Аҳмедова З. М


II боб. Тайѐрлов ўйинларини ўтказиш методикаси


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/60
Sana15.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1478272
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60
Bog'liq
Logopedik o`yin

II боб. Тайѐрлов ўйинларини ўтказиш методикаси. 
§1. Тўғри нафасни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар. 
"Капалаклар учяпти" уйини 
Уйиннинг максади: Тугри,узлуксиз хаво окимини хосил килинга эришиш 
Уйиннинг бориши: Болалар стулчаларга утиришади. 
Логопед болаларга 
-Болалар каранглар-а,кандай чиройли капалаклар:кук,сарик,кизил!Улар 
худди жонли капалакларга ухшайди.Курайликчи ,улар уча оладиларми? 
Капалакларни пуфлайди 
-Каранглар,учиб кетишди.Кани сизлар хам пуфлаб курингларчи.Кимники 
узокка учар экан? 
Логопед хар бир капалакнинг каршисига биттадан болани тургазиб 
куяди,болалар капалакка пуфлайдилар 
Методик курсатма: Уйинни бир неча маротаба такрорлайди.Бунда 
болаларнинг тугри туришига ,нафас олганларида елкаларнинг 
кутарилмаслигига ахамият бериб бориш керак.Болалар бир нафас 
чикаришда,хаво олмадан туриб,бирон нарсани пуфлашлари керак. Лаблар 
бир оз олдинга чиккан булиши керак. Хар бир бола бирор нарсани 10 
сониядан (орасида танаффус килиш билан) ортик пуфламаслиги 
керак.Давомли танаффуссиз 10 сониядан ортик пуфлфш бош айланишини 
келтириб чикариши мумкин. 
"Кимнинг кушчаси узокка учади?" уйини 
Уйиннинг бориши: Иккита стулчанинг кирраларига кушчалар 
куйилади,стулчалар бир-биридан 30 см узокликда туриши керак. 4 бола 
чакирилиб,хар бир стулчанинг киррасида турган кушчаларнинг тугрисига 
тургазиб куйилади. 
-Кушчалар учишди!-дейилгач,болалар шаклларни пуфлашади.Бошкалари эса 
кимнинг кушчаси узокка учганлигини курсатадилар.


32 
Методик курсатма: Болалар юпка когоздан тайѐрланган кушчаларни 
пуфлаганларида лунжлари шишмаслиги керак.Киркиб ипга осилган 
шаклларни бир нафас чикаришда харакатлантириш керак.Логопед болаларга 
кушчани пуфлаганда кетма-кет(булиб-булиб) пуфлаш мумкин эмаслигини 
айтади ва узи кушчани пуфлаб курсатади. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling