Амалий машғулот учун топшириқлар


Download 0.54 Mb.
Sana23.02.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1223440
Bog'liq
Амалий машғулот учун топшириқлар


Амалий машғулот учун топшириқлар
1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали мақсад ва вазифалари?
2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида руйхатдан ўтинг
3. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларга неча турдаги хизматлар кўрсатилади? Улар қайси соҳаларини қамраб олади?
4. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ташқари қайси давлат идоралари расмий веб сайтларида қандай хизматлардан фойдаланиш мумкин?
5. Мамлакат ва униннг ҳуддулари иқтисодий ривожланиши бўйича статистик маълумотлар қайси манзилдан олиниши мумкин
Топшириқлар:
1. Доимий яшаш жойи бўйича маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан олинг
2. Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома
3. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олинг
4. Танланган мустақил иш мавзуси бўйича Ўзбекистон ( Сурхондарё вилояти) статиситик маълумотларини таҳлил қилинг


  1. Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона порталнинг асосий вазифалари;

  • фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;

  • фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;

  • фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;

  • давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;

  • «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.

Ягона портал замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчиларнинг шарт-шароитларини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.
Бугунги кунда портал орқали жисмоний ва юридик шахсларга 380 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда портал орқали кўрсатилаётган энг оммабоп хизматлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • Кредит тарихини олиш;

  • Электрон калит олиш;

  • Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати;

  • Болани боғчага жойлаштириш;

  • Боғчага навбатни текшириш;

  • Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот;

  • Кадастр паспортини шакллантириш.

Шунингдек порталнинг яна бир муҳим жихатларидан бири бу давлат хизматларидан портал орқали фойдаланишда давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божига 10 фоиз чегирма тақдим этилади.
Бугун портал ўз фойдаланувчиларига бир нечта қулайликлар жамланмасидан иборат янги имкониятлар тақдим этмоқда.


  1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида руйхатдан учун биз электрон калит олишимиз керак агар электрон калит бўлмаса, https://id.egov.uz/ (OneID ) сайтидан рўйхатдан ўтамиз. OneID бизга Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириш имкониятини беради.






3. Бугунги кунда портал орқали жисмоний ва юридик шахсларга 380 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.


Фуқоролик, оила ва болалар, таълим, ёшлар, ижтимоий химоя, маълумотномалар, адлия, маданият ва спорт,УЖХК, Кучмас мулк, тарнспорт, иқтисодиёт ва бизнес, солиқлар, божхона, ахборот ва алоқа, экология ва геология
Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling