Амалий машғулот Бурғилаш қурилмаларини бошқариш тизимларини ўрганиш
Download 15.79 Kb.
|
1 amaliy mashgulot
1-Амалий машғулот Бурғилаш қурилмаларини бошқариш тизимларини ўрганиш Қудуқ деб, диаметри узунлигидан бир неча марта кичик бўлган, цилиндр шаклдаги тоғ иншоотига айтилади. Қудуқ бурғилаб бошланган жой унинг усти, қудуқ тугалланиш жойи эса қудуқ туби дейилади. Қудуқ устидан унинг тубигача бўлган оралиқ қудуқ танаси ёки узунлиги, қудуқ ўқининг вертикал проекцияси – унинг чуқурлиги дейилади. Қудуқлар вертикал, қия ёки горизонтал йўналишларда бурғиланади. Қудуқлардан намуна олиб ёки намуна олмасдан бурғиланади. Қудуқларнинг чуқурлиги бир неча метрдан бир неча минг метргача етиши мумкин. Қудуқнинг диаметри, унинг чуқурлиги ошган сари ўзгариб боради. Энг чуқур нефт ва газ қудуқларининг диаметри 900 мм дан то 165 мм гача бўлади. Нефт ва газ қудуқлари биринчи марта Ўрта Осиё худудида Фарғонада бурғиланган. Қудуқлар геологик текширув, қидирув ва конлардан нефт ва газ маҳсулотларини чиқариш учун бурғиланади. Қудуқлар вазифасига қараб бир неча турларга бўлинади: 1. Таянч қудуқлари; 2. Параметрик қудуқлар; 3. Тузилмали қудуқлар; 4. Излов қудуқлари; 5. Қидирув қудуқлари; 6. Ишлатиш қудуқлари; 7. Маҳсус қудуқлар. 1. Таянч қудуқлари – чўкинди тоғ жинсларини жойлашишини, гидрогеологиясини, тоғ жинсларининг таркибини, нефт-газ ҳосил бўлиши геологиясини, геофизикасини аниқлаш учун бурғиланади. 2. Параметрик қудуқлар – нефт-газ ҳосил бўлишини геологикқирқимларини қуриш ва келажакда геология қидирув ишларини кенгайтириш учун бурғиланади. Таянч қудуқлардан олинган маълумотларга аниқлик киритади. \3. Тузилмали қудуқлар – таянч ва параметрик қудуқларни берган маълумотлари билан тузилмали аниқлаш ва геология ишларини кенгайтириш учун, нефт-газ қатламларини қандай жойлашганини аниқлаш, геофизик текширув ишлари маълумотига асосан нефт-газ қатламини тузилма ҳаритасини тузиш учун бурғиланади. 4. Излов қудуқлари - таянч, параметрик ва тузилмали қудуқларнинг берган маълумотларига таяниб, нефт-газ қудуқларини очишда аниқлик киритади. Нефт–газ қатламидан намуна олиб, таркиби текширилиб, унинг қандай жойлашганлигига аниқлик киритади. 5. Қидирув қудуқлари - олдинги ҳамма қудуқларни маълумотларини олиб, нефт-газ конларини миқдорини, захирасини аниқлашда ва нефт-газ қазиб чиқаришда лойиҳа тузиш учун бурғиланади. 6. Ишлатиш қудуқлари – шу очилган нефт–газ конларидан маҳсулот олиш учун бурғиланади. Бу қудуқларнинг самарали ишлаши учун яна уч турдаги қудуқлар қазилади: 1) Баҳоловчи қудуқлар; 2) Ҳайдовчи қудуқлар; 3) Назорат қудуқлари. Баҳоловчи қудуқлар нефт–газ конини жойлашишини аниқлайди. Ҳайдовчи қудуқлар нефт–газ конларида олдинги босимни сақлаб туриш учун бурғиланади. Назорат қудуқлари нефт-газ конларини систематик равишда ишлаш режимини назорат қилади. 7.Махсус қудуқлар – фаввора бўлган шароитларда ва шунга ўхшаш фавқулотда ҳолатларда бурғиланади. Механик бурғилаш – кўтариб уриш ва айлантириш усуллари билан амалга оширилади. Кўтариб уриш ёрдамида бурғилаш - қазиш механизми кривошип-шатун орқали балансирни ҳаракати ёрдамида вертикал кўтариб-тушиш ҳаракати орқали амалга оширилади. Қазилган тоғ жинслари юқорига махсус желонка орқали олиб чиқилади. Айлантириш орқали бурғилаш. Бу усулда қудуқни бурғилаш, бурғига ўқ бўйлаб оғирлик бериш ва уни айланма ҳаракати натижасида қудуқ чуқурлаша боради. Бурғига айланма ҳаракат ротор орқали берилади. Роторга эса ҳаракат чиғир орқали берилади. Айлантириш орқали бурғилашнинг 2 та усули бор: 1. Ротор ёрдамида; 2. Қудуқ туби двигателлари ёрдамида бурғилаш. Ўз навбатида қудуқ туби двигателлари уч турга бўлинади: 1) Турбобурлар; 2) Винтли қудуқ туби двигателлари; 3) Электробурлар. Турбобур ва винтли қудуқ туби двигателари билан бурғилашда бурғилаш эритмасининг оқими ҳосил қиладиган гидравлик энергия - механик энергияга айланиб бурғини ҳаракатга келтирилади. Электробурда электр энергияси орқали электродвигател ҳаракатга келиб бурғига айланма ҳаракат беради. Бурғилаш ишларини олиб боришда меҳнат мухофазаси ва атроф-муҳит мухофазаси қоидаларига қатъий амал қилиш керак. Қудуқларни қуриш даври деб бурғилаш ускунасини бурғилаш майдончасига олиб келиб, бурғилаш ишларини бошлаб, қудуқни текшириб, синаб кўриб, аниқ маълумотларни олгандан кейин, бурғилаш усукуналарини демонтаж қилиб, қурилиш майдончасидан олиб чиқиб кетиш ва майдончани текислаб, қудуқдан фойдаланиш даври - қудуқларни қуриш даври дейилади. Бу давр етти босқичга бўлинади: 1. Ҳўжаликдаги ер хужжатлаштириб олинади ва 4 гектар жой текисланади; 2. Шу ерда бурғилаш ускуналарини келтириб ўрнатилади, монтаж қилинади; 3. Бурғилаш ишларига тайёргарлик кўриш даври; 4. Қудуқни бурғилаш, унга йўлланма, кондуктор, оралиқ тизма ва ишлатиш тизмасини тушириш - бурғилаш даври дейилади; 5. Шу қудуқлардан махсулот олиш даври; 6. Бурғилаш ускуналарини демонтаж қилиш ёки кўчириш даври; 7. Демонтаж қилингандан кейин, майдонни текислаб, ишлаб-чиқаришга тайёрланади. Шулардан 1-2-3-6 ва 7-босқичларни минора қуриш бригадаси бажаради. 4-босқични бурғилаш бригадаси бажаради. 5-босқични, яъни қудуқдан маҳсулот чиқариб аниқлаш ишларини синаб кўриш бригадаси бажаради. Бурғилаш минораси остидаги майдончани қуриш, бурғилаш ускунасини келтириш учун трассани тайёрлаш, олиб келувчи йўллар, электр энергияси тармоқлари, алоқалар, сув билан таъминлаш учун қувурларни тортиш, ер омборлари, тозалаш мосламалари, шламни олиб чиқиш ишлари махсус талабга жавоб бера оладиган ҳолда амалга оширилади. Қудуқни қуриш тугатилгандан кейин барча омборлар ва траншеялар кўмилиши, бурғилаш майдончаси рекультивация қилиниши керак. Олтингугурт-водород гази, ис гази, нефт, минерал сувлар чиққанда катта майдонларни ифлосланишини олдини олиш учун барча чоралар кўрилиши керак. Олтингугурт аралашмали газ чиққанда ўсимликлар дунёси нобуд бўлади, хайвонотлар заҳарланади, бурғилаш ускунаси, асбоби, ҳимоя қувурлари жуда ҳам тез емирилади (каррозияга учрайди). Шунинг учун қудуқни бурғилаш лойихасида барча ҳимояланиш чоралари: газни йиғиш, ёқиб юбориш, кимёвий ишлаш ва зарарли моддалардан тозалаш чоралари кўрилади. 1-масала. Икки бурғининг иш кўрсаткичларини қиёсий баҳоланг. Кўрсаткичлар Ҳисоблаш учун вариантлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 h1, м 60 65 63 50 55 62 61 59 58 77 66 70 tб1, м/с 10 12 11 8 9 10 11 10 9 13 12 15 h2, м 40 45 43 50 48 42 48 50 51 60 66 35 tб2, м/с 8 10 9 6 8 8 9 8 9 10 11 7 1-масала қуйидаги маълумотлар асосида иккита бурғини иш қобилиятига қиёсий баҳо берилсин: а) биринчи бурғи h/=60 метр чуқурликка tб1=10 соатда ўтди; б) иккинчи бурғи h2=40 метр чуқурликка tб2=8 соатда ўтди; Ечиш: биринчи ва иккинчи бурғиларнинг механик ўтиш тезликларини аниқлаймиз: 6 10 60 1 1 1 б мех t h м/соат 5 8 40 2 2 2 б мех t h м/соат Масаланинг жавобидан кўриниб турибдики h/> h2 ва υмех1 > υмех2 биринчи бурғининг иш кўрсатгичи иккинчи бурғидан юқори. Мустақил ечиш учун топшириқ. 2-масала. Қуйидаги маълумотлар асосида иккита бурғининг иш кўрсатгичларига қиёсий баҳо беринг. а) биринчи бурғи h/=70 метр чуқурликка tб1=15 соатда; б) иккинчи бурғи h2=35 метр чуқурликка tб2=7соатда Download 15.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling