Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3


Download 494 Kb.
bet4/26
Sana10.04.2023
Hajmi494 Kb.
#1348713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
10-Упка инфильтратлари

Таълим воситалари

Таркатма укув материаллари, визиуал материаллар, видеофильмлар, муляжлар, график органайзерлар, балгам суртмаси, тиббий карталар мажмуаси, жадваллар, стендлар, рентгенограммалар мажмуаси

Бахолаш усуллари ва воситалари

Блиц-суров, тест утказиш, укув машгулотлари натижаси презентацияси, тиббий карталарни тулдириш, 2 ТБ билан манту синамаси амалий куникмасини бажариш



2. Мотивация
Маълум клиник, лаборатор-инструментал ва рентгенологик белгилар билан тавсифланувчи “Ўпка инфильтратлари” синдроми туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичларида етакчи ўринни эгаллайди. Минтақада туберкулёз бўйича эпидемиологик ҳолатни баҳолаш, ўпка инфильтратларида клиник, лаборатор-инструментал ва рентгенологик ўзгаришларни билиш УАШга яллиғланган туберкулёзни қиёсий ёндашиш, ўз вақтида аниқлаш ва таққослама ташхислашга имкон беради, бу эса ўз навбатида тарқалган, деструктив туберкулёз шакллари ривожланишининг олдини олади.


3. Фанлараро ва фан ичида боғлиқлик
Ушбу мавзуни ўқитиш талабаларнинг ўпка ва бошқа аъзоларнинг анатомик тузилиши, номал ва патологик физиологияси, юқори нафас йўллари ва бошқа аъзолар функцияси хақида билимлари; микробиология – туберкулёз микобактерияси аниқлаш ва хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, терапия, хирургия, гинекология, рентгенология, юқумли касалликлар, эндокринология, гематология, урология, тери-таносил касалликлари, офтальмология каби фанлар билан бир қаторда туберкулёз касаллигини бошқа касалликлар билан қиёсий ташхислашга асосланади.

4. Дарснинг мазмуни


4.1. Назарий қисм.


Ўпка тўқимасининг инфильтратив зичлашиш синдроми.
Ўпка инфильтрацияси – бу ўпка тўқималарига, альвеола деворига суюқликлар, ҳужайра элементлари, турли кимёвий моддаларни кириши ва тўпланиши билан боғлиқ патологик ҳолат.Ўпка тўқимасининг ҳужайра элементларсиз фақат биосуюқликлар билан тўйиниши ўпка шишига тегишли. Ўпка тўқимасининг инфильтратив қалинлашиш синдроми, морфологик, клиник, лаборатор ва рентгенологик синдромлардан келиб чиқади. Амалиётда у кўпинча клиник ва рентгенологик маълумотлар асосида ташхис қилинади. Биоптат олиш йўли билан ўтказиладиган морфологик изланишлар инфекция этиологиясини аниқлаш учун кўрик заруриятида ўтказилади.
УТИКС сабаби кўпинча бактериал, замбуруғли, паразитар инфекцияларда ўпка тўқимасига инвазияни (туберкулёз, кандидоз, аскаридоз) таьсир этиши, кейинги сабаби - бу ўпкани шишиши аллергик генезли касалликда, лейкозлар ва бириктирувчи тўқималарнинг касалланишида. Терапевт шифокор ўткир пневмонияда кузатиладиган ўпка тўқимасининг носпецифик инфильтрацияси билан тўкнаш келади. Пневмония-бу ўпка тўқимасидаги альвеолаларнинг зарарланиши билан боғлиқ яллиғланиш жараёни. Морфологик жиҳатдан тўрт босқич фарқланади.

  1. Қуйилиш босқичи - альвеола девори шишиши билан боғлиқ. Альвеола қалинлашади ва зичлашади, бироқ ўпка тўқимасидаги ҳолат оз бўлсада сақланиб қолади. Альвеолаларда кам бўлса ҳам ҳаво бўлади. Яллиғланиш ривожланганда экссудат альвеола бўшлиғини тўлиқ тўлдиради.

  2. Қизил жигарланиш босқичи-ўпка ўз ҳолатини йўқотади. Ўпка қалинлашади, морфологик жиҳатдан ҳавосиз жигарни эслатади. Бу босқичда ўпканинг зарарланган қисми кесиб кўрилганда хира қизил рангда бўлади.

  3. Кулранг жигарланиш босқичи - ўпка аввалгидек ҳавосиз, лекин кулрангда бўлиши альвеолаларнинг лейкоцитлар билан тўйинганлиги сабабли юзага келади. Кейинчалик альвеолаларда бир қатор специфик жараёнлар бўлиб ўтади, шу жумладан протеолитик ферменлар таъсири остида экссудация кечади. Суюқ экссудат альвеолалардан оқиб чиқиб бронхиолаларга боради, кейин бронхларга ўтади. Улардаги йўтал рефлексларини қўзғатади ва йўтал юзага келади. Бемор балғам туфлаганда экссудат йўқолади.

  4. Тузалиш босқичи. Клиник жиҳатдан 3 босқичи мавжуд.

а) бошланғич босқич морфологик босқичга мос келади, бу босқичида ўпканинг ҳавоси камаяди.
б) Ривожланиш босқичи - қизил ва кулранг жигарланиш морфологик босқични бирлаштиради. Уни клиник, физикал усул билан аниқлаш мумкин эмас. Бу босқичнинг ўзига хос томони ўпканинг зарарланган қисмида ҳавонинг йўқлиги.
с) Тикланиш ва тузалиш босқичи. Ўпканинг зарарланган қисми аввалги ҳолатида ва ўпканинг соғлом, зарарланмаган қисмига нисбатан яхши кечади. Клиник кўринишлар юзага келиш сабаблари, унинг босқичига, яллиғланиш жараёнининг фаоллигига, инфильтрат майдонига ва тарқалишига боғлиқ.
Беморлар асосан йўтал, қон туфлаш, кўкракдаги оғриқ, ҳансирашдан шикоят қиладилар. Бактериал инфекция туфайли юзага келган яллиғланган инфильтрацияда балғам шиллиқ йирингли, крупоз пневмониянинг жигарланиш босқичида балғам қонли бўлади. Крупоз пневмония даврида қон кетишининг сабаби қон томир деворларининг ўтказувчанлиги ошиши ҳисобланади. Қон туфлаш кўпинча вирус этиологияли инфекцияларда, шунингдек туберкулёзда инфильтрат ўчоғи ичида ўпка тўқимасининг чириш ҳоллари, ўпка ўсмасида юзага келади. Йўтал: ўпка тўқимаси инфильтрациясида соғлом томонга ётганда кучаяди, касал томонга ётганда камаяди. Балғам соғлом томонда ётганда яхши кўчади. Кўкрак қафасида оғриқ сезувчи рецепторлар жойлашган бўлиб, оғриқ париетал пардада яллиғланиш жараёни содир бўлганда юзага келади. Улар қўзғалганда оғриқ синдроми юзага келади, бу оғриқлар бир жойда бўлади, чунки бемор оғриётган жойни аниқ кўрсата олади. Улар чуқур нафас олганда ва йўталганда, соғ томонга ётганда кучаяди ва касал томонида камаяди. Агар патологик жараёнга ўпканинг диафрагмал юзасини қоплаган ўпка пардаси қўшилса, оғриқлар қориннинг юқори қисмида бўлади. Ҳансираш: фақат крупоз пневмонияда ҳаракат қилувчи альвеолаларни сони камайиши туфайли ўпка тўқимасининг нафас юзаси камайиши юзага келади, реструктив ҳаво алмашишининг бузилиши ва нафас етишмаслиги даражаси билан аниқланади. Нафас олиш ва нафас чиқариш фазаси бузилади. Тана ҳарорати ошиши, титраш, терлаш, умумий ҳолсизликдан шикоят қилади. Жараён сурункали кечганда тана вазни камайиб кетади. Объектив текшириш маълумотлари: Умумий кўрикда ўпка тўқимасининг зичлашиш синдромида инфильтрация майдонининг тарқалганлиги, пневмония босқичи, патологик жараённинг мавжудлиги аниқланади. Касалликнинг емирилиш босқичида беморнинг аҳволи қониқарли ва крупоз пневмонияда оғир бўлади. Крупоз пневмония билан касалланганларда эс-ҳушнинг бузилиши кузатилиб, интоксикация туфайли юзага келган иситмада алаҳлаш, галлюцинация кўринишидаги эс-ҳуш бузилиши кузатилади, кўп ҳолларда алаҳлаш, мотор қўзғалувчанлик билан ўтади. Токсинларнинг мияга таъсири остида эс -ҳуш ступор, сопор ёки кома ҳолатигача тушиши мумкин. Касаллик ҳолати касалланган ёнбошда, юзининг шамоллаган тарафи қизарган, лаби ва бурни четларида учуқ тошган бўлади. Тери: намлиги ошган, ранги қизарган, юрак фаолиятидаги етишмовчиликдан хабар берувчи цианоз пайдо бўлади. Баъзи касалликда артериал гипотензия кузатилади. Кўкрак қафасини кузатиш ва пальпация: нафас олганида шикастланган тарафнинг орқада қолиши, нафас олиш юзаки ва тез, бир минутда 40 та нафас олиш ҳаракати ва нафас олишда қўшимча мускуллар қатнашиши кузатилади. Нафас олиш тури аралаш. Пальпацияда инфильтрация соҳаси устига қаттиқ босилганда агар париетал плевра иштирок этса, локал оғриқни кўриш мумкин.
Шикастланган қисмнинг пальпациясида кўкрак қафаси ригидлиги ошади ва овоз тебранишни кучайиши кузатилади. Кўрсатилган перкуссия ва аускультациялар пневмониянинг босқичига боғлиқ.
1-босқичда ўпканинг инфилтрация майдонида ўпка овозининг пасайиши,кейин эса овознинг тимпаниқ бўлиши кузатилади. Тимпаник овоз альвеолаларни экссудат билан тўйиниши натижасида улардаги кучланишни пасайиши билан тушунтирилади, улар кучланиш ва тебраниш хусусиятларини йўқотади. Шикастланган тарафда вентиляцияни пасайиши натижасида ўпканинг пастки қисмидаги ҳаракатчанлик пасаяди. Шикастланган майдон устида аускультацияда сусайган везикуляр нафас эшитилади. Бу бир қисм альвеолаларни нафас олишдан чикиши ва яллиғланган майдонда вентиляцияни пасайиши натижасида юзага келади. Қўшимча нафас шовқинлари (товушли ишқаланиш) альвеолаларни очилиши ва плеврани ишқаланишидан келиб чиқади. Кўкрак қафасининг соғлом тарафида нафас олишда иштирок этаётган альвеолаларни компенсатор кўпайиши ва вентиляцияни кучайишидан везикуляр нафас олишни кучайиши келиб чиқади. Касалликни 2-босқичида альвеолаларда ҳавони йуқолиши туфайли шикастланган қисм устида перкутор суст товуш эшитилади ва ўпканинг пастки қисмини ҳаракатчанлиги пасаяди. Аускультацияда бронхиал нафас эшитилади, плевранинг ишқаланиш овози сақланиб қолади. Крепитация бўлмайди, чунки альвеолалар тўлиқ экссудат билан тўлади ва ҳаракатлана олмайди. Соғлом тарафда кучайган везикуляр нафас олиш эшитилади. 3-босқичда, экссудат сўрилиб альвеолалардан яна ҳаво ўтади ва бўғиқ, тимпаник перкуторлик пайдо бўлади, чунки ўпка тўқимасининг зичлиги ошади, альвеола деворлари эса шишганича қолади. Ауськултацияда крепитация пайдо бўлади. У бошланғич крепитация ва озод бўлиш крепитациясига бўлинади. Яллиғланиш жараёнида ўпкадаги крепитация шовқинли бўлади, чунки альвеолалар атрофида зич тўқима бўлиб, у товушни яхши ўтказади. Аускультацияда эса бу босқичда майда пуфакчали нам хириллашлар эшитилади. Чуқур нафас олишдан сўнг ёки йўталдан сўнг хириллашлар баландроқ ва кўпроқ бўлади. Чунки бу пайтда экссудат альвеоладан бронхларга ўтади. Лаборатор текширув маълумотлари. УҚТ- лейкоцитозларни 20-30 минггача ўсиши, лейкоцитар формуланинг яққол чапга силжиши- сегмент ядроли лейкоцитлар сонининг ўсиши, ёш турларнинг пайдо бўлиши, эозинофилия, ЭЧТ ни 40-50 мм\соат гача тезлашиши, УСТ: олигурия, протеинурия, функционал, суткасига 1 граммгача.

Download 494 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling