидалаш керак.
Фаол бўлмаган шаклида стatsiонарга ётқизиш зарурати индивидуал баҳоланади.
Силнинг юқори хавф омилларига киради:

    • ВИЧ-инфекция;

    • Бемор ёки ТБга шубҳа қилинганлар билан узвий алоқада бўлган шахслар;

    • Касалланиш хавфини кучайтириш эҳтимоли маълум бўлган тиббий хавф омиллари (м-н, лимфома, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, ВИЧ\СПИД билан боғлиқ иммуносупрессия);

    • ТБ частотаси юқори бўлган давлатлар;

    • Аёл лозим бўлган тиббий хизмат билан таъминланмаганда;

    • Ижтимоий-иқтисодий даражаси паст;

    • Алкоголизм;

    • Инъекцион наркотикларни қабул қилиш;

    • Узоқ муддатли жойларда бўлиш (м-н, қамоқхона, психиатрик даволаниш, тиббий хизмат кўрсатиладиган ногиронлар уйлари);

    • Сил таёқчалари билан алоқада бўлиш хавфи юқори бўлган муассасаларнинг тиббиёт ходимлари.

Аёлда силнинг рентгенологик белгилари мавжуд бўлган тақдирда, то касаллик шакли тўлиқ баҳоланганга қадар бола онасидан алоҳида бўлиши лозим.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling