Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3


Балғамнинг умумий таҳлили


Download 494 Kb.
bet5/26
Sana10.04.2023
Hajmi494 Kb.
#1348713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
10-Упка инфильтратлари

Балғамнинг умумий таҳлили: кўриниши касалликни босқичига боғлиқ. Қизил жигарланиш босқичида зангсимон балғам қуюқ, унда фибрин бўлгани учун. Микроскопияда кўп сонли янги эритроцитлар, лекин кўп ҳолларда сидерофаглар, яъни таркибида гемоглобин бўлган макрофаглар, микрофаглар эса кўпинча коккли .
Кулранг жигарланиш босқичида кўп лейкоцитли, макрофагли шиллиқ, йиринг ажралади.
Асбоблар билан текширув усули : Кўпрок спирография ва рентгенография аҳамиятга эга.Спирография (пневмотахометрия, пневмоскопия) ҳаво алмашинуви бузилишининг реструктив типида ишлатилади,яьни ЎТС, МНВ камайиши ва МНХ, НЧ кўтарилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатларда кузатилади. Рентгенография 3 проекцияда ўтказилади, ўпка инфильтратининг рентгенологик белгилари уни чақирган омилларга боғлиқ. Характерли белгилари: пастки бўлагига локализацияси аниқ бўлмаган шаклдаги инфильтрат, соянинг паст интенсивлиги,бир томонлама эмаслиги, ўпка суратининг кучайиши, ўпка илдизига томон йўлакча пайдо бўлиши , жароҳатланган томонда ўпка фаоллигининг сусайиши. Туберкулёз инфильтратининг рентгенологик белгилари ўзига хос аҳамиятга эга , яъни у носпецифик ўпка инфильтратидан фарқланади .Туберкулёз инфильтратининг характерли белгиси аниқ контурли,юмалоқ фокусли сояга , ўпка илдизи томон йўлакча пайдо бўлиши ва ўпка суратининг ўзгариши кузатилади.


Ўпканинг яллиғланган туберкулези
Туберкулезнинг бу шакли ўпка тукимасининг махсус юкори сезувчанлиги ва яллигланиш сохасида экссудатив тукима реакциясининг кучайши асосида ривожланади.
Яллиғланган туберкулезнинг клиник-морфологик хусусияти ўпкаларнинг таркалган жарохатланиши ва туберкулез жараёнининг тез авжланиб боришига мойиллигидир.
Яллиғланган туберкулез билан асосан катталар, купинча ёши катта булмаган касалланадилар. Яллиғланган туберкулезнинг ривожланиш эхтимоли туберкулезнинг эрта шаклларини аниклашни ёмон ташкил этиш натижасида ошади.
Биринчи бор аникланган ўпка туберкулези беморларининг 65-75% ида яллиғланган туберкулез ташхиси куйилади. Туберкулезга карши курашувчи диспансерларда кузатилувчи фаол туберкулез шаклли беморларнинг 45-50%ини туберкулезнинг бу шакли ташкил килади.
Туберкулездан улим курсаткичи буйича яллиғланган туберкулез тахминан 1%ни ташкил килади. Касалликнинг летал холати казеоз пневмония, ўпкадан кон кетиш каби асоратлар булганда кузатилади.
Инфильтратларнинг куйидаги клиник-рентгенологик турлари фаркланади:
- бронхолобуляр;
- булутсимон (сегментар, полисегментар, перисциссурит);
- юмалок инфильтрат;
- лобар инфильтрат (лобит).

Download 494 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling