Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3
Download 494 Kb.
|
10-Упка инфильтратлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўпканинг ўткир пневмонияси остида кечувчи лимфогрануляматоз (Хожкин касаллиги
- Плевропневмония
Ўпкани альвеолар раки иситма, йўтал, нафас сиқиши ва кўкракда оғриқ пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Қон таркибида лейкоцит кўпайиши, ЭЧТ тезлашиши кузатилади. Ўпка сояси бир-бири билан тез-тез қўшилмайди, гўё бронхопневмония ўпка бўлакларининг яллиғланиши каби таассурот қолдиради.
Айрим ўсма тугунлари баъзида пневмониянинг кучайиши билан емирилиши мумкин. Бундай ҳолларда бактерияга қарши даволаш самара бермайди. Кичик бронхда ўсма борлиги учун ҳам бундай ҳолатларда бронхоскопия ҳам натижа бермайди. Бунда фақат томография ва балғамни синчиклаб текшириш усули кўпрок фойда беради. Ўпканинг ўткир пневмонияси остида кечувчи лимфогрануляматоз (Хожкин касаллиги)- яъни лимфа тугунларининг бирламчи ўсма касаллигидан келиб чиқади ёки шунга сабаб бўлади. Бронхда лимфа тугунчаларининг катталашуви босими оқибатида ўпканинг бужмайиши ва яллиғланишнинг ривожланади, лимфа тугунларининг бирламчи ўсмаси дастлабки клиник кўриниш бўлиши мумкин. Бактерияга қарши даволаш самара бермайди. Қиёсий ташхис мезонлари бундай ҳолларда анамнез йиғиб ўпкадан ташқарида касаллик пайдо бўлиши томографик текширувлар ва лимфа тугунларининг биопсияси ҳисобланади. Ўпка ва плевранинг бир вақтда яллиғланиши кўпинча касаллик белгилари тўсатдан пайдо бўлиши билан характерланадиган ўпка инфарктига олиб келади. Бу эса кўпинча қон туфлаш, ўпкада тўлиш ўчоқлари пайдо бўлгани аломатларидир, ўпка базал сегментлари шикастланиши билан характерланади. Ўпка инфаркти тўғрисида қуйидагилар асосида тахмин қилиш мумкин: агар бемор ўпкасидаги артериялардан бирида вена яллиғланиб тромб ҳосил бўлиши касаллиги туфайли операция бўлганлиги ёки қаттиқ шикастланган бўлса, шунингдек юрак нуқсони, юрак уриш ритмининг бузилиши, турли дориларни узоқ муддат қабул қилиш натижасида келиб чиқади. Плевропневмония. Кўпчилик ҳолларда ўпка инфаркти билан ташхислаш керак бўлади, чунки ўпка инфаркти ҳам тўсатдан кучли оғриқ юзага келиши, баъзан қон туфлаш ўпка тўқимасида зичлашган ўчоқларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. Ўпка инфаркти учраши беморларнинг илгари травма ёки операция бошдан кечириш ёки ўпка артериясининг бирор - бир шохларининг тромбоэмболиясидан, яъни юрак нуқсони, ҳилпилловчи аритмия, тромбофлебит, контрацептив моддаларни қабул қилиши оқибатида юзага келади. Агар ўпка инфаркти битта сегментни қамраб олган бўлса, у ҳолда учбурчак шаклидаги гомоген қорайиш кўринади. Бу учбурчак асоси висцерал плеврага, чўққиси ўпка дарвозасига қараган бўлади. Ташхис қилиш қийин бўлган ҳолларда радиоизотоп текширув ўтказилади. Пастки бўлакларининг инфильтратив ўзгаришларида кўпинча ўпка шишиши кузатилади. Бунда инфилтрация жароҳатланган илдиз олди майдонларида «капалак қаноти» шаклида бўлади. Ўпка альвеолаларининг шишиши қиёсий ташхислаш қийинчилик туғдирмайди ва клиник кечиши бўйича аниқланади. Бундан ташқари уремик пневмония ва ўпка шишиши бактерияли пневмониядан фарқланиши қийин. Бу ҳолат кўпинча гиперазотемия фонида келиб чиқади. Бунда илдиз атрофи майдонида инфилтрация кучайган ва капалак қаноти шаклини олган. Ўткир пневмония инфилтрланган ўпка тўқимасида милиар ўчоқларнинг юзага келиши билан кечади. Милиар соя кўпинча тўрсимон кўринишга эга бўлади. Ўчоқларнинг кичик бўлишига қарамай касаллик оғир кечади. Юздан ортиқ касалликлар иситмалаш, йўталиш, ҳансираш ва ўпкада милиар соялар бўлиши билан кечади. Милиар пневмонияни қиёсий ташхисда биринчи ўринда туберкулёзнинг гематоген тарқалган тури киради. Милиар сояларнинг ҳосил бўлиши саркоидоз учун характерли. Саркоидоз- системали яхши кечивчи касаллик бўлиб, унинг асосида казеозсиз эпитилоид ҳужайрали гранулёма ва туберкулёз микобактерияси қатнашмаган перифокал яллиғланишни ҳосил бўлишида ретикулоэндотилиал системанинг жароҳати ётади. Саркоидозда 80-90% ҳолларда бронхопульмонал лимфа тугунларининг жароҳатланиши кузатилади. Ўпкада бу жароҳатнинг тарқалиши иситмалаш, хириллашларнинг пайдо бўлиши билан кечади. I-босқичда рентген текширувида (кўкрак ичи лимфа тугуни тури) бронхопульмонал лимфа тугунларининг икки томонлама катталашуви кўринади. II-кўкс оралиғи ўпка турида катталашган бронхопульмонал лимфа тугунлари фонида майда ўчоқли сояларнинг пайдо бўлиши, 1 ёки 2ла ўпкага диффуз тарқалиши кузатилади. Бундай ҳолларда ўпка туберкулёзини қиёсий ташхислаш қийин, шунинг учун саркоидоз билан касалланган беморлар фтизиатрлар кўригида узоқ вақт бўладилар. III-босқич (ўпка турида соялар юмалоқ, ноаниқ шаклдаги конгломератлар ҳосил қилиб бактериал пневмониядаги ўзгаришларни эслатади. Саркоидоз бошқа жойларда ва системаларда патологик жараённинг кечиши билан пневмониядан фарқ қилинади. Бундай лимфа тугунлари, жигар талоқ жароҳатланади. Артрит ва тугунли эритималар юзага келади. Ташхис қўйишда Квейм синамаси ва лимфа тугунларининг биопсияларидан фойдаланилади. Download 494 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling