Ҳомила/чақалоқ учун:
Ҳомиладорликка таъсир этмайдиган инфекциялар.
Трихомониаз. Қўзғатувчиси: Trichomonas vaginalis.
Жинсий йўл орқали юқадиган касаллик, ВИЧ ва сўзак юқишига мойиллик яратади. Ҳар йили дунёда 120 миллионга яқин аёл зарарланади.
Диагностика: қин ажралмаларининг бактериоскопияси ёки бактериологик текширув (анча сезгир).
Трихомониаз диагностикаси ва даволаш.
Профилактика. Презервативлардан тўғри ва мунтазам фойдаланиш йўли билан ҳимояланмаган жинсий алоқалардан сақланиш.
Вагинал кандидоз. Қўзғатувчиси: Candida albicans, одам нормал микрофлорасининг компоненти.
Биологик суюкликлар ёки бемор ва ташувчиларнинг ажралмалари орқали юқади.
Ҳомиладорликнинг кечиши ва ҳомила ривожланишига бир оз таъсир кўрсатади, аммо онага ноқулайликлар туғдиради.
Даволаш симптомлар мавжуд бўлганда кўрсатма ҳисобланади.
Ҳомила контаминatsiяси туғруқ йўлларидан ўтиш пайтида содир бўлиши мумкин.
Кўкрак билан эмизиш қарши кўрсатилмаган.
Бола онаси билан биргаликда бўлиши лозим.
Муваффақиятли скрининг дастурининг тавсифи.
Агар ушбу скрининг исботланган фойдага эга бўлмаса, инфекцияга скрининг ўтказиш шарт эмас.
Скрининг жамоат соғлиғини сақлашнинг тан олинган вазифаларидан бўлиши лозим.
Касаллик тарихи яхши ўрганилган.
Скрининг тестлари аниқ ва ишончли.
Скрининг тестлари ва уларнинг аҳамияти жамиятда кейинги диагностика ва даволаш учун маъқул.
Аниқланган муаммони самарали даволаш учун тегишли шароитлар мавжуд.
Даволаш самарадорлиги исботланган.
Скрининг потенциал афзалликлари унга кетказилган маблағларни оқлайди.
Скрининг потенциал афзалликлари жисмоний ва рухий зарар етказилиш эҳтимолидан юқори.
Do'stlaringiz bilan baham: |