- 5. Чора-тадбирлар.
- Чора-тадбирларни қандай режалаштириш кераклигини билиш учун, ўзига: қўйилган вазифани қандай ҳал қилиш керак, қандай хаттти-ҳаракатлар зарур? деган саволни бериш лозим.
- Чора-тадбирлар мантиқан вазифалардан келиб чиқади. Ҳар бир вазифа бир нечта босқичларда ҳал этилиши, ечими эса бир нечта қадамлардан таркиб топган бўлиши мумкин. Ушбу қадамлар чора-тадбирлар ҳисобланади, яъни вазифаларни ҳал этиш учун бажариладиган зарурий аниқ хатти-ҳаракатлар . Бунда: санаб ўтилган вазифаларнинг ҳар бирини ҳал этиш учун қанча чора-тадбирлар керак? деган саволга жавоб бериш лозим.
- Лекин чора-тадбирни ўйлаб топиш унчалик мураккаб эмас. Бунда қийинчилик уларни бажариш борасидаги жавобгарликни, нима айнан қилинишини ва ким уларни ўз бўйнига олиши ҳисобланади. Шундай ибора бор: “кейин кимдан сўралади?” Айнан мана шунинг учун бу методикага “масъуллар” деган белги бор.
Мисоллар келтирамиз. - Мисоллар келтирамиз.
- Вазифа: талабаларни қандай қилиб қизиқтиришни билиш.
- чора-тадбир, масъуллар.
- 1.1. Мотивация билан ишлашнинг қандай воситалари борлигини Интернетдан билиш.
- Ушбу вазифани А.Абдуллаевга топшириш, сабаби у интернетда ишлаш имкониятига ва ахбротларни йиғиш борасида юқори малака ва кўникмага эга. Ундан ойнинг охиригача бу борада топган барча материалларни беришини сўраш.
- 1.2. Мотивацион тренинг ва семинарларга бориш.
- 1.3. Ўзингиз олиб борадиган фан бўйича бошқа(масалан, ОТМ ёки кафедрадаги) ўқитувчининг очиқ дарсида иштирок этиш.
2.Вазифа: мен олиб борадиган предметнинг қизиқ ва керакли бўлиши учун талабалар билан ишлаш методикасини эгаллаш. - 2.Вазифа: мен олиб борадиган предметнинг қизиқ ва керакли бўлиши учун талабалар билан ишлаш методикасини эгаллаш.
- Чора-тадбир, масъуллар.
- 2.1. Лойиҳалар методи ҳақидаги адабиётларни топиш ва ўрганиш.
- 2.2. Малака ошириш марказида, лойиҳалар методи бўйича малака ошириш курси борлигини аниқлаш ва унда малака ошириш.
- 2.3. Ўқитувчилардан кимлар ўз дарсларида лойиҳалаш методикасидан фойдаланишини билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |