Амалий машғулот № 10
1.Амалий машғулот мавзуси: Ўпка инфильтратлари. Турли генездаги инфильтратларнинг клиник, рентгенологик ва морфологик характеристикаси. Ўпка инфильтратив туберкулёзининг қиёсий ташхиси. Болаларда ўпка инфильтратлари. (Ўпка инфильтратларининг ташхисоти ва қиёсий ташхисотининг ўзига хос хусусиятлари ).
Машғулотнинг давомийлиги – 6 соат
|
Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши
|
-фтизиатрия кафедраси; ШКСКШ№1 терапевтик бўлимлари; ШКСКШ№1 клиник лабораторияси;
-жадваллар мажмуаси, услубий қўлланмалар, реактивлар мажмуаси, бинокуляр микроскоп, видеофильм;
-ТСО: бинокуляр микроскоп, 3-машғулотнинг компьютер презентацияси.
|
Машғулотнинг мақсади:
Ўпка қорайиши-ўпка инфильтрат синдроми рентгенологик сурати интерпретациясига асосланган ҳолда ўпка туберкулёзи ва ЎСНК касаллиги диагностикаси ва қиёсий ташхисни талабаларга (УАШ) ўргатиш. Хамда “ўпка инфильтратлари” синдромида даволаш, эпид. холатни бахолаш, хисобга олиш ва профилактик тадбирларни амалга ошириш.
|
Педагогик вазифалари
- Туберкулёз ва ўпканинг сурункали носпецифик касалликларида турли кўринишдаги йўтал ва балғам ажралишини фарклашни ўргатиш.
- Балғамни лаборатор текшириш методларини ўргатиш.
- Иситма турлари, ҳарорат ошиш механизмини фарқлашни ўргатиш.
- Ноаниқ генезли иситмани қиёсий ташхислаш методларини ўргатиш
- Туберкулёз ва ўпканинг сурункали носпецифик касалликларини «йўтал, иситма» синдромларини ҳисобга олган ҳолда қиёсий ташхислашнинг умумий тамойилларини ўргатиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |