Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3


Диффуз фиброзланувчи альвеолит (Хаммен-Рич синдроми)—


Download 494 Kb.
bet18/26
Sana10.04.2023
Hajmi494 Kb.
#1348713
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
10-Упка инфильтратлари

Диффуз фиброзланувчи альвеолит (Хаммен-Рич синдроми)—идиопатик ривожланувчи фиброз) – кўпинча альвеолаларда экссудат ҳосил бўлиши (лимфоцит, плазмоцит ҳужайраларини сақлайди) ретикуляр ва коллаген толалар ўсиб кетиши билан характерланади. Фиброз бронхиолаларга тарқалиб ўпка архитектоникасини бузади ва майда кисталарни ҳосил қилади. Касаллик турли иммунопатологик феноменларни юзага келиши билан характерланади. Вақт ўтиши билан альвеоляр – капилляр блок юзага келади (патогенетик механизм асосида ётиб, нафас етишмовчилиги билан юзага келадиган клиник кўринишларни ифодалайди), бу эса газлар диффузиясини сусайишини гипоксия, ўпка гепертензиясини (Эйлер – Лильестераид рефлекси) ва ўпка юраги ривожланишини таъминлайди. Клиник белгилари: ҳансираш, қуруқ йўтал, кўкрак қафасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши; аускультатив текширганда крепитация ва қуруқ хириллашни юзага келтиради. Ренгенологик текширувда ўпка суратининг кучайиши, ўчоқли соялар, кистоз ўзгаришлар, айниқса ўпканинг пастки бўлагида (асалари уяси ўпкаси) аниқ ифодаланган. Якуний ташхис биопсия маълумотларига асосланилади.
Альвеолитларнинг ривожланшида турли экзоген аллергенлар- экзоген аллергик альвеолит, интерстициал гранулёматоз пневмонит, экзоген ўпка гранулёматози, пневмонияга юқори сезувчанлик ҳам кузатилади. Экзоген аллергик альвеолит учун характерли- органик ва ноорганик чангларга юқори сезувчанлик кузатилиб, махсус антитело ва иммунокомплекс ҳосил бўлиши характерли, сурункали ўпка касалликларида бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши ва нафас етишмовчилигининг юзага келиши характерли. Клиник белгилари: тана ҳароратини кўтарилиши, йўтал, ҳансираш. Клиник текширувда инфильтратив пневмоник ўзгаришлар кузатилади.
Аспергиллез- ўпканинг Aspergillus замбуруғи билан жароҳатланиши бўлиб, бронхит, пневмония( ўткир ва сурункали), альвеолит (қуруқ ва экссудатли), эозинофилли инфильтрат, бронхиал астма, аспергиллёмага ўхшаб кечади. Аспергиллёманинг ривожланиши симптомсиз кечиб баъзан қон туфлаш, тана вазнининг камайиши, талоқ катталашуви ва иситманинг пайдо бўлиши билан характерланади. Ренгенологик белгиларда ўпка майдонининг гомоген қорайиши кузатилади. Аспергиллёз пневмонияда инфарктнинг чириши ва каверна ҳосил бўлиши билан кечади. Ташхис балғамда аспергиллаларнинг топилиши билан (махсус серологик реакция) қўйилади.

Download 494 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling