Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3


Download 494 Kb.
bet7/26
Sana10.04.2023
Hajmi494 Kb.
#1348713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
10-Упка инфильтратлари

Диагностика. Яллиғланган туберкулез ташхиси унинг кечиш хусусиятларига караб куйилади. Одатда, беморлар касалликнинг бошланишини пайкамайдилар. Улар юкори тана хароратини яхши кутара оладилар, касалликнинг клиник белгиларини огирлигига бахо бермасликка мойил булиб, умуман кам шикоят киладилар. Купинча беморлар касалликнинг биринчи белгиси деб аслида туберкулез жараёнининг хатарли асорати хисобланган кон туфлаш деб хисоблайдилар ва шу муносабат шифокорга мурожат киладилар.
Бу холда анамнестик маълумотларни инобатга олиш хамда туберкулез ривожланишининг мумкин булган ижтимоий ва тиббий-биологик хавфли омилларини урганиб чикиш мухим хисобланади. Туберкулез бемори билан мулокатда булганлиги ва аввал туберкулез билан касалланганлиги хакидаги маълумотларга катта ахамият бериш керак.
Беморни физикал текшириш вактида яккол узгаришларнинг йуклиги ўпкадаги яллишланиш жараёни туберкулез этиологияли эканлилигини инкор этмасдан балки у хакдаги тахминни мустахкамлайди. Туберкулез беморларида аускультация вактида «кам эшитилади» деган атама яхши аён ва хаттоки буюк фтизиатрлар томонидан таъкидлаб утилган. Бу мухим диагностик белгига купчилик тажрибали клиницистлар – Г.А.Захарин, А.А.Остроумов, В.А.Ворбьев, Г.Р.Рубинштейн, А.Е.Рабухин, А.Г.Хоменколар катта ахамият беришган.
2ТБ саклаган туберкулин билан утказилган Манту синамаси ахамиятли маълумот бериши мумкин. Бронхолобуляр ва юмалок инфильтратли беморларда туберкулинга жавоб реакция одатда мусбат, нормергик булади.
Туберкулинга кескин ва айникса гиперергик жавоб реакцияни авж олиб борувчи булутсимон инфильтрат хамда лобитнинг бошланишида аниклаш мумкин. Бундай беморларда самарали химиотерапияни олиб бориш туберкулинга нисбатан сезгирликни нормергикгача пасайиши билан кузатилади. Яллиғланган туберкулезни казеоз пневмония билан асоратланиб кечиши манфий анергияга олиб келиши мумкин.
Ўпканинг яллиғланган туберкулези диагностикасида бактериологик текширув усуллари мухим ва купинча хал килувчи ахамиятга эга. Балгам билан СМБларини ажралиши яллиғланган туберкулез беморларининг купчилигида руй беради. Хаттоки балгам кам микдорда булганида хам СМБлари балгам суртмасини Циль-Нильсен усули буйича буяб тугридан-тугри бактериоскопия оркали аникланади. Бактерия ажралишининг массивлиги инфильтратнинг клиник-рентгенологик типига боглик.
Бронхолобуляр ва юмалок инфильтратли беморларда ажралаётган микобактериялар микдори унчалик куп эмас ва бактерия ажралиши купинча люминесцент микроскопия усули ва/ёки экиш оркали аникланади. Булутсимон инфильтрат, айникса лобитда купгина парчаланиш сохалари пайдо булишига мойиллик булади, шунинг учун бактерия ажралиши массив булади.
Яллиғланган туберкулезда балгамни культурал йул билан текшириш бактериологик диагностиканинг зарурий кисми хисобланади. У аникланган микобактерияларнинг кайси турга оидлигини ойдинлаштириб колмасдан уларнинг химиопрепаратларга сезувчанлигини текшириш имконини хам беради. Айрим туберкулезга карши препаратларга нисбатан кузатиладиган тургунлик яллиғланган туберкулез билан огриган беморларнинг тахминан 18%ида кузатилади. Бу маълумотларни даволаш тактикасини аниклашда ва беморнинг эпидемиологик хавфини бахолашда инобатга олиш зарур.
Яллиғланган туберкулез билан хасталанган беморлар балгамини текширганда купинча янги эластик толалар аникланади. Уларнинг мавжудлиги ўпка тукимасида парчаланиш бўшлиқлари пайдо булганлигидан дарак беради. Охаклашган эластик толалар, холестерин кристаллари, кальций тузларининг аникланиши парчаланаётган инфильтратнинг охаклашган эски туберкулез учоглари атрофида жойлашганлигидан далолат беради.
Рентгенологик текширув инфильтратнинг клиник-рентгенологик тури ва жарохат хакида айрим маълумотларни аниклаш имконини беради.
Бронхолобуляр инфильтрат одатда ўпка майдонининг кортикал каватида, купинча I, II ёки IY сегментларда, асосан кам интенсивли, диаметри 3 см.гача булган, чегараланган сояланиш (фокусли соя) мавжудлиги билан характерланади. Инфильтрат полигонал шаклга эга булиб, ўпка илдизи томон чузилган ва ташки контурлари ноаник булади. Компьютер томографик текширув атрофида инфилтрат шаклланган майда бронхнинг булиниши ва ёригини аниклаш имконини беради.
Айрим холларда бронх ёриги зич казеоз массалар билан тулган булади. Томограммада бронхолобуляр инфильтрат купинча перифокал яллигланиш сохаси билан уралган, зич ёки озрок зичликка эга булган бир нечта майда учокларнинг конгломерати куринишида булади.
Юмалок инфильтрат чегараланган (фокусли), юмалок шаклдаги, урта интенсивли аник куриниб турадиган, лекин чегарали ноаник сояланиш куринишида намоён булади. Олд прекцияда олинган обзор рентгенограммада сояланиш купинча умров остида жойлашади (Ассман-Редекер инфильтратининг классик тури). Сояланишнинг медиал кисмидан ўпка илдизи томон яллигланган йулча тортилган булиб, унда айрим холларда дренажловчи бронхнинг проекцияси аникланади («теннис ракеткаси» симптоми).
Инфильтрат парчаланганда одатда унинг марказий кисмида парчаланиш бушлиглари куринади. Ўпканинг пастки кисмларида купинча бронхоген таркалиш учоклари аникланади. Томограммада айрим холларда инфильтратда туберкулез этиологиясини тасдикловчи мухим белги - зич ва кальцинациялашган уоклар аникланади. Булутсимон инфильтрат рентгенограммада бир ёки бир нечта сегментлар чегарасида жойлашган бир текис булмаган сояланиш холида куринади.
Сояланишнинг ташки контури яккол чегарага эга булмаган холда атрофдаги ўпка тукимасида худди эриб кетгандек йуколиб кетади. Булутсимон инфильтрат булаклараро плевра буйлаб жойлашганда (перисциссурит) учбурчаксимон шаклга якинлашади. (Сержан учбурчаги).
Бундай учбурчакнинг юкори чегараси ноаник, пастки чегараси эса булаклараро плевра буйлаб жойлашгани учун анча аник булади. Учбурчакнинг учи ўпка илдизи томони, асоси эса ташкарига йуналган булади. КТ бир неча учоклар кушилиши натижасида пайдо булган инфильтратнинг структурасини куриб чикиши имконини беради.
Булутсимон инфильтрат учун жарохат сохасида яллигланган ўпка тукимаси билан уралган бир канча катта булмаган парчаланиш бушлигларининг мавжудлиги хосдир. Бирок, йирик парчаланиш бушлиглари хам пайдо булиши мумкин. Жараён авжланганда инфильтратдан йирокрок булган ўпка сохаларида, хамда карама-карши ўпкада юмшок учокли соялар аникланиши мумкин.
Лобар инфильтратнинг (лобит) рентгенологик тасвири таркалган сояланиш синдромига мос келади. Сояланишнинг жойлашиши ва шакли ўпканинг кайси булаги жарохатланганлигига боглик. Юкори булак жарохатгланганда сояланиш ўпканинг юкори майдонида жойлашади. Лобитнинг чегараси зичлашган плевра вараглари билан ажралиб туради. Ёнбошдан олинган проекцияда сояланишнинг шакли учбурчаксимон булади.
КТ да лобит айрим холларда яхлит, деярли бир хил (жинсли) зичлашган ўпка булаги холида куринади. Жарохатланган булакда деформацияга учраган ва кисман казеоз массалар билан обтурацияланган бронхлар, хамда бир канча кичик ва урта диаметрдаги парчаланиш бушлиглари аникланади. Бундай жарохатланагн ўпка булагини айрим холларда асалари ини ёки ноннинг магзига киёсланади.
Лобитнинг авжланган даврида купинча карама-карши ўпкада, асосан IY ва Y сегментларда таркок учоклар аникланади.
Рентгенологик тасвирнинг тахлили туберкулез жарохатини катта ишончлилик билан тасдиклаб, инфильтратнинг клиник-рентгенологик турини ва жараён боскичини аниклаш имконини беради. Илгари бошдан кечган туберкулезнинг колдик узгаришлари – эндоген туберкулез инфекцияси манбалари топилиши мумкин. Яллиғланган туберкулез беморларининг рентгенограммаларида купинча клиник белгилар ва физикал маълумотлар камлигига карамай «куп нарса куринади». Бу кузатув холати диагностик ахамиятга эга.
Яллиғланган туберкулез беморларида бронхоскопияга курсатма ўпка тукимасида деструкция шаклланганда пайдо булади. Бу холларда тахминан 5% беморларда дренажловчи бронхнинг туберкулез билан жарохатланганлиги аникланади. Купинча носпецифик дренажловчи эндобронхит кузатилади.
Айрим холларда бронхоскопияга курсатма булиб ташхисни бактериологик ёки морфологик верификацияси учун диагностик материални олиш хисобланади.
Умумий кон тахлили курсаткичларининг узгариши инфильтратнинг хажми ва яллигланиш реакциясининг характерига боглик. Ўпка тукимасида яккол ривожланган экссудация кузатилганда лейкоцитлар микдори 15,0-25,0 •109/л гача ошади. Таёкча ядроли нейтрофилларнинг фоиз курсаткичининг ошиши, лимфопения, моноцитоз, ЭЧТнинг 20- 40 мм/с гача кутарилиши кузатилади. Бу узгаришлар купинча фаол туберкулез яллигланишида аникланади.
Характерли биохимик узгаришлар (гипоальбуминемия, альфа-2 ва гамма-глобулинларнинг ошиши) туберкулез интоксикацияси яколлилигига боглик.
Умумий сийдик тахлилида яккол намоён булувчи интоксикацияда октуберкулез, гиалин цилиндрлар пайдо булади.
Ўпка тукимасида чегараланган инфильтратларнинг шаклланиши одатда ТНФ ва кон айланиш курсаткичларининг сезиларли узгаришларига олиб келмайди. Яллиғланган туберкулезнинг кенг таркалган шаклларида, хамда касалликнинг авжланиб бориши ва интоксикация синдромининг ортиши кузатилганда нафас ва кон айланиш функцияси етарлича узгариши мумкин. Регионар сцинтиграфия ёрдамида жарохат сохасида вентиляциянинг эрта бузилишларини аниклаш мумкин.
Балгамда СМБлари мавжуд булганда яллиғланган туберкулез ташхисини верификацияси (аникланиши) айтарли кийинчилик тугдирмайди. Бактерия ажралиши кузатилмаган диагностик мушкул холларда молекуляр-биологик текшириш усулларига мурожат этилади (туберкулез кузгатувчисига махсус булган праймер билан ПЗР). Купчилик беморларда яллигланишнинг носпецифик табиатга эга эканлигини нотугри талкин этилиб кенг спектрдаги антибиотиклар билан утказилган терапиянинг муваффакиятсизлигини хам инобатга олиш даркор.

Download 494 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling