Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/42
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1489373
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42
Bog'liq
3-maruza matni

Фазони идрок қилиш 
Фазони идрок қилиш воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг фазода 
эгаллаган ўрнини, шаклини, миқдорини, бир-бирига нисбатан муносабатлар 
билиш жараёнининг шаклидир. Воқеликни идрок қилиш орқали инсон 
борлиқ тўғрисида, унинг хусусиятлари, хажми, масофаси (ич томонни, 
чуқурлиги) юзасида муайян маълумотлар, хоссалар, ахборотлар тўплаш, 
уларни фарқлаш имкониятига эга бўлади.
Фазони идрок қилиш ундаги нарсаларнинг шаклини, ҳажмини ва ўзаро 
муносабатларини акс эттиришдир. Демак, фазодаги нарсалар уч ўлчовда 
идрок қилинади; нарсаларнинг шакли: уч бурчакли, тўрт бурчакли, куб, 
квадрат, доира, конус ва бошқалар. Нарсаларнинг ҳажми катта, кичик, 
ўртача, йирик, майда ва бошқалар. Нарсаларнинг бир-бирига ва идрок 
қилувчига муносабати: ўнгда, чапда, юқорида, пастда, ўзоқда ва ҳоказо. 
Фазони кўриш тери, мускул-ҳаракат органлари билан идрок қилинади. 
Фазони бир кўз билан ёки икки кўз билан идрок қиламиз. Монокуляр 
идрокда нарсаларнинг четларидан келаётган нурлар битта кўзнинг тўр 
пардасида акс этади. Бу нурлар кўз гавҳарларида бир-бирини кесиб ўтади ва 
уларнинг кесишган жойида кўриш бурчаги ҳосил бўлади. Бу бурчакнинг 
катта-кичиклигига ҳамда унинг кўздан қанчалик ўзоқ-яқинлигига боғлиқ. Кўз 
гавҳарларининг ва умуман кўзнинг нарсаларни энг яхши кўриш учун 
мослашувини аккомадастия дейилади.
Одатда фазодаги нарсаларнинг шакли, ҳажми ва ўзаро муносабатларини 
икки кўз билан бинокуляр идрок қилинади.
Биз бир нарсага икки кўз билан қараймиз. Лекин нарса битта акс этади. 
Бунинг сабаби ўша нарсадан келадиган нурларнинг кўз пардасига мос ёки 
мос бўлмаган нуқталарига тўғри келишидир. 
Нарсаларнинг фазо муносабатини бинокуляр идрок қилишда 
конвергенстия муҳим аҳамиятга эга. 
Конвергенстия – бирор нарсага қараганда иккала кўз соққасининг 
қаншар томон баб-баробар бурилишидир. Конвергенстия масофани,
чуқурлигини аниқ, тўлиқ идрок қилишга имкон беради. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling