Амалий машғулотлар
Чора-тадбирлар, масъуллар
Download 1.76 Mb.
|
“УНИВЕРСИТЕТ 3 0 МОДЕЛИ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ”амалий (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг қўйилиши
- 2. Сабаблар.
5.Чора-тадбирлар, масъуллар:_________________
1. Муаммонинг қўйилиши. Бу ерда муаммонинг мазмун-моҳияти қисқача баён этилади. Бунинг учун ўзингизга савол беришингиз керак: “Нима мени хавотирга солмоқда?”. Гап бу ерда инновациялар ҳақида борар экан олий таълимдаги фаолиятимиз амалиётидаги масалаларни кўриб чиқамиз (аслида ушбу методикадан бошқа соҳаларда, ҳатто ижтимоий турмушда ҳам фойдаланиш мумкин). Демак, ўзингизга шундай савол беришингиз лозим: “Нима мени касбий фаолиятимда хавотирга солмоқда?” Жавоб: “Менинг талабаларим ўқишни хоҳлашмайди”. Буни “талабаларнинг паст мотивацияланганлиги муаммоси” шаклида шакллантириш ёки бўлмаса бошқа шаклда баён этиш мумкин, лекин унинг мазмун-моҳияти ўзгармайди. Асосийси муаммо аниқ-равшан баён этилган ва иложи борича қисқа бўлиши зарур.2. Сабаблар. Бу ерда ёрдамчи савол “Ушбу муаммонинг пайдо бўлишига нима сабаб ҳисобланади?” Сабаблар “эмас” ва “йўқ” орқали изоҳланади. Улар бир нечта бўлишлари мумкин. Биз талабаларнинг паст мотивацияланганлиги муаммоси мисолида кўриб чиқишни давом эттирган ҳолда сабабларни келтириб ўтамиз. 1. Муаммо: Талабалар ўқишни хоҳлашмайди 2.Сабаблар: -ўқитувчи талабаларни қандай қизиқтиришни билмайди; -ўқитувчи зарурий методикани эгалламаган; -ўқитувчи муаммоли вазият орқали ўқитишни билмайди.Сабабларни шакллантиришда фақатгина лойиҳа гуруҳи иштирокчиси(ёки гуруҳнинг ўзи) чекланган вақт ва чекланган ресурслар билан таъсир этиши мумкин бўлганларинигина қолдиришлари тавсия этилади. Умуман таъсир қилишнинг иложи бўлмаган(масалан, уларни ҳал этиш сизнинг ваколатингизга кирмайдиган) ёки лойиҳа бўйича белгиланган вақт оралиғида шакллантиришнинг мантиғи йўқ бўлган сабабли келтириш керак эмас.
Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling