Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3
Патогенез ва патологик анатомия
Download 494 Kb.
|
10-Упка инфильтратлари
Патогенез ва патологик анатомия. Яллиғланган туберкулезнинг ривожланиши учокли туберкулезнинг авжланиши – юмшок учоклар ёки эски туберкулез учоклари атрофида яллигланиш сохасининг тез ортиб бориши билан боглик. Перифокал яллигланишнинг таркалиб бориши ўпка тукимасидаги специфик жарохатланиш хажмининг кенгайиши ва жараён характерининг сифат жихатдан узгаришига олиб келади – туберкулезнинг учокли шакли яллигланган шаклига айланади.
Туберкулез инфильтрати кенг перифокал яллигланиш сохасига эга булган янги ёки эски туберкулез учоклар комплексидан иборат булади. Ифильтратлар купинча I, II ва VI сегментларда, яъни одатда туберкулез учоклари учрайдиган ўпка сохаларда жойлашади. Учок атрофида яллигланиш реакциясининг кучайишига массив туберкулез суперинфекцияси, ёндош касалликлар (кандли диабет, алкоголизм, наркомания, ОИТС), оч колиш, психиэмоционал жарохатлар, табиий гормонал узгаришлар сабаб булади. Бу мухим омиллар иммун реакцияларнинг эффективлигини сусайтиради ва СМБнинг тез усиши ва купайишига мухит яратади. Микроб популяцияси сон жигатдан ортиши унда юкори вирулентли, шу жумладан дориларга тургун микобактериялар штаммининг пайдо булиш эхтимолини оширади. Юкори вирулентли СМБ таркибига кирувчи фаол бирикмалар (сульфатидлар, липоарабиноманнан, феноликогликолипид-1, миколиларабино-галактан-пептидогликан комплекси) СМБларини макрофакларда яшаб колиш учун кулай шароит яратадилар. Шунингдек улар микроб хужайраларининг антигенларига секин-аста риожланувчи юкори сезувчанликни бирдан ошишига сабаб буладилар. Натижада туберкулез учоги атрофида яккол ривожланган экссудатив компонентли яллигланиш реакцияси ривожланади. Специфик яллигланиш ўпка булакчасидан ташкари сохаларга таркалиб, жарохатланишнинг умумий хажми орта боради. Шу йул билан бронхолобуляр инфильтрат шаклланади. Яллигланиш реакциясининг якколлилиги ва кейинги динамикаси иммунологик реактивлик ва микроб популяциясининг усиш темпига караб узгариб боради. Иммунологик реактивликнинг нисбатан яккол булмаган узгаришларда СМБларининг сон жигатдан ошиши секинлашади, тукималарнинг микобактерияларга нисбатан сезувчанлиги секин-аста ортиб боради. Бундай холатларда экссудациянинг интенсивлиги ва хужайралар инфильтацияси кучли намоён булмайди. Альвеолалар макрофаглар, эпителиоид ва плазматик хужайралар хамда нисбатан оз микдордаги экссудат билан тулган булади. Яллигланиш жараёни аралаш куринишда, яъни экксудавтив ва пролифератив узгаришларни уз ичига олиб, секин–аста таркалиш хусусиятига эга. Туберкулезнинг яллигланиш сохаси одатда сегмент ичида чегараланиб, унда юмалок инфильтрат номини олган жараён шаклланади. Махаллий ва умумий иммунитетнинг сезиларли пасайиши микроб популяциясининг юкори темпда усишини таъминлайди. Ўпка тукимасининг вирулент ва тез купайувчи СМБларининг катта популяциясига гиперергик реакцияси яккол намоён булувчи экссудацияни таъминлайди. Перифокал яллигланиш «спленопневмония» характерига эга булади. У хужайра таркибининг камлиги ва специфик яллигланиш белгиларининг кучсиз ривожланганлиги билан ажралиб туради. Альвеолалар асосан полинуклеарлар ва кам сонли макрофаглардан ташкил топган тукима суюклиги билан тулган булади. Туберкулез жараёни ўпканинг куп сегментларини тез орада жарохатланишига яккол мойиллик билан кечади (булутсимон инфильтрат). Иммуноллогик узгаришларнинг туберкулез касаллигидаги кейинги авжланиши Т-супрессорлар фаоллигини ошиши ва аста-секин ривожланувчи юкори сезувчанликни сусайиши билан характерланади. Макрофаг хужайралари нобуд булиб казеоз некроз сохасини ташкил килади. Казеоз массалари аста-секин суюлиб дренажловчи бронхга ажраладилар. Шу йул билан авж борувчи туберкулез яллигланиши сохасида яллигланган ўпка тукимаси билан чегараланган деструкция кисми пайдо булади. Секин-аста парчаланиш бушлиги шаклланиб у кейинчалик СМБларининг бронхоген ва лимфоген йул билан таркалиш манбаи булиб хизмат килади ва илгари зарарланмаган ўпка сохаларида янги учоклар ва инфильтратлар пайдо булиш хавфини тугдиради. Патологик жараёнга деярли бутун ўпка булагининг кушилиши ва бу ерда купгина парчаланиш бушлигларини хосил булиши лобит шаклланганидан дарак беради. Инфильтратлар ривожланиш хусусиятларига караб асосан шаклланиш даврида фаркланадилар. Кейинчалик хар хил инфильтратлар орасидаги тафовут деярли йуколиб боради. Локализацияси ва ўпка тукимасининг жарохатланиш хажмига караб одатда икки-уч ўпка булакчаларини эгаллайдиган бронхолобуляр инфильтрат, битта сегмент сохасини эгаллайдиган – сегментар, хамда полисегментар, ёки булак инфильтратлари фаркланади. Асосий ёки булаклараро плевра вараги буйлаб ривожланажиган инфильтратлар перисциссурит деб аталади. Яллиғланган туберкулез авж олиб борганда казеоз пневмония ёки ковакли туберкулезга айланиши мумкин. Яллиғланган туберкулезнинг суниб бориши яллигланиш узгаришларининг сурилиши билан характерланади. Жарохатланган ўпка устидаги плеврада локал яллигланишнинг ривожланиши нафас мушакларининг тарангланишига, яллигланиш жараёни ўпканинг чуккисида жойлашиб авжланиб борганида эса – елка усти мушакларининг таранглиги ва огриклигига сабаб булади (Воробьев-Поттенджер симптоми). Булутсимон инфильтрат, перисциссурит, ва айникса лобитли беморларда нафас аъзоларининг объектив текширув маълумотлари якколрок узгаришларни аниклаш имкони беради. Жарохат сохаси устида ўпка товушининг бугиклашиши, овоз дириллашишининг кучайиши, везикобронхиал нафас аникланади. Айрим холларда кам сонли майда пуфакли нам хириллашлар эшитилиб, бу яллигланишнинг экссудатив компоненти устун туришидан дарак беради. Парчаланиш бушлиги устида доимий булмаган урта пуфакли нам хириллашлар аникланиб, улар купинча йуталдан сунг нафас олиш чуккисида эшитилади. Эффектив даво олиб борилганда хириллашлар киска вакт (2-3 хафта) ичида йуколиб кетади. Катталарда айтиб утилган манзара одатда туберкулез учоклари ва инфильтратлар куп учрайдиган, хатарли сохалар номини олган жойларда аникланади. Бу сохаларга умров усти ва умров ости, курак усти, кураклар ораси хамда култик ости майдонлари киради. Айрим холларда патологик узгаришлар куракнинг пастки бурчагида аникланади. Download 494 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling