Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3
Download 494 Kb.
|
10-Упка инфильтратлари
Эозинофилли зотилжам хар хил аллергенлар таъсирида ривожланади ва уткир, уткир ости кечиши ёки хеч кандай клиник белгиларсиз тасодифан рентгенологик текшириш вактида аникланиши мумкин.
Касаллик купинча курук ёки оз микдордаги балгамли йутал билан кузатилади. Интоксикация белгилар кучли намоён булмайди. Ўпкаларни аускультациясида кам сонли курук ёки майда пуфакли нам хириллашлар эшитилади. Гемограммада эозинофиллар сонини 30-90%га ошганлиги аникланади. Рентгенограммада эозинофилли инфильтрат ўпкадан турли сохаларида жойлашиши мумкин. У кам интенсивли, контурлари ноаник, купинча нотугри шаклдаги фокусли соя куринишида булади. Атрофдаги ўпка тукимаси узгармаган булади. Эозинофилли зотилжамга тегишли аллерген билан куйилган тери синамасининг мусбатлиги ва хатто даво утказилмаган такдирда хам касалликнинг клиник-рентгенологик белгиларининг бир неча кун ичида йуколиб кетиши характерли. Ўпка актиномикози (кукрак ёки торакал шакли) хам яллиғланган туберкулез билан таккослама – ташхис утказилиши керак булган касалликлар жумласига киради. Бирламчи ва иккиламчи ўпка актиномикози фаркланади. Ўпканинг бирламчи актиномикозида актиномицеталар бронх йуллари ва ўпкага аэроген йул оркали киради. Иккиламчи актиномикозга ўпканинг лимфоген ва гемотоген зарарланиши хамда сурункали йирингли жараённинг ривожланиши хосдир. Актиномикозли беморларни кукракдаги кучли огриклар безовта килади. Кукрак кафаси аъзоларини рентгенологик текширувида ўпкада ноаник контурли фокусли соялар аникланади. Кейинчалик фокус сояларининг контурлари аникрок булиб, уларнинг атрофидаги ўпка тукимасида фиброзли узгаришлар кучайиб боради, кисталар пайдо булади. Касалликнинг авжланганда ва ўпкада инфильтратив узгаришлар зурайиб борганда деструкция сохалари пайдо булиб, фибриноз ёки экссудатив плеврит ривожланади. Жараён кукрак кафаси деворига утганда унда зич инфильтратлар ва йиринг ажралиши билан кузатилувчи купгина торакал окма яралар пайдо булади. Ташхис балгамда ёки окма ярадан ажралаётган йирингда актиномицеталарнинг аникланиши билан тасдикланади. Агар актиномицаталар балгамда ёки окма йирингда аникланмаса актиномикознинг яллиғланган туберкулездан асосий фарки булиб СМБларининг балгамда йуклиги, бронхоген учокларнинг мавжуд эмаслиги ва туберкулезга карши олиб борилаётган давога карамасдан касалликнинг авж олиб кетиши хиобланади. Зотилжам билан асоратланган ўпка инфаркти ва ателектазини айрим холларда яллиғланган туберкулез билан таккослашгиа тугри келади. Ателектазга бронх йуллари утказувчанлигининг бузилиши сабаб булади, бунинг натижасида маълум бронх билан вентиляцияланувчи сегментлар ёки ўпка булаги хавосиз булиб хажм жигатдан кичраяди. Ателектаз сабаби булиб бронх обтурацияси ёки уни ташкаридан эзилиши хисобланади. Туберкулез касаллигида ўпка вентиляциясининг бузилиши ва ателактазнинг ривожланиши купинча асоратланиб кечувчи бронхоаденитда кузатилади. Кам холларда ателектаз туберкулез бронхитида ёки туберкулездан кейинги чандикли бронхостенозда пайдо булади. Сегментар ёки субсегментар ателектаз нафас олиш фаолиятини бузмайди. Булак ва айникса бутун ўпка ателектази секин – аста ёки бирдан кузатилувчи хансираш, цианоз, юрак фаолиятининг бузилиши билан намоён булади. Рентгенограммада ателектазда ўпканинг тегишли кисми хажмининг кичрайиши ва унинг бир текис интенсив сояланиши аникланади. Меъёрида вентиляцияланувчи ўпка сохалари, карама-карши ўпка ва кукс аъзолари хавосиз ўпка булаги томон туберкулезжиши мумкин ва доим ателектазга учраган ўпка томон туберкулезжийдилар. Рентгенограммада ателектаз сохаси сояси гомоген, аник контурли булиб бу уни ногомоген туберкулез инфильтратидан фарклайди. Ателектазнинг якуний ташхиси бронхоскопия утказилгандан сунг куйилади. Бунда бронх обтурацияси сабаби аникланиб даво муолажалари утказиш имкони хам тугилади. Зотилжам билан асоратланган ўпка инфарктига учраган беморлар анамнезида флебит хамда тоз ва оёк томирлари тромбози, миокард инфаркти, юрак-кон томир етишмовчилиги мавжудлиги инобатга олинади. Инфаркт ўпканинг хохлаган сохасида жойлашиши мумкин, лекин купинча унг ўпканинг пастки булагида кузатилади. У уткир бошланиб, кукрак кафасида огрик, балгамли йутал, хансираш, кон туфлаш, тана хароратининг ошиши билан намоён булади. Атрофдаги ўпка тукимасида яллиғланган туберкулезга хос бронхоген таркалиш учоклари учрамайди. Жарохат сохаси синчковлик билан текширилганда окклюзияга учраган ўпка артерияси тармоги ва томир суратининг сусайиши аникланиши мумкин. Зотилжам билан асоратланган ўпка инфарктида ўпканинг жарохатланган сохасида йирингли жараён ривожланиши мумкин. Download 494 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling