Сабабни оқибатдан қандай қилиб фарқлаш мумкин, нима биринчи даражали ҳисобланади? Бунинг учун савол бериш лозим: “Бунинг орқасида нима турибди?”, яъни бунинг орқасида нима ва кейингисининг орқасида нима турибди-то сабаб ва оқибат занжири мантиқан тугамагунича давом этади. Буни мисолда изоҳлаймиз. - Сабабни оқибатдан қандай қилиб фарқлаш мумкин, нима биринчи даражали ҳисобланади? Бунинг учун савол бериш лозим: “Бунинг орқасида нима турибди?”, яъни бунинг орқасида нима ва кейингисининг орқасида нима турибди-то сабаб ва оқибат занжири мантиқан тугамагунича давом этади. Буни мисолда изоҳлаймиз.
- Талабалар ўқишмайди-сабаб: талабаларга фан қизиқарли эмас. Сабаб нимада? Дарс улар учун зерикарли. Улар дарсда пассив. Дарс улар учун зерикали ва уларнинг ҳеч нима қилишни хоҳлашмасликларига сабаб нимада? Ўқитувчи уларни қандай қизиқтиришни, қандай фаол қилишни билмайди. Нимага ўқитувчи билмайди? У методикани ўрганмаган, унда зарурий билимлар йўқ.
3. Мақсад. - 3. Мақсад.
- Мақсад – бу муаммодан ойнадагидек каби акс этадиган нарса. Шундай таърифлаш ҳам бор : “мақсад-бу муаммонинг ойнадаги акси”. Агарда муаммо - бу “минус” белгисидаги вазият бўлган бўлса, унда ойнада ҳаммаси тескарисига акс этади: вазият “плюс”га ўзгаради, ва муаммо мақсад сифатида акс этади. Бизнинг муаммомиз “Талабалар ўқишни хоҳлашмайди” эди. Демак, бизнинг мақсадимиз- “Талабаларни ўқишни хоҳлайдиган қилиш” бўлади.
4. Вазифалар. - 4. Вазифалар.
- Вазифалар сабаблардан келиб чиқиб “акс этади”, бошқача айтганда вазифалар – бу сабабларнинг ойнадаги акси. Сабаблар нечта бўлган бўлса – ҳар бир сабаб (минус-вазият)дан ўзининг вазифаси (плюс-вазият)ни акс эттирадиган шунча вазифалар қўйилиши керак.
- Мисол келтирамиз. Сабаблар.
- А) Ўқитувчи талабаларни қандай қизиқтиришни билмайди – вазифа: талабаларни қизиқтиришни билиш.
- Б) Ўқитувчи зарурий методикага эга эмас – вазифа: методикани эгаллаш.
- В) Ўқитувчи муаммоли вазият орқали ўқитишни билмайди – вазифа: муаммоли ўқитиш контекстида ишлашни ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |