Амалий машғулотлар


Download 1.76 Mb.
bet31/33
Sana12.03.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1262058
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
“УНИВЕРСИТЕТ 3 0 МОДЕЛИ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ”амалий (2)

7. Маҳсулот

  • 7. Маҳсулот
  • Маҳсулот сифатида сизнинг муаммонгизни ҳал этиш натижасида олинган нарсани ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун ўзингизга савол беришингиз керак бўлади: менинг касбий амалиётимда (ёки умуман менинг ҳайтимда) қандай янгилик рўй беради, қачон менинг муаммом ҳал бўлади? Маҳсулот одатда ким? нима? саволига жавоб беради.
  • Бизнинг мисолимизда маҳсулот билан талабалар қизиқишади. Ушбу асосий маҳсулот атрофидаги иш жараёнида биз бир нечта қўшимча маҳсулотларни оламиз: ўқиган ўқитувчи, у ишлай олиши мумкин бўлган методикалар комплекти, дарсларда фойдаланиши мумкин бўлган дидактик материаллар ва қўлланмалар, мультимедия воситалари. Моҳияти бўйича ҳар бир режалаштирилган чора-тадбирлар баъзи бир маҳсулотларда акс эттирилиши мумкин: дастур, сценариялар, режа, видеофильм ва ҳк.ларда. Биз олган маҳсулотимизнинг яхшилигини қандай биламиз? Балки бу биз кутган маҳсулот эмасмикин? Бунинг учун қуйидаги пункт керак: самарадорлик мезони.

8. Самарадорлик мезонлари

  • 8. Самарадорлик мезонлари
  • Ушбу пунктни тўлдириш учун ўзингизга савол беришингиз керак: “Нимани яхши натижа деб ҳисоблаш керак?” ёки “Мен ўз маҳсулотим яхшилигини қандай билиб оламан, у мени қаноатлантирадими?”
  • Бизнинг мисолимизда, маҳсулот бу ўқишга қизиқган талаба, самарадорлик мезони эса қуйидаги кўрсаткичлар (мезонлар) ёрдамида аниқлашингиз мумкин бўлган, яъни талабаларнинг сизнинг предметингизни ўрганишга бўлган хоҳишлари бўлади:
  • 1 Талабаларнинг дарсдаги фаоллиги: эшитишади, саволлар беришади, мулоқотда иштирок этишади, кўзингизга тўғри қарашади, бемалол жавоб беришади, гипотезалар тузишади, муҳокамаларда иштирок этишади.
  • 2. Уй вазифаларни бажариш: уларга вазифаларни бажариш ёқади, бунга ижодий ёндашишади, норасмий жиҳатдан ўз вариантларини таклиф этишади, мураккабликларни баҳам кўришади, бажаришганлари тўғрисида хурсандчилик билан гапиришади.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling